Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Барно Ўсарбаёвнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ички туризм хизматлари бозорида туристик корхоналар фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.13.-Менежмент, 08.00.17-Туризм ва мехмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари)  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1936
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасолик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.16.03
Расмий оппонентлар: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;  Эштаев Алишер Абдуганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ички туризм хизматлари бозорида туристик корхоналар фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ички туризм бошқаруви асосий қуйи тизимлари ва функсияларининг таснифий модели туристик маҳсулотни яратиш, туристик маҳсулотларни тақсимлаш ва сотиш, ички туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшувчи ҳамда молиявий оқимларни прогноз қилиш ва режалаштиришнинг қуйи тизимларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
Ҳудудий тафовут коеффисиентига жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш корхоналари, молиявий кўрсаткичлар, хизматларнинг ўртача истеъмол нархлари, корхоналардаги бандлик кўрсаткичлари ҳамда ички туризм ресурслари кўрсаткичларини киритиш орқали ҳудуддаги ички туризм фаолиятининг рискка мойиллик даражасини баҳолаш асосланган;
“Андижонтурист” МЧЖ, “Тож маҳал” МЧЖ ва «Долорес Травел Сервиcес» МЧЖда кўрсатилган ички туризм хизматлари ҳажмининг ўзгаришига хизмат кўрсатилган туристлар сони, бошқарув харажатлари ҳамда фаолиятга четдан жалб қилинган маблағлар ҳажми каби омиллар таъсирини ифодаловчи узоқ муддатли ўзгариш қонуниятлари асосида 2022-2026 йиллар учун прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган;
Пандемия шароитида ички туризмни устувор ривожлантирувчи ҳудудларни аниқлаш матрисаси асосида соҳа фаолиятини рағбатлантириш орқали туристик фаолиятнинг эҳтимолий (тез тикланиш, секин тикланиш, босқичма-босқич тикланиш, таркибий ўзгаришлар орқали тикланиш ва икки марта пасайиш) ссенарийлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички туризм хизматлари бозорида туристик корхоналар фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ички туризм бошқаруви асосий қуйи тизимлари ва функсияларининг таснифий модели туристик маҳсулотни яратиш, туристик маҳсулотларни тақсимлаш ва сотиш, ички туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшувчи ҳамда молиявий оқимларни прогноз қилиш ва режалаштиришнинг қуйи тизимларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилиш бўйича илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонига 1-илова сифатида тасдиқланган “2022-2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси”даги 35-мақсадда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш чоратадбирларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси 2023 йил 22-август 02-12-15181-сонли  маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ички туризм фаолияти билан шуғулланувчи корхона тузилмаларида бошқарув жараёнлардаги компитенсияларнинг оптимал тақсимланиши билан бошқарув самарадорлиги 7,8%га оширилган;
Ҳудудий тафовут коеффисиентига жойлаштириш воситалари, умумий овқатланиш корхоналари, молиявий кўрсаткичлар, хизматларнинг ўртача истеъмол нархлари, корхоналардаги бандлик кўрсаткичлари ҳамда ички туризм ресурслари кўрсаткичларини киритиш орқали ҳудуддаги ички туризм фаолиятининг рискка мойиллик даражасини баҳолаш бўйича илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 2-илова сифатида тасдиқланган 2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасида кўрсатилган чора-тадбирларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси 2023 йил 22-август 02-12-15181-сонли  маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида ички туризм фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарда рискларни баҳолаш аниқлиги 12-14% га ортган;
“Андижонтурист” МЧЖ, “Тож маҳал” МЧЖ ва «Долорес Травел Сервиcес» МЧЖда кўрсатилган ички туризм хизматлари ҳажмининг ўзгаришига хизмат кўрсатилган туристлар сони, бошқарув харажатлари ҳамда фаолиятга четдан жалб қилинган маблағлар ҳажми каби омиллар таъсирини ифодаловчи узоқ муддатли ўзгариш қонуниятлари асосида 2022-2026 йиллар учун прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқиш бўйича илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сонли қарорнинг 11-бандида белгиланган мақсадли параметрларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси 2023 йил 22-август 02-12-15181-сонли  маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида фаолияти таҳлил қилинган ҳар учала корхонада кўп омилли боғланишлар асосидаги таҳлиллар негизида кўрсатилган ички туризм хизматлари ҳажмини ҳамда корхоналар фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш, рақобат устунлигидан фойдаланган ҳолда корхоналарни ривожлантириш стратегияларини шакллантириш аниқлиги 8-12% га ортган;
Пандемия шароитида ички туризмни устувор ривожлантирувчи ҳудудларни аниқлаш матрисаси асосида соҳа фаолиятини рағбатлантириш орқали туристик фаолиятнинг эҳтимолий (тез тикланиш, секин тикланиш, босқичма-босқич тикланиш, таркибий ўзгаришлар орқали тикланиш ва икки марта пасайиш) ссенарийларини асослаш бўйича илмий янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 2-илова сифатида тасдиқланган 2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида Туризм соҳасини ривожлантириш Консепсиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасида кўрсатилган чора-тадбирларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитаси 2023 йил 22-август 02-12-15181-сонли  маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида кириш туризми соҳасидаги йўқотишларни ички туризм фаолиятини ривожлантириш орқали қоплаш, шу билан бирга туризм соҳасининг ривожлантириш трендларини тиклаш йўналишидаги стратегиялар ишлаб чиқилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish