Sayt test rejimida ishlamoqda

Баделбаева Юлдузбону Орифжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4316.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Холмуродова Дилноза Холмурод қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари миллий ва хорижий тажрибаларнинг интегратив хусусиятларини аналитик ўрганиш, интегратив хусусиятларини эътиборга олиш ҳамда тили ўрганилаётган халқлар урф одатлари, психологияси, маданияти ва умумеътироф этилган дидактик принципларнинг ривожлантирувчи-инновацион тенденсияларини қиёсий таққослаш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш модели амалий машғулотлар таъсирчанлигини мақсадли ошириб боришга қаратилган дарс силлабуси, лойиҳа ишлари ва ўрганилаётган тилга оид хорижий матнлардан практик фойдаланишга устуворлик бериш ҳамда хорижий тилда фикрлай олиш, ўзга маданият ва урф одатларни умуминсоний қадриятлар билан таҳлилий қиёслашга интенсив йўналтириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш жараёни таълим субъектлари ўртасида ижодий-фаол ҳамкорлигини йўлга қўйиш, тилни амалий ўзлаштиришга қаратилган машғулотларни оддийдан мураккабга қараб ошириб бориш ҳамда маданиятлараро мулоқотга оид ижодий дидактик топшириқларни босқичма-босқич ўзлаштириладиган жараёнларга таъсир имкониятларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш технологиялари лингвистик-мантиқий ва ўз-ўзини ривожлантириш қобилиятларини мулоқот субъектига мослашиб олиш кўникмасига тизимли уйғунлаштириш ҳамда тилини ўзлаштиришнинг эмоционал-мотивацион компонентли жараёнини баҳолашга доир вазиятларга мунтазам устуворлик бериш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари:
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш имкониятлари миллий ва хорижий тажрибаларнинг интегратив хусусиятларини аналитик ўрганиш, интегратив хусусиятларини эътиборга олиш ҳамда тили ўрганилаётган халқлар урф одатлари, психологияси, маданияти ва умумеътироф этилган дидактик принципларнинг ривожлантирувчи-инновацион тенденсияларини қиёсий таққослаш ўрганиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Энглиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-32-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг маданий компетенсиясини интеграллаштириши орқали университетларнинг рейтингини ўсишига шароит яратилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш модели амалий машғулотлар таъсирчанлигини мақсадли ошириб боришга қаратилган дарс силлабуси, лойиҳа ишлари ва ўрганилаётган тилга оид хорижий матнлардан практик фойдаланишга устуворлик бериш ҳамда хорижий тилда фикрлай олиш, ўзга маданият ва урф одатларни умуминсоний қадриятлар билан таҳлилий қиёслашга интенсив йўналтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Энглиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-32-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг тил ўргатишга бўлган мотивациясини ўсиш имкони кенгайтирилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш жараёни таълим субъектлари ўртасида ижодий-фаол ҳамкорлигини йўлга қўйиш, тилни амалий ўзлаштиришга қаратилган машғулотларни оддийдан мураккабга қараб ошириб бориш ҳамда маданиятлараро мулоқотга оид ижодий дидактик топшириқларни босқичма-босқич ўзлаштириладиган жараёнларга таъсир имкониятларни уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Энглиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-32-сон нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг нутқ маданиятини ўсишига эришилган;
интегратив ёндашув асосида талабаларнинг маданий компетенсияларини ривожлантириш технологиялари лингвистик-мантиқий ва ўз-ўзини ривожлантириш қобилиятларини мулоқот субъектига мослашиб олиш кўникмасига тизимли уйғунлаштириш ҳамда тилини ўзлаштиришнинг эмоционал-мотивацион компонентли жараёнини баҳолашга доир вазиятларга мунтазам устуворлик бериш такомиллаштиришга оид тавсиялар “Энглиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғи асосида берилган 429-32-сон нашр рухсатномаси). Натижада интегратив ёндашув асосида маданий компетенсияларни такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish