Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Шухрат Мунавваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Интернет технологиялар тараққиётининг меҳнат бозори ва аҳоли фаровонлиги даражасига таъсири», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt1604.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахмонов Каландар Ходжаевич, Ўз ФА академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмухамедов Мухсинжон Муродуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: меҳнат бозори самарадорлигини ошириш ҳамда интернет-технологияларнинг меҳнат бозори ва аҳоли фаровонлиги даражасига таъсирини юксалтирш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли иқтисодиёт ва меҳнат ресурсларини трансформациялашга кўра истиқболли «рақамли» стартапларни ривожлантириш тадбирини рўйхатга киритишга кўра масофавий хизматларни кўрсатиш (IT-аутсорсинг) асосида ўзини ўзи банд қилган шахсларга инвестициявий жозибадорликни ошириш асосланган;
рақамли технологиялар ва телекоммуникация соҳаси ходимлари маҳнатини рейтинггига кўра белгиланган муддатларда узлуксиз баҳолаш асосида рағбатлантириш, шунга кўра инсон капиталини қўллаб-қувватлашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
меҳнат фаолияти жараёнидаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллиги параметрларига кўра рақамли меҳнат инфратузилмаси такомиллаштирилган ҳолда тақдим этилаётган телекоммуникация хизматларининг меҳнат бозорига ва аҳоли фаровонлиги даражасига сифат жиҳатидан таъсирини ошириш асосланган “рақамли платформа” ишлаб чиқилган;
аҳолининг интернет технологиялар тараққиётига эҳтиёжи ошиб бориши шароитида меҳнат бозори ва аҳоли фаровонлиги даражасига пропорционаллигининг                                           2023-2030 йилларга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интернет-технологиялардан фойдаланиш ва унинг меҳнат бозори ҳамда ИТ-соҳада фаолият юритадиган аҳоли фаровонлигига таъсирини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
рақамли иқтисодиёт ва меҳнат ресурсларини трансформациялашга кўра истиқболли «рақамли» стартапларни ривожлантириш тадбирини рўйхатга киритишга кўра масофавий хизматларни кўрсатиш (IT-аутсорсинг) асосида ўзини ўзи банд қилган шахсларга инвестициявий жозибадорликни ошириш таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони билан тасдиқланган “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 2-боб, 2.4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 22-8/3578-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан ўзини ўзи банд қилган шахсларга инвестициявий жозибадорликни оширишнинг иқтисодий-ҳуқуқий асосини такомиллаштиришга хизмат қилган;
рақамли технологиялар ва телекоммуникация соҳаси ходимлари маҳнатини рейтинггига кўра белгиланган муддатларда узлуксиз баҳолаш асосида рағбатлантириш, шуга кўра инсон капиталини қўллаб-қувватлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон “«Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 22-8/3578-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар рақамлаштириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларига эришилганлиги ҳамда ахборот технологиялари ва электрон хизматларни жорий этишни рейтинг баҳолаш натижалари юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бериладиган хулоса раҳбарлар ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига ҳар ойда уларнинг ойлик маошига устамани тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилган.
меҳнат фаолияти жараёнидаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллиги параметрларига кўра рақамли меҳнат инфратузилмаси такомиллаштирилган ҳолда тақдим этилаётган телекоммуникация хизматларининг меҳнат бозорига ва аҳоли фаровонлиги даражасига сифат жиҳатидан таъсирини ошириш асосланган “рақамли платформа” бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 8 майдаги 01/00-00/26-112-сон маълумотномаси). Таклифлар натижасида ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллиги ҳисобини юритиш ва таҳлил қилишда қўлланилишига имкониятларини оширишга хизмат қилган;
аҳолининг интернет технологиялар тараққиётига эҳтиёжи ошиб бориши шароитида меҳнат бозори ва аҳоли фаровонлиги даражасига пропорционаллиги прогнози бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги ПҚ-4329-сон “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 22-8/3578-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар телекоммуникация операторлари ва провайдерларининг фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солинадиган база олис ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналари учун муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини яратишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилишига асос бўлган ҳамда хизмат кўрсатишга мўлжалланган телекоммуникация воситаларини ўрнатиш учун майдонлар ва инфратузил-маларни беғараз асосда тақдим этиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish