Sayt test rejimida ishlamoqda

Қораев Самаридин Баракаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини таълим ва амалий фаолият кластери муҳитида ривожлантиришнинг назарий асослари (касб-ҳунар мактаблари мисолида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Ped484.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий маслаҳатчи: Мухамедов Гафуржон Исроилович, кимё фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Шаҳзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълим ва амалий фаолият интегратив кластерида касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларининг касбий тайёргарлигини ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим ва амалий фаолият интегратив кластерида ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг ташкилий методик жиҳатлари субектлар фаолиятини хусусий манфаатли бошқаришнинг универсаллик, дифференциаллик тамойилларини вертикал кластернинг тармоқ функсиясига реал натижалар мониторингида киритиш асосида аниқлаштирилган;
кластер муҳитида ўқувчиларни касбий тайёрлашнинг дидактик таъминоти субектлар ўртасидаги вазифаларнинг горизонтал кесишмада тенг тақсимланишини таъминловчи ресурслар мажмуасидан ўзаро ҳисобдорлик муҳитида ижобий динамикада фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
касб-ҳунар мактаби ўқувчиларида касбий тайёргарликнинг стандартлаштирилганлигини баҳолаш мезонлари ҳамкор субектларда ахборот-услубий маданиятни барқарор ривожлантирувчи фаол иш шаклларига экспериментал-мотивацион муҳитда витаген таълим интеграциясини таълимий ва амалий жиҳатдан квалиметрик баҳолаш усули орқали мослаштириш асосида ривожлантирилган;
ўқувчиларнинг  касбий тайёргарлигини ривожлантириш модели ўқувчиларнинг руҳий-эстетик ҳолатини барқарорлаштирувчи ўқув-трансформация усулларини амалий ўзлаштиришнинг шаклланиш, жорийланиш босқичларида педагогик-эргономик талабларга кўра қўллаш асосида ривожлантирилган;
кластерли муҳитда ўқувчиларни касбий тайёрлаш технологиялари тезкор қарор ва тизимли таҳлил каби  амалий фаолиятнинг интегратив кўникмаларини ривожлантирувчи имитация машқларини ассоциатив ўқув жараёнида даврий мониторингли қўллаш асосида шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини таълим ва амалийий фаолият кластери муҳитида ривожлантиришнинг назарий асослари юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
таълим ва амалий фаолият интегратив кластерида ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг ташкилий методик жиҳатларини субектлар фаолиятини хусусий манфаатли бошқаришнинг универсаллик, дифференциаллик тамойилларини вертикал кластернинг тармоқ функсиясига реал натижалар мониторингида киритиш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан Республика таълим марказининг фаолиятида умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича электрон дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 12-апрелдаги 0/11-01/1-245-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган электрон дарслик касб таълими мутахассисларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг  касбий тайёргарлигини ривожлантиришнинг методик моделини ўқувчиларнинг руҳий-эстетик ҳолатини барқарорлаштирувчи ўқув-трансформация усулларини амалий ўзлаштиришнинг шаклланиш, жорийланиш босқичларида педагогик-эргономик талабларга кўра қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг  2023-йил 15-майдаги 03-1339-1338-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур модел касб таълими мутахассисларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
кластер муҳитида ўқувчиларни касбий тайёрлашнинг дидактик таъминотини субектлар ўртасидаги вазифаларнинг горизонтал кесишмада тенг тақсимланишини таъминловчи ресурслар мажмуасидан ўзаро хисобдорлик муҳитида ижобий динамикада фойдаланишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан  “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг  2023-йил 15-майдаги 03-1339-1338-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг касбий тайёргарлик даражаларини аниқлашга хизмат қилган;
кластерли муҳитда ўқувчиларни касбий тайёрлаш технологияларини тезкор қарор ва тизимли таҳлил каби  амалий фаолиятнинг интегратив кўникмаларини ривожлантирувчи имитация машқларини ассоциатив ўқув жараёнида даврий мониторингли қўллаш асосида, шунингдек, касб-ҳунар мактаби ўқувчиларида касбий тайёргарликнинг ривожлангангини баҳолаш мезонларини ҳамкор субектларда ахборот-услубий маданиятни барқарор ривожлантирувчи фаол иш шаклларига экспериментал мотивацион муҳитда муқобил комбинацияда устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Республика таълим марказининг фаолиятида умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича электрон дарсликни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 12-апрелдаги 0/11-01/1-245-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқитиш технологиялари ва баҳолаш мезонлари ўқувчиларни касбий тайёргарлик даражаларини аниқлашга ва таълим сифатини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish