Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйчиев Ашурали Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўйинлар воситасида ўқувчиларда интизомли муносабатни шакллантириш технологияси”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4031.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Тожибоева Хилолахон Махмутовна, педагогика фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўйинлар воситасида ўқувчиларда интизомли муносабатни шакллантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геймификация воситасида жисмоний ва ижтимоий ўйинларнинг интеграциялашув жараёнларининг типологик тузилмаси элементлари (турлар, кўрсаткичлар, алгоритмик босқичлар) мазмунини ўйин гуруҳлари (касбий, ролли, вазиятли, имитацион)  дидактик имкониятларини (вариативлик, мусобақавийлик ва натижавийлик) педагогик мақсадлар тадбиқига йўналтирииш билан идиентив уйғунлаштиришга устуворлик бериш асосида  такомиллаштирилган;
таълим олувчиларни ноанъанавий тарзда мусобақали, ролли ва ишбилармонлик каби дидактик ўйинлар ёрдамида ўқишга жалб қилиш, уларда интизомли муносабат тажрибасини шакллантириш жараёни ўз-ўзини намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш имкониятларини ривожлантиришга қаратилган интегратив функсияларини  классификациялаш, иммитацион моделлаштириш ва  лойиҳалаштириш самарадорлиги асосланган;
ўқувчиларнинг ўйинлар воситасида интизомли муносабатни шакллантириш технологияси ўқитувчининг фаолият функсияларини (инструкторлик, кузатувчилик, қўллаб-қувватловчилик, бошқарувчилик) белгилаш асосида таянч компетенсияларга ролли ўйинларнинг дидактик таъсирини баҳолаш мезони коммуникатив ёндашувга асосланган вариатив, интегратив ва кооператив тамойилларнинг устуворлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда интизомли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик мазмуни геймификациянинг педагогик хусусиятларига (ўргатиш, муносабатга киритиш, шакллантириш, баҳолаш, ишонтириш каби) дидактик таснифий тузилмани (шаклий, таркибий, имкониятли) конструктив-прогностик топшириқлар, диалогли ссенарийлар ва коррексион-регулятив вазифалар билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўйинлар воситасида ўқувчиларда интизомли муносабатни шакллантириш технологияси бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
геймификация воситасида жисмоний ва ижтимоий ўйинларнинг интеграциялашув жараёнларининг типологик тузилмаси элементлари (турлар, кўрсаткичлар, алгоритмик босқичлар) мазмунини ўйин гуруҳлари (касбий, ролли, вазиятли, имитацион)  дидактик имкониятларини (вариативлик, мусобақавийлик ва натижавийлик) педагогик мақсадлар тадбиқига йўналтирииш билан идиентив уйғунлаштиришга устуворлик бериш асосида  такомиллаштиришга доир тавсиялардан Республика таълим маркази ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда ҳар бир бола учун сифатли таълимни таъминлаш бўйича кўрсатмалар”ни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 8-июндаги 01/11-02/2-482-сон маълумотномаси). Натижада, ўйинлар воситасида ўқувчиларда интизомли муносабатни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари аниқланган;
таълим олувчиларни ноанъанавий тарзда мусобақали, ролли ва ишбилармонлик каби дидактик ўйинлар ёрдамида ўқишга жалб қилиш, уларда интизомли муносабат тажрибасини шакллантириш жараёни ўз-ўзини намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш имкониятларини ривожлантиришга қаратилган интегратив функсияларини  классификациялаш, иммитацион моделлаштириш ва  лойиҳалаштириш самарадорлигини асослашгага доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олинган 2021-2022-йиллар давомида Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган И-ОТ-2021-302 сонли “Жисмоний тарбия ва спорт маркетинги” ўқув қўлланмасининг электрон палатформасини яратиш” мавзусидаги инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида   фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2023 йил 6-июндаги 04/11-3456-сон далолатнмаси). Натижада, ўйинлар воситасида ўқувчиларда интизомли муносабатни шакллантиришнинг педагогик имкониятларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг ўйинлар воситасида интизомли муносабатни шакллантириш технологиясини ўқитувчининг фаолият функсияларини (инструкторлик, кузатувчилик, қўллаб-қувватловчилик, бошқарувчилик) белгилаш асосида таянч компетенсияларга ролли ўйинларнинг дидактик таъсирини баҳолаш мезонини коммуникатив ёндашувга асосланган вариатив, интегратив ва кооператив тамойилларнинг устуворлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга диор тавсия ва янгиликлардан 2018-2020-йилларга мўлжалланган Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги ПЗ-20170930223 - рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳа доирасида 2020 йилда нашр этилган “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик механизми” номли монографиянинг “Ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишда таълим муассасаларининг имкониятлари ва педагогик йўналишлари” номли 3-бўлимини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023 йил 8-июндаги 01-2508-сон далолатномаси). Натижада, ўйинлар воситасида бўлажак ўқитувчиларни ўйинлар воситасида ўқувчиларда интизомли муносабатни шакллантиришга тайёрлаш жараёнида қўлланиладиган инновацион метод ва технологиялар такомиллаштирилган;
ўқувчиларда интизомли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик мазмунини геймификациянинг педагогик хусусиятларига (ўргатиш, муносабатга киритиш, шакллантириш, баҳолаш, ишонтириш каби) дидактик таснифий тузилмани (шаклий, таркибий, имкониятли) конструктив-прогностик топшириқлар, диалогли ссенарийлар ва коррексион-регулятив вазифалар билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан Халқ таълими вазирининг 2020-йил 15-майдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида”ги 125-сон буйруғи вазифаларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 8-июндаги 01/11-02/2-482-сон маълумотномаси). Натижада, ўйинлар воситасида ўқувчиларда интизомли муносабатни шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик ҳамда психологик йўналишларини аниқлашга шароит яратган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish