Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиева Умида Асадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларда касбий сифатларни ривожлантириш” 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped3070.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Содиқов Ҳамид Махмудович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда касбий сифатларни ривожлантириш бўйиша тавсиялар ишлаб шиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш имкониятлари рефлексив муносабатлар натижадорлигини таъминлашга қаратилган ахборот-конструктив технологияларни босқичма-босқич қўллаш ҳамда мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик инфратузилмасини таълим мақсадларига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш модели субект-субект муносабатларига бевосита ижобий таъсир кўрсатишга қаратилган педагогик жараёнларнинг дидактик имкониятларини индуктив ва дедуктив хулосалар чиқаришга кўра аниқлаш ҳамда интеграллашган ҳаракатлар мажмуи билан ижодий рефлексив ижодий муҳитга интенсив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш самарадорлиги ижтимоий-мослашув самарадорлигини оширишга қаратилган ўз-ўзини баҳолаш ва индивидуал хусусиятларни таҳлилий аниқлаш ҳамда педагогик жараённинг алгоритмик босқичини самарали мулоқот жараёнлари билан функсионал интеграциялаш асосида такомиллаштириш;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш жараёни ўз-ўзини англаш, баҳолаш, тарбиялаш, малака ва маҳоратини фаол ошириш ҳамда истиқболли дидактик вазифаларга мос амалий ҳаракатларни ташкил этишга доир аксиологик ёндашувларга барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда касбий сифатларни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш имкониятлари рефлексив муносабатлар натижадорлигини таъминлашга қаратилган ахборот-конструктив технологияларни босқичма-босқич қўллаш ҳамда мустақил таълим самарадорлигини оширишнинг дидактик инфратузилмасини таълим мақсадларига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғига асосан берилган 106-139 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг индивидуал ёндашув асосида касбий сифатларини ривожлантириш жараёнининг педагогик имкониятларини таҳлил этишга шароит яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш модели субект-субект муносабатларига бевосита ижобий таъсир кўрсатишга қаратилган педагогик жараёнларнинг дидактик имкониятларини индуктив ва дедуктив хулосалар чиқаришга кўра аниқлаш ҳамда интеграллашган ҳаракатлар мажмуи билан ижодий рефлексив ижодий муҳитга интенсив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 21-декабрдаги 538-сон буйруғига асосан берилган 538-130 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш самарадорлиги ижтимоий-мослашув самарадорлигини оширишга қаратилган ўз-ўзини баҳолаш ва индивидуал хусусиятларни таҳлилий аниқлаш ҳамда педагогик жараённинг алгоритмик босқичини самарали мулоқот жараёнлари билан функсионал интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сон буйруғига асосан берилган 106-139 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини шакллантириш жараёнларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш жараёни ўз-ўзини англаш, баҳолаш, тарбиялаш, малака ва маҳоратини фаол ошириш ҳамда истиқболли дидактик вазифаларга мос амалий ҳаракатларни ташкил этишга доир аксиологик ёндашувларга барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 21-декабрдаги 538-сон буйруғига асосан берилган 538-130 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий сифатларини ривожлантириш самарадорлигини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish