Sayt test rejimida ishlamoqda

Байджанова Ирода Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий жамиятда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий масъулиятини оширишнинг педагогик механизмлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3816.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султоновна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо, педагогика фанлари доктори, профессор; Мавланова Саидахон Умаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий жамиятда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий масъулиятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ота-оналарнинг оилада фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий масъулиятини оширишнинг педагогик шарт-шароитлари ёшлар онгига таъсир этишнинг ўзаро ҳурмат, тинглаш ва тушуниш каби қоидаларини субектларнинг ҳамкорлик фаолияти мазмунига рефлексив муносабатда сингдириш асосида аниқлаштирилган;
ота-оналарнинг оилада фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий масъулиятини ошириш модели ахборот билан ишлаш, тезкор қарор қабул қилиш каби замонавий жамият кўникмаларини ота-оналар ва ўқитувчиларда ривожлантирувчи педагогик ёрдам усулларини эгосентризм ва индивидуализмга қарши курашнинг стратегик контекстида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ота-оналарнинг оилада фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий масъулиятини ошириш механизмлари ёшларда маънавий-ахлоқий иммунитетни ҳосил қилишга йўналтирилган педагогик диагностика инструментларини оилавий муҳитнинг ижтимоий мониторинггида дифференциалликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ота-оналарнинг оилада фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий масъулиятини оширишнинг дидактик таъминоти ўзбек халқи урф-одатлари, миллий маросимлари, анʼана ва байрамларининг педагогик имкониятларидан оила ва мактаб ҳамкорлигини амалий таъминлашда интегратив фойдаланиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий жамиятда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий масъулиятини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга доир ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар асосида:
ота-оналарнинг оилада фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий масъулиятини оширишнинг педагогик шарт-шароитлари ёшлар онгига таъсир этишнинг ўзаро ҳурмат, тинглаш ва тушуниш каби қоидаларини субектларнинг ҳамкорлик фаолияти мазмунига рефлексив муносабатда сингдиришга оид таклифлари 2012–2014 йилларда Т.Н.Қориниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 26 январдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада замонавий оилада фарзанд тарбиясини ривожлантиришнинг педагогик ва психологик шарт-шароитларини яхшилаш борасидаги тажрибалар танқидий таҳлил қилинган;
ота-оналарнинг оилада фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий масъулиятини ошириш модели ахборот билан ишлаш, тезкор қарор қабул қилиш каби замонавий жамият кўникмаларини ота-оналар ва ўқитувчиларда ривожлантирувчи педагогик ёрдам усулларини эгосентризм ва индивидуализмга қарши курашнинг стратегик контекстида қўллаш бўйича таклифлар 2017-2020 йилларда Т.Н.Қориниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган  Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақолпоқ  тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига муофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги амалий фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 26 январдаги 58-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни ўқитиш ва тарбиялаш жараёнида ота-онанинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришнинг педагогик ва психологик механизмлари асослаб берилган.
ота-оналарнинг оилада фарзанд тарбиясидаги маънавий-ахлоқий масъулиятини ошириш механизмлари ёшларда маънавий-ахлоқий иммунитетни ҳосил қилишга йўналтирилган педагогик диагностика инструментларини оилавий муҳитнинг ижтимоий мониторинггида дифференциалликда қўллаш бўйича таклифлар “Бошланғич синфларда “Тарбия” фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 68-сонли буйругʼи асосида 68-741-сон рақам билан рўйхатга олинган гувоҳнома). Натижада ота-оналарнинг ёшлар тарбиясидаги педагогик маданиятини юксалтиришнинг услубий таъминоти такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish