Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназарова Рано Юлдашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  «Талабалардаги психологик стресс ҳолатини ўзгариш динамикаси», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.2.PhD/P.293.
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Мейлиқулович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Исмоилова Нуржахон Зухуриддиновна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар ўқув фаолиятида психологик стресс ҳолати пайдо бўлиши омилларини ва стресс ҳолатининг ўзгариш динамикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалардаги психологик стресс ҳолатини ўзгариш динамикаси янги муҳитга мослашиш, катта ўқув юкламаси, имтиҳон олди хавотир ва гуруҳдаги низоларнинг юқори даражада таъсир этиши туфайли стрессга барқарорликнинг шаклланганлик даражасига боғлиқ эканлиги далилланган;
талаба шахсига ўқув фаолиятидаги когнитив, ижтимоий омиллар таъсири натижасида фаоллик, ҳиссий комфортлик, позитив кайфият, қатъиятлилик ва мулоқотчанлик хусусиятларини касбий сифатларга интеграл тарзда психоемоционал соҳада намоён бўлиши ҳолатини кучайиши туфайли стрессга бардошлиликни ёшга боғлиқ равишда шаклланиши асосланган;
талабалардаги психологик стресс ҳолатини ўзгариш динамикаси стрессга чидамлилик, муаммони ечиш, муаммони конструктив баҳолаш ва ўз вақтида рационал ҳал эта олиш ҳамда юқори танқидий тафаккур хусусиятарини ёшга оид дифференциал шаклланиши туфайли копинг сифатларнинг барқарор равишда ривожланишига идентив эканлиги исботланган;
талабаларда стрессга барқарорликни шакллантиришда шахслараро муносабатларда стрессни бошқариш, стресс ҳолатидаги фаолликни конструктивлаштириш, селф-менежмент, ижтимоий масъулият, иродавий сифатларни ривожлантириш муҳимлиги туфайли рационал-эмотив соҳага коррексион адаптив таъсир этиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабалардаги психологик стресс ҳолатининг ўзгариш динамикаси бўйича олинган илмий тадқиқот  натижалари асосида:
талабалардаги психологик стресс ҳолатини ўзгариш динамикаси янги муҳитга мослашиш, катта ўқув юкламаси, имтиҳон олди хавотир ва гуруҳдаги низоларнинг юқори даражада таъсир этиши туфайли стрессга барқарорликнинг шаклланганлик даражасига боғлиқ эканлиги далилланганлиги таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-51 сонли буйруғи билан “Онтогенез  психологияси. Педагогик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-51а-сон маълумотномаси). Натижада талабалардаги психологик стресс ҳолатини ўзгариш динамикаси стресс ҳолатини диагностика қилиш усуллари борасида асосий омиллар юқори даражада таъсир этишини аниқлаш имконияти яратилган;
талаба шахсига ўқув фаолиятидаги когнитив, ижтимоий омиллар таъсири натижасида фаоллик, ҳиссий комфортлик, позитив кайфият, қатъиятлилик ва мулоқотчанлик хусусиятларини касбий сифатларга интеграл тарзда психоемоционал соҳада намоён бўлиши ҳолатини кучайиши туфайли стрессга бардошлиликни ёшга боғлиқ равишда шаклланиши асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-51 сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Педагогик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-51а-сон маълумотномаси). Натижада талаба шахсига ўқув фаолиятидаги когнитив ижтимоий омиллар таъсири натижасида фаоллик, хиссий комфортлик, позитив кайфият, қатъиятлилик ва мулоқатчанлик хусусиятларини касбий сифатларга интеграл тарзда психоемоционал соҳада намоён бўлиш ҳолатининг кучайиши туфайли стрессга бардошлиликни ёшга боғлиқ равишда шаклланишига оид услубий маълумотлар такомиллаштирилган;
 талабалардаги психологик стресс ҳолатини ўзгариш динамикаси стрессга чидамлилик, муаммони ечиш, муаммони конструктив баҳолаш ва ўз вақтида рационал ҳал эта олиш ҳамда юқори танқидий тафаккур хусусиятарини ёшга оид дифференциал шаклланиши туфайли копинг сифатларнинг барқарор равишда ривожланишига идентив эканлиги исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-51 сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Педагогик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-51а-сон маълумотномаси). Натижада талабалардаги психологик стресс ҳолатининг ўзгариш динамикасини таҳлил қилиш имконияти яратилган;
талабаларда стрессга барқарорликни шакллантиришда шахслараро муносабатларда стрессни бошқариш, стресс ҳолатидаги фаолликни конструктивлаштириш, селф-менежмент, ижтимоий масъулият, иродавий сифатларни ривожлантириш муҳимлиги туфайли рационал-эмотив соҳага коррексион адаптив таъсир этиш зарурати асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-51 сонли буйруғи билан “Консултатив психология ва психокоррексия” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-51а- сон маълумотномаси). Натижада талабаларда стрессга барқарорликни шакллантиришда шахслараро муносабатларда стрессни бошқариш, стресс ҳолатидаги фаолликни конструктивлаштириш, селф-менежмент ижтимоий масъулият, иродавий сифатларни ривожлантириш муҳимлиги туфайли рационал-эмотив соҳага коррексион адаптив таъсир этиш усуллари яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish