Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидмуродова Жамила  Ботировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ортодонтик даволанаётган беморларда пародонт тўқимаси касалликларини олдини олиш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib.2849.
Илмий раҳбар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори. доцент;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Ермуханова Гульжан Тлеумухановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Зойиров Тўлқин Элназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н. Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади олинмайдиган ортодонтик аппаратлардан фойдаланадиган беморларда пародонт касалликларни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олинмайдиган ортодонтик аппаратлардан фойдаланадиган беморларда цитоморфометрия усули ёрдамида пародонт тўқималарида яллиғланишнинг клиник белгилари намоён бўлмасданоқ улардаги гидратация ва регенерация  параметри қийматларининг пасайиши аниқланган;
оғиз гигиенаси даражасини ва шунга мос равишда пародонт тўқималарида яллиғланиш асоратлари хавфини аниқлаш  даволаш-профилактика тадбирларини ўтказиш учун кўрсатма бўлиши, механик юкламанинг пасайиши сабабли цитоморфологик кўрсаткичлар қийматларининг меъёрлашиши эса, улар самарадорлигини баҳолаш мезони ҳисобланиши аниқланган;
пародонт тўқималарига механик босим мавжудлигини кўрсатадиган тўқималар гидрацияси кўрсаткичининг пасайган қийматларини тавсифловчи янги илмий маълумотлар олинди, тўқималарнинг регенератив қобилияти кўрсаткичларининг ўзгариши сабабли резорбция ва остеогенез жараёнларининг устунлиги аниқланган;
таклиф этилган даволаш-профилактик усуллар пародонт тўқима касалликлари хавфини камайтиришга имкон берди, клиник ва микробиологик ўзгаришларнинг аниқланган динамикаси стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олиш бўйича тавсияларни, шунингдек, олинмайдиган аппаратлар билан ортодонтик даволашнинг турли даврларида дисбиотик ўзгаришларни аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 06 июндаги 24-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: тиш жағ аномалияси бўлган беморларни текширишда цитоморфометрик усулдан фойдаланиш ортодонтик даволаш жараёнида даволаш профилактика чораларининг таклиф этилган усулларидан оқилона фойдаланишга имкон беради, бу сезиларли клиник самара олишга,пародонт тўқималарда яллиғланиш асоратлари сонини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси ва вилоят стоматология поликлиникаси ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича  буйруқ (09.01.2023й №8-20) билан амалиётига жорий этилди.Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ортодонтик аппаратлардан фойдаланган беморларда пародонт тўқимасида бўладиган ўзгаришларни ишлаб чиқилган даволаш-профилактик алгоритмини қўллаш орқали болаларда пародонт тўқимасидаги йирингли-яллиғланиш асоратларни олдини олиш  ва даволашга қаратилган, хаёт сифати яхшиланган.Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: цитоморфометрия усулининг жорий қилиниши хисобига 1 нафар бемор учун 540 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 48,6 фоиз беморларда қайта текшириш ўтказилади). Қайта текшириш 48,6 фоиздан 6,0 фоизга камайтирган (1 нафар бемор учун 540000 сўм иқтисод қилинса йилига 120 нафар бемордан кайта текшириш ўтказилса 5 бемордан 2 беморгача текшириш камайтирилди, демак бир нафар бемордан 540000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсатгич 1 620 000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил этади.  Хулоса: янги текширув усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 620 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 540 000 сўмга , иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Ортодонтик даволанаётган беморларда пародонт тўқимаси касалликларини олдини олиш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд  тиббиёт университетининг 2022 йил 28 декабрдаги  №5277-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: оғиз гигиенаси даражасини турли индекслар яъни Силнесс Лоэ ва Мюллеман индекслардан фойдаланиб тишдаги карашлар аниқланди; даволаш профилактика амалиётидан олдин ва кейинги даврларда натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратларни камайтирган ва шифо жараёнини тезлаштирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси ва вилоят стоматология поликлиникаси ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича (09.01.2023й №8-20) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Ортодонтик аппаратлардан фойдаланган беморларда пародонт тўқимасида бўладиган ўзгаришларни ишлаб чиқилган даволаш-профилактик алгоритмини қўллаш орқали болаларда пародонт тўқимасидаги йирингли-яллиғланиш асоратларни олдини олиш  ва даволаш, хаёт сифати яхшиланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 210000 сўм иқтисод қилинди (хар хил  гигиеник индекслар амалиётлари пайтида касаллик ривожланиши олдини олади,бу эса йилига умумий беморларнинг 20% (120 дан 10 беморлар) тиш жағ тизими аномалиялари бор беморлар даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини 2 100 000 (10 нафар бемор учун) сўмга иқтисод қилинди. Хулоса гигиеник текширув амалиётининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 210000 сўмга  ва бюджетдан ташқари маблағларни 168 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Ортодонтик даволанаётган беморларда пародонт тўқимаси касалликларини олдини олиш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд  тиббиёт университетининг 2022 йил 28 декабрдаги  №5277-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: пародонт тўқималарига механик босим мавжудлигини кўрсатадиган тўқималар гидрацияси кўрсаткичининг пасайган қийматларини тавсифловчи янги илмий маълумотлар олинди, тўқималарнинг регенератив қобилияти кўрсаткичларининг ўзгариши сабабли резорбция ва остеогенез жараёнларининг устунлиги аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Олинмайдиган ортодонтик аппаратлардан фойдаланганда пародонт тўқимасига тушадиган босимни тенг тақсимлашни такомиллаштириш натижасида даволаш самарадорлигини ошириш ва асоратларини олдини олиш билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси ва вилоят стоматология поликлиникаси ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича (09.01.2023й №8-20) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Пародонт тўқималарнинг гидрация даражаси Мн20= Z20 Z5/0,86355 кўрсаткичи бўйича баҳоланди, бу ерда Z20 - 20 килогерц синусоидал ток частотасида пародонт тўқималарнинг импеданси (умумий электр қаршилиги); Z5 - 5 килогерц синусоидал ток частотасида пародонт тўқималарнинг импеданси (умумий электр қаршилиги); 0,86355 - меъёрлаштириш коэффициенти. Меъёрда Мн20=1±0,09. Меъёрнинг минимал паст қиймати 0,91 ни, максимал қиймат - 1,09 ни ташкил қилади. Пародонт тўқималар гидрациясининг меъёрий чегара кўрсаткичлари аввалги ишлар маълумотларига кўра аниқланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун биоимпеданс текшириш усули ишлаб чиқилган бўлиб, қуйидагича иқтисод бўлишига олиб келди: дастлабки кўрик - 50000 сўм, қайта кўрик - 30000 сўм. Хулоса: Ортодонтик даволанаётган беморларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларинг олди олиниб бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига 150 000 сўмдан 300 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Ортодонтик даволанаётган беморларда пародонт тўқимаси касалликларини олдини олиш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд  тиббиёт университетининг 2022 йил 28 декабрдаги  №5277-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: таклиф этилган даволаш-профилактик усуллар пародонт тўқима касалликлари хавфини камайтиришга имкон берди, клиник ва микробиологик ўзгаришларнинг аниқланган динамикаси стоматологик касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олиш бўйича тавсияларни, шунингдек, олинмайдиган аппаратлар билан ортодонтик даволашнинг турли даврларида дисбиотик ўзгаришларни аниқлаштириш имконини берган. Илмий янгиликнинг аҳамияти Оғиз бўшлиғи гигиенасини баҳолаш профессионал оғиз бўшлиғи гигиенаси ўтказилишидан олдин ортодонтик даволаниш бошланишидан олдин, уч ва олти ой ўтгач амалга оширилди. Даволаш-профилактика чора-тадбирлари курси ўтказилгандан сўнг гигиена индексининг текис пасайиши кузатилди, якуний текширувда меъёрий қийматга етди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматология поликлиникаси ва вилоят стоматология поликлиникаси ҳамда Бухоро вилоят стоматология поликлиникаси бўйича (09.01.2023й №8-20) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатининг ёмонлашиши, шунингдек, микробли ифлосланиш - ортодонтик аппаратлар билан даволанаётганда пародонт тўқималарнинг яллиғланиш табиатли асоратлари пайдо бўлишининг асосий тамойилларини ташкил этувчи асосий сабабчи омил ҳисобланади. Олиб борилган дастлабки текширувларда РМА индексининг курсаткичи 6,69±0,15ни ташкил қилди, даволаш ва профилактика комплекс чора-тадбирлар амалга оширилгандан сўнг, шунингдек, олинмайдиган ортодонтик аппаратларни ўрнатишдан олдин оғиз бўшлиғининг профессионал гигиенаси ўтказилгандан 1 ойдан сўнг 27% га, 3 ойдан  сўнг 31% га, 6 ойдан сўнг 34% га, ва 12 ойдан сўнг 42% га, ортодонтик даволанишнинг якуний босқичида дастлабки кўрсаткичларга нисбатан 48% га олинган натижалар РМА индексининг қийматларида ижобий натижа кўрсатди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг қабул қилган препарати (1 кунга ўртача 85 000 сўмлик дори воситалари сарфланади); Хулоса: Ортодонтик даволанаётган беморларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларинг олди олиниб бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига 145 000 сўмдан 50 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ортодонтик даволанаётган беморларда пародонт тўқимаси касалликларини олдини олиш ва даволашни такомиллаштириш » мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд  тиббиёт университетининг 2022 йил 28 декабрдаги  №5277-сонли хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish