Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Акбар Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик бизнес субъектлари бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш масалалари», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2022.2.PhD/Iqt2246
Илмий раҳбар: Рахимова Гўзалбегим Мурадовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдуғаффор Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Абдунаби Халиқович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети
     Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Кичик бизнес субъектлари бухгалтерия ҳисобини  молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти асосида такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субъектлари муассислари томонидан устав капиталини кўпайтириш мақсадида киритган ҳиссалари билан боғлиқ муомалаларни ҳисобга олиш учун 6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг узоқ муддатли активлар кўринишида киритилган улушлари», 6640-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг жорий активлар кўринишида киритилган улушлари» ва 6650-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари кўринишида киритилган улушлари» номли ишчи счётларни киритиш таклифи асосланган;
кичик бизнес субъектларининг молиявий ҳисобот шаклларини халқаро стандарт тамойилларига кўра унификация қилиш орқали молиявий ҳисобот шаклларини соддалаштириш, улардаги моддалар сонини қисқартириш ҳамда халқаро ҳисобот шаклларига конвергенсиялаш таклифи асосланган;
халқаро стандарт тамойилларига кўра “молиявий ҳолат тўғрисидаги” ҳисобот шаклига ўтишнинг трансформация босқичлари аниқланган ҳолда тушунтириш ва тузатишлар сабабларини ўзида акс эттирган “трансформацион тузатишлар реестри”нинг таркибий тузилиши таклиф этилган;
таъсисчиларининг устав капиталига бўлган қарзларини ҳисобга олиш учун 4611-“Таъсисчиларнинг устав капиталини шакллантириш бўйича узоқ муддатли активлар кўринишидаги қарзлари”, 4612-“Таъсисчиларнинг устав капиталини шакллантириш бўйича қисқа муддатли активлар кўринишидаги қарзлари”, 4613-“Таъсисчиларнинг устав капиталини шакллантириш бўйича пул маблағлари ва  уларнинг эквивалентлари кўринишидаги қарзлари” номли ишчи счётлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес субъектлари бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижаларга кўра:
кичик бизнес субъектлари муассислари томонидан устав капиталини кўпайтириш мақсадида киритган ҳиссалари билан боғлиқ муомалаларни ҳисобга олиш учун 6630-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг узоқ муддатли активлар кўринишида киритилган улушлари», 6640-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг жорий активлар кўринишида киритилган улушлари» ва 6650-«Устав капиталини кўпайтириш бўйича муассисларнинг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари кўринишида киритилган улушлари» номли синтетик счётларни киритиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига аъзо кичик бизнес субъектлари ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 2 мартдаги 11/03-15-2422-сон маълумотномаси). Натижада, муассисларнинг устав капиталини ошириш бўйича қўшган ҳиссаларини маблағлар турлари бўйича ҳисобга олиниши хорижий сармоядорлар, молиявий ташкилотлар ва қизиқувчилар манфаатлари учун кичик бизнес субъектлари фаолиятига доир аниқ, шаффоф, тушунарли ва хаққоний маълумотлар етказиб берилиши таъминланиб, «Ҳотел Султан Гроуп» МЧЖ фаолиятида 6630-«Муассисларнинг устав капиталини ошириш бўйича узоқ муддатли активлар кўринишида киритилган улушлари» ҳисобварағи бўйича 2,1 млрд. сўм миқдорида узоқ муддатли активлар, 6640-«Муассисларнинг устав капиталини ошириш бўйича жорий активлар кўринишида киритилган улушлари» ҳисобварағи бўйича 3,5 млрд. сўм миқдорида жорий активлар, 6650-«Муассисларнинг устав капиталини ошириш бўйича пул маблағлари ва эквивалентлари кўринишида киритилган улушлари» ҳисобварағи бўйича 50,0 млн. сўм миқдорида нақд пул маблағлари кўринишида улушлар киритилиши ҳамда устав капиталини 2022 йилда 6,1 млрд. сўмга оширилишига эришилган;
кичик бизнес субъектларининг молиявий ҳисобот шаклларини халқаро стандарт тамойилларига кўра унификация қилиш орқали молиявий ҳисобот шаклларини соддалаштириш, улардаги моддалар сонини қисқартириш ҳамда халқаро ҳисобот шаклларига конвергенсиялаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сон «Тадбиркорлар билан 2022 йилдаги «очиқ мулоқоти»да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 06/17-03-35/276-сон маълумотномаси, ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 2 мартдаги 11/03-15-2422-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 17 ноябрдаги 04-18/6773-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш натижасида кичик бизнес субъектлари учун амалда бўлган миллий стандарт талабига кўра мавжуд бўлмаган «Молиявий ҳолат тўғрисида», «Ялпи даромад тўғрисида», «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида», «Хусусий капитал тўғрисида»ги молиявий ҳисобот шакллари яратилиб, кичик бизнес субъектлари фаолиятига доир аниқ, шаффоф, тушунарли ва хаққоний маълумотлар етказиб берилиши, шунингдек, миллий стандартларни молиявий ҳисобот халқаро стандартлари тамойилларига конвергенсиялаш ва легализациялаш имконини яратган;
халқаро стандарт тамойилларига кўра “молиявий ҳолат тўғрисидаги” ҳисобот шаклига ўтишнинг трансформация босқичлари аниқланган ҳолда тушунтириш ва тузатишлар сабабларини ўзида акс эттирган “трансформацион тузатишлар ресстри”ни тузиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 06/17-03-35/276-сон ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 2 мартдаги 11/03-15-2422-сон маълумотномалари). Натижада, кичик бизнес субъектларининг халқаро стандартларга ўтиш билан боғлиқ харажатлари қисқаришига, кичик бизнес субъектларининг йирик субъектлар сафига ўтишида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфланмаслигига эришилган;
таъсисчиларининг устав капиталига бўлган қарзларини ҳисобга олиш учун 4611-“Таъсисчиларнинг устав капиталини шакллантириш бўйича узоқ муддатли активлар кўринишидаги қарзлари”, 4612-“Таъсисчиларнинг устав капиталини шакллантириш бўйича қисқа муддатли активлар кўринишидаги қарзлари”, 4613-“Таъсисчиларнинг устав капиталини шакллантириш бўйича пул маблағлари ва  уларнинг эквивалентлари кўринишидаги қарзлари” номли ишчи счётларини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан норматив-хуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 06/17-03-35/276-сон маълумотномаси). Натижада “Ҳотел Султан Гроуп” МЧЖнинг молиявий ҳисоботлари халқаро стандарт тамойиллари бўйича ишлаб чиқиш имкони яратилган.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish