Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Шамшод Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «II-III даражали диспластик коксартрозда чаноқ-сон бўғимининг морфологик жихатлари ва тотал эндопротезлаш усулини клиник оптималлаштириш», 14.00.02 –Морфология, 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: DSc.04/30.04.2022.Тib.93.01.
Илмий раҳбарлар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акрамов Вохиджон Рустамович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулла Абдулаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Новиков Константин Игоревич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: II-III даражали диспластик коксартрозда чаноқ-сон бўғимининг морфологик ва морфометрик жиҳатларини ўрганиш ҳамда тотал эндопротезлаш усулини клиник оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чаноқ-сон бўғимининг II-III даражали диспластик коксартрозида сон суяги бошчасидаги морфологик ўзгаришлар, касаллик даражаси, бемор ёши ва жинсини хисобга олиш асосланган;
чаноқ-сон бўғими II-III даражали диспластик коксартрозда бўғим капсуласининг орқа деворининг морфоструктур ўзгаришлари аниқланган;
II-III даражали диспластик кокартрозда чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш амалиётида бўғим капсуласининг орқа деворини капсулотомия усулидан фойдаланиш эндопротез бошининг эрта чиқиб кетиши хавфини ва оғриқли синдромни камайтириши мумкинлигини исботланган;
II-III даражали диспластик кокартрозда чаноқ-сон бўғимини эндопротезлаш амалиётида бўғим капсуласининг орқа деворини капсулотомия усулидан фойдаланиш оғриқли синдромни камайтириши мумкинлигини исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 11 июльдаги №23-Z/048 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: II-III даражали диспластик коксартроз билан оғриган беморларда эндопротезлашни операциядан олдин режалаштириш босқичида бўғимни ташкил этувчи қисмлар морфологик хусусиятини хисобга олиб тахлил қилиш операция самарадорлигини  ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят фтизиатрия ва пульмонология тиббиёт маркази бўйича буйруқ (11.04.2023 й.; №4/1), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий текшириш   маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (12.03.2023 й.; №7/1), ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.05.2023 й.; № 12) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: II-III даражали диспластик коксартроз билан оғриган беморларда эндопротезлашни операциядан олдин режалаштириш босқичида бўғимни ташкил этувчи қисмлар морфологик хусусиятини хисобга олиб тахлил қилиш, беморларни даволаш амалиётида вужудга келиши мумкин бўлган асоратлар ва оғриқ синдромини камайтириш орқали даволашда сарфланадиган харажатларини 230 000 сўмга камайтиришга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) илк бор чаноқ-сон бўғимининг II-III даражали диспластик коксартрозида сон суяги бошчасидаги ўрганилган морфологик ўзгаришлар, касаллик даражаси, бемор ёши ва жинсини хисобга олган холда ўрганиш беморларни даволаш сифатини яхшилаган. Хулоса: II-III даражали диспластик коксартроз билан оғриган беморларда эндопротезлашни операциядан олдин режалаштириш босқичида бўғимни ташкил этувчи қисмлар морфологик хусусиятини хисобга олиб тахлил қилишнинг беморларни даволаш амалиётига жорий этилиши комплекс жарроҳлик усулида даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 230 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 170 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «II-III даражали диспластик коксартрозда чаноқ-сон бўғимининг морфологик жихатлари ва тотал эндопротезлаш усулини клиник оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 16 мартдаги 04/1627-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: морфологик асосланган капсулотомия усули ишлатилган беморларда эндопротез бошчасининг эрта чиқиб кетиши олинади ва оғриқли синдромни камайтиради, бу қониқарсиз натижаларнинг асосий сабаблари ва прогнозларини текшириш ва II- III даражали диспластик коксартроз билан оғриган беморларни жарроҳлик даволашнинг тактик жиҳатларини оптималлаштиришга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят фтизиатрия ва пульмонология тиббиёт маркази бўйича буйруқ (11.04.2023 й.; №4/1), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий текшириш   маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (12.03.2023 й.; №7/1), ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.05.2023 й.; № 12) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: морфологик асосланган капсулотомия усули ишлатилган беморларда эндопротез бошчасининг эрта чиқиб кетиши олиниши ва оғриқли синдромни камайтириши қониқарсиз натижаларнинг асосий сабаблари ва прогнозларини текшириш ва II- III даражали диспластик коксартроз билан оғриган беморларни жарроҳлик даволашнинг тактик жиҳатларини оптималлаштиришга, амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги шифокорларга беморларни маҳаллий даволаш тактикасини танлашга мақсадли ёндашув имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: илк марта чаноқ-сон бўғими II-III даражали диспластик коксартрози, бўғим капсуласининг орқа деворининг морфоструктур ўзгаришларини  баҳолаш натижаларига ёндашиб жарроҳлик даволашнинг тактик жиҳатларини оптималлаштириш: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 540 000 сўмгача камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 180.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 140 000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: морфологик асосланган капсулотомия усули ишлатилган беморларда эндопротез бошчасининг эрта чиқиб кетиши олиниши ва оғриқли синдромни камайтириши қониқарсиз натижаларнинг асосий сабаблари ва прогнозларини текшириш ва II- III даражали диспластик коксартроз билан оғриган беморларни жарроҳлик даволашнинг тактик жиҳатларини оптималлаштиришга, қониқарсиз даволаш натижаларини камайтириш ва касалликнинг ҳаётга хавф туғдирадиган асоратларининг ривожланишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «II-III даражали диспластик коксартрозда чаноқ-сон бўғимининг морфологик жихатлари ва тотал эндопротезлаш усулини клиник оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 16 мартдаги 04/1627-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган услубнинг ишонарлилиги синовларнинг сезгирлиги ва спецификлиги усуллари билан исботланган, бўғим капсуласининг орқа деворини каспсулотомия усулидан фойдаланиш эндопротез бошчасининг эрта чиқиб  кетиш хавфини камайтириши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят фтизиатрия ва пульмонология тиббиёт маркази бўйича буйруқ (11.04.2023 й.; №4/1), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий текшириш  маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (12.03.2023 й.; №7/1), ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.05.2023 й.; № 12) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: II-III даражали диспластик коартрозда чаноқ-сон бўғими эндопротезлаш амалиётида бўғим капсуласининг орқа деворини каспсулотомия усулидан фойдаланиш эндопротез бошчасининг эрта чиқиб  кетиш хавфини олдини олиш орқали ижтимоий самарадорликга эришиш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: морфологик асосланган капсулотомия усули ишлатилган беморларда эндопротез бошчасининг эрта чиқиб кетиши олинади ҳамда оператив даволашнинг  қониқарсиз натижаларини кескин камайтириш имкони бериб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 540 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 420 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Орқа капсуланинг тотал резекциясини ва чаноқ-сон бўғимининг резекция қилинган капсуласи қирраларини коагулятсия қилиш, сон суяги бўйинининг чиқиб кетиши ва остеотомиядан сўнг, сон суягини 2-3 см га туширишга имкон бериб, мазкур усулдан фойдаланиш II-III даражали диспластик коксартроз билан оғриган 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 540 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 420 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «II-III даражали диспластик коксартрозда чаноқ-сон бўғимининг морфологик жихатлари ва тотал эндопротезлаш усулини клиник оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 14 апрелдаги 04/2268-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: II-III даражали диспластик коартрозда чаноқ-сон бўғими эндопротезлаш амалиётида бўғим капсуласининг орқа деворини каспсулотомия усулидан фойдаланиш эндопротез бошчасининг эрта чиқиб  кетиш хавфини ва оғриқли синдромни камайтириши мумкинлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят фтизиатрия ва пульмонология тиббиёт маркази бўйича буйруқ (11.04.2023 й.; №4/1), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий текшириш   маркази Навоий филиали бўйича буйруқ (12.03.2023 й.; №7/1), ҳамда Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (17.05.2023 й.; № 12) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: далилларга асосланган тиббиёт тамойилларига ёндашиб ўтказилган  таҳлиллар тадқиқотларнинг сезгирлиги ва спецификлиги мезонларини асослаб бериб, даволаш жараёнида ривожланиш эҳтимоли бўлган асоратларни олдини олиш имкониятини бериши аниқланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: морфологик асосланган капсулотомия усули ишлатилган беморларда эндопротез бошчасининг эрта чиқиб кетиши олинади ва оғриқли синдромни камайтиради, бу қониқарсиз натижаларнинг асосий сабаблари ва прогнозларини текшириш ва II- III даражали диспластик коксартроз билан оғриган беморларни жарроҳлик даволашнинг тактик жиҳатларини оптималлаштиришга имкон беради, даволаш усулларининг натижалари, шунингдек, операциядан кейинги даврда эндопротез бошининг эрта чиқиб кетишининг олдини олиши ва камайтириши даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 540 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 420 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Орқа капсуланинг тотал резекциясини ва чаноқ-сон бўғимининг резекция қилинган капсуласи қирраларини коагуляция қилиш, сон суяги бўйинининг чиқиб кетиши ва остеотомиядан сўнг, сон суягини 2-3 см га туширишга имкон бериб, тўлиқ ички ротацияни таъминлайди, операциядан кейинги даврда эркин ҳолат ва эндопротез бошининг эрта дислокациясини олдини олиб, беморларни эрта фаоллаштириш ва реабилитация қилиш билан диспластик коксартрозни жарроҳлик даволаш самарадорлигини оширган. Мазкур усулдан фойдаланиш II-III даражали диспластик коксартроз билан оғриган 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 540 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 420 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «II-III даражали диспластик коксартрозда чаноқ-сон бўғимининг морфологик жихатлари ва тотал эндопротезлаш усулини клиник оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  томонидан 2023 йил 16 мартдаги 04/1627-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish