Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраева Дилноза Раззаковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда функционал қабзият шаклланишининг иммун- генетик жиҳатлари», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2334.
Илмий раҳбар: Наврўзова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Тузанкина Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия медицина институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда функционал қабзиятнинг шаклланишида иммун-генетик хусусиятларни инобатга олиб ташхислаш ва даволаш усулларига янгича ёндашув орқали диагностик мезонларни ва касаллик натижаларини прогнозини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анемия мактабда, болалар боғчасида “қулай шароитлар” йўқлиги “тувакдан қўрқиш” туфайли дефекация қилиш истагини бостириш, вегетатив қон томир дистонияси болаларда функционал ич қотишининг шаклланиши ва кечишида башоратчи омиллар эканлиги исботланган;
IL-6 C174G гени GG генотипи ва G аллели билан функционал қабзиятда мусбат боғлиқлик аниқланган, бунда GG полиморфизми мутант генотипига эга IL-6 нинг С174 G гени бўлган шахсларда қабзият ривожланиш хавфи 49:1 дан юқори эканлиги исботланган;
функционал қабзияти бўлган болалар қонидаги мочевина ва ТNF-α ўртасида, креатинин ва IL-8 ўртасида юқори мусбат ассоциациялар, қондаги мочевина ва IL-8 ўртасида манфий боғлиқлик; болалардаги функционал қабзият асоратларида ТNF-α ва қондаги креатининнинг, ҳамда АСТ ва ТNF-α ўртасидаги юқори тескари боғлиқлиги аниқланган.
Болалардаги қабзиятда тўқима деструкцияси маркёри сифатида АСТ, қондаги мочевина эса дисбиоз ва иккиламчи инфекция хавфи ривожланишини кўрсатиши исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 29 март №23-Z/011 сон хулосасига кўра:
болаларда функционал ич қотишининг ривожланиши учун хавф омилларини баҳолаш ўтказилган. Болаларда функционал ич қотишининг шаклланиши ва кечишида башоратчи омиллар қуйидагилардир: анемия, мактабда, болалар боғчасида “қулай шароитлар ” йўқлиги, “тувакдан қўрқиш” туфайли дефекация қилиш истагини бостириш, вегетатив қон томир дистонияси ташкил этган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: аниқланган башоратчи омиллар қабзиятнинг ривожланишини эрта ташхислаш ва қабзият асоратларининг истиқболини белгилаш имконини беради, бирламчи педиатрик бўғинда тиббий ёрдам фаолиятини такомиллаштириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика Шошилинч Тез Ёрдам Илмий Маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (5.04.2022 й.; №72), Бухоро туманидаги кўп тармоқли маслаҳат поликлиникаси бўйича буйруқ (20.03.2022 й.; №57), Ромитан тумани кўп тармоқли маслаҳат поликлиникаси бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №46), Бухоро шаҳар 7-сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (2.05.2022 й.; №34) билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қабзият ривожланишидаги башоратчи омилларни ўрганиш, турли ёшдаги болаларда қабзият ва унинг асоратларини олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган дастурни амалга ошириш катта молиявий давлат харажатларини талаб қилмайди. Яъни, тўғри олиб бориладиган турмуш ва ўқиш тарзи қабзият билан касалланишни камайтиришга, шунингдек, ичакни жарроҳлик йўли билан тузатишдан кейинги ногиронликни камайтиришга ёрдам берган. Натижада болалар орасида ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтиради, бемор болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижаларни амалга ошириш диагностиканинг аниқлиги ва тезлашишига, шунингдек қабзият асоратларининг олдини олишга, бу эса ушбу тоифадаги касал болаларни ташхислаш ва даволаш учун тўғридан-тўғри ва билвосита харажатларни камайтиришга имкон беради. Хулоса: болаларда функционал қабзиятнинг шаклланиши ва кечишида башоратчи омиллар бўлмиш: анемия, мактабда, болалар боғчасида “қулай шароитлар” йўқлиги, “тувакдан қўрқиш” туфайли дефекация истагини бостириш, вегетатив қон томир дистонияси; турли этиологияли анемия ва дефекация жараёни учун “қулай шароитлар” йўқлиги (мактабда, болалар боғчасида), шунингдек, “тувакдан қўрқиш” туфайли дефекация истагини бостириш болаларда ич қотиши шаклланиши ва унинг асоратлари хавфи, ирсий мойиллиги бўлган, марказий асаб тизимининг перинатал зарарланиши, вегетодистония ва турли этиологияли неврозларда қабзият ва унинг асоратлари хавфини аниқлаш биринчи бўғин тиббий муассасаларида тиббий ёрдам фаолиятини такомиллаштириш имконини беради ("Қабзиятдан азият чекаётган эрта ёшли болалар учун кузатув алгоритми" 23.09.2022 йилдан №18883-сонли ДГУ). Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: "Болаларда функционал қабзият асоратлари профилактикаси дастури" мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 17 мартдаги 04/1666-сонли хат юборилган.
IL-6 C174G гени GG генотипи ва G аллели билан функционал қабзиятда мусбат боғлиқлик аниқланган, бунда GG полиморфизми мутант генотипига эга IL-6 нинг С174 G гени бўлган шахсларда қабзият ривожланиш хавфи 49:1 дан юқори эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: IL-6 нинг 174 G генининг C ва G аллеллари гомозигот ва гетерозигот учраш ҳолатига кўра қабзиятнинг ривожланишини эрта ташхислаш ва қабзият асоратларининг истиқболини белгилаш имконини беради, бирламчи педиатрик бўғинда тиббий ёрдам фаолиятини такомиллаштириш, тиббий хизмат сифатини ошириш имконини беради. Илмий янгиликнинг аҳамияти: IL-6 C174G полиморфизми мутант GG генотипига эга шахсларда қабзият ривожланиш хавфи 49:1 эканлигини исботланган. Илмий янгиликларнинг амалиётга илк бор тадбиқ этилиши тиббиётнинг барча бўғинлари шифокорларига турли ёшдаги болалар овқат рационини тўғри ташкил этиш ва белгилаш, қабзиятга мойиллик эҳтимолини эрта аниқлаш қабзият асоратлари ривожланиш истиқболини белгилаш, ичакларда иккиламчи анатомик ўзгаришларнинг ривожланиши олдини олиш, қўлланиладиган даволаш усулларини оптималлаштириш имконини беради, комплекс диагностик ва даволаш натижаларини яхшилаб, шифо жараёнини тезлаштиради, ётоқ кунларини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика Шошилинч Тез Ёрдам Илмий Маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (5.04.2022 й.; №72), Бухоро туманидаги кўп тармоқли маслаҳат поликлиникаси бўйича буйруқ (20.03.2022 й.; №57), Ромитан тумани кўп тармоқли маслаҳат поликлиникаси бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №46), Бухоро шаҳар 7-сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (2.05.2022 й.; №34) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қабзият билан касалланган болаларда қонида IL-6 нинг 174 G генининг C ва G аллеллари гомозигот ва гетерозигот учрашини ичак тузилишида иккиламчи анатомик ўзгаришларнинг шаклланиш хавфини аниқлади. Ушбу усул ёрдамида функционал қабзият оқибатининг маркер ва индикаторлари аниқланди ва амалиётда синалди, шунингдек ушбу текширувнинг самарадорлиги исботланди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқариб, шифохонада қолиш тўлов миқдорини 142 000 сўмгача камайтирган (шифохонада 1 кун қолиш 47 333 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқариши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган, бунда 156 000 сўм тежашга эришилган (1 кунга ўртача 52 000 сўм дори воситаларига сарфланади); беморнинг шифохонадан ташқаридаги даволаниш даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқариши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилишига эришилди. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 142 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 156 000 сўмга иқтисод қилишга эришилди. Хулоса: қабзият бўлган бемор болаларда таклиф этилган диагностика янгиликларининг қўлланилиши натижасида IL-6 ишлаб чиқаришнинг максимал даражаси C 174 G ген полиморфизмининг гомозиготли G аллел генотипи билан боғлиқлиги исботланган. Иммун-генетик кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни ўрганиш болалар орасида қабзиятни эрта ташхислаш ва даво чораларини самарадорлигини ошириш имконини берди ва 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 142 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 156 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: "Болаларда функционал қабзият асоратлари профилактикаси дастури" мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 17 мартдаги 04/1666-сонли хат юборилган.
IL-6 ва ТNF-α даражаси болаларда функционал қабзият натижаларини башорат қилишга имкон берган. Функционал қабзияти бўлган болалар қонидаги мочевина ва ТNF-α ўртасида, креатинин ва IL-8 ўртасида юқори мусбат ассоциациялар, қондаги мочевина ва IL-8 ўртасида манфий боғлиқлик; болалардаги функционал қабзият асоратларида ТNF-α ва қондаги креатининнинг, ҳамда АСТ ва ТNF-α - ўртасидаги юқори тескари боғлиқлиги аниқланган. Болалардаги қабзиятда тўқима деструкцияси маркёри сифатида АСТ, қондаги мочевина эса дисбиоз ва иккиламчи инфекция хавфи ривожланишини кўрсатиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қабзият билан оғриган бемор болаларда ташхисот жараёнида қоннинг иммунологик параметрлари бўлган IL-6, IL-8, ТNF-α ларни ўрганиш ташхислаш жараёнида мақсадли қўллаш қабзиятга мойилликни, эрта ташхисотни ва асоратланишини камайтиришга эришиш имконини беради. Қабзият билан касалланган болаларда IL-6, IL-8 ва ТNF-α даражасининг статистик жиҳатдан сезиларли даражада ошиши аниқланган Таклиф қилинган истиқболли омиллар ва ташхисот усули қабзиятдан азият чекаётган болаларда яллиғланишнинг ўткир фазасини, ичак дисбиоценози фонида аутоиммун жараёнлар шаклланиш эҳтимолини олдини олиш имконини беради. Қонда IL-6 ва ТNF-α даражасига кўра болаларда функционал қабзиятнинг натижасини башорат қилиш имконияти исботланган. Илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши болаларда ташхисланадиган йўғон ичак касалликларида иммуно-генетик ва биохимик хусусиятларни баҳолаш болаларга тиббий хизмат кўрсатишни тизимлаштирган ҳолда ушбу хизмат самарадорлигини оширди, бу эса болалар орасида қабзият билан касалланиш даражасини камайтирди, шунингдек, болалар ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, тавсия этилаётган баҳолаш услубининг ижтимоий аҳамиятини оширишга, болалар орасида ногиронликнинг олдини олиш имконини бериши исботланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика Шошилинч Тез Ёрдам Илмий Маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (5.04.2022 й.; №72), Бухоро туманидаги кўп тармоқли маслаҳат поликлиникаси бўйича буйруқ (20.03.2022 й.; №57), Ромитан тумани кўп тармоқли маслаҳат поликлиникаси бўйича буйруқ (10.02.2022 й.; №46), Бухоро шаҳар 7-сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (2.05.2022 й.; №34) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: интерлейкин генларининг жуда юқори полиморфизмга эга эканлигини инобатга олган ҳолда, ген полиморфизмини ўрганиш хавф гуруҳларини аниқлаш ва ҳар бир бемор ташхисотидан сўнг унга оптимал терапияни танлашда замин яратади. Даволашсиз узоқ давом этган қабзият ичак ва организмнинг умумий ҳолатига салбий таъсирини камайтиради. Беморларда ушбу цитокинлар фаолиятини эрта аниқлаш орқали ичак моторикаси фаолияти бузилиши, қабзият шаклланишини эрта ташхислаш, болалар орасида қабзиятнинг асоратлари хавфини камайтириб, касаллик асоратланишининг олдини олишнинг мақсадли ёндашув имкониятини беради. Бемор болалар ҳамда улар ота-оналарининг ушбу касалликда болаларни парваришлаш сифатини ошириш, болаларнинг ўзларига нисбатдан ишончи ошиб, умидсизликлари камайгани, маълум миқдорда ҳаёт сифати ошгани ҳамда педиатр, гастроэнтеролог шифокорларга бўлган катта хажмли иш миқдори камайгани билан асосланган, янги диагностик усулнинг қўлланилиши мазкур касалликка чалинган бемор болаларнинг комплекс даволаниш самарадорлигини ошиши натижасида уларнинг реабилитацияси, яшаш, ўқиш фаолиятини яхшилайди, тикланиш муддатларини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қабзияти бўлган бемор болаларда таклиф этилган диагностика усулни қўллаш натижасида уларнинг врач қабулига мурожаатини 1,0 бараварга, стационар даволаниш кунларининг 10 кундан 7 кунга қисқариши ҳисобидан ҳар бир беморга 173 000 сўм миқдоридаги харажат тежалишига эришилган. Йўғон ичак фаолиятини сақлаб қолиш бемор болаларни мураккаб жарроҳлик амалиётидан сақлаб қолади ҳамда ҳар бир бемор болага сарфланган маблағнинг 910 500 сўмгача тежалишини кўрсатди. Бу маблағнинг тежалиши, қатновлар сонининг камайиши, стационарда даволаниш муддатининг бир неча баробарга камайиши, буюрилган таҳлиллар ҳажмини камайтириш асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланган. Болаларда қабзиятни ташхислаш усулларини амалиётга жорий этилиши касаллик ривожланиши, кечиши, касалликда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан башоратлаш ҳисобига, 1 нафар беморга бюджет маблағларини 142 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 156 000 сўмга, жами 1 даво курсига 2 799 285 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: қабзияти бўлган бемор болаларда касаллик ривожланиши, зўрайиши ва асоратланишини олдини олиш мақсадида ташхисот жараёнида цитокинлар кўрсатгичларини ўрганиш ва уларнинг эрта коррекциясини амалга ошириш орқали беморларнинг врачга мурожаатлари сони 1,0 бараварга камаяди ва ўз вақтида самарали даволаш жараёнида ҳар бир беморга 173 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Қабзият билан касалланган болаларда қон параметрларининг ўзаро боғлиқлигининг корреляцион таҳлил қилиш ичак тузилишида иккиламчи анатомик ўзгаришларни шаклланиш хавфини аниқлаган. Корреляция ёрдамида функционал қабзият оқибатининг маркер ва индикаторлари аниқланган. Ўрганилган цитокинларнинг қон лейкоцитлари билан ўрнатилган салбий боғлиқлиги жараённинг хронизацияси ва ареактивлик ҳолатини кўрсатади. Ушбу ҳолатда АСТ тўқима деструкцияси маркери сифатида, мочевина эса дисбактериоз ва иккиламчи инфекциялар ривожланишини кўрсатган. Тавсия этилаётган диагностик усули касалликда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан башоратлаш ҳисобига, 1 нафар беморга бюджет маблағларини 142 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 156 000 сўмга, жами 1 даво курсига 2 799 285 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: "Болаларда функционал қабзият асоратлари профилактикаси дастури" мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 17 мартдаги 04/1666-сонли хат юборилган.
болаларда функционал қабзиятнинг асоратларини олдини олиш дастури ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Қабзиятнинг ривожланиши ва уларнинг асоратлари учун белгиланган хавф омилларининг таъсирини ҳисобга олган ҳолда, болаларнинг маълум бир ёш гуруҳи учун профилактика дастури ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли маслаҳат поликлиникаси амалиётига тадбиқ қилиш бўйича бўйича буйруқ  (20.03.2022й; № 68), Ромитан туман тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли маслаҳат поликлиникаси бўйича буйруқ (10.02.2022й; №46) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли ёшдаги бемор болалар учун ушбу касалликда болаларни овқатланиш, парваришлаш, ҳаёт ва ўқиш сифатини ошириш дастурлари ишлаб чиқилди. Улар ёрдамида болаларнинг ўзларига нисбатдан ишончи ошади, умидсизлиги камаяди, маълум миқдорда ҳаёт сифати ошади, янги диагностик усулнинг қўлланилиши мазкур касалликка чалинган бемор болаларнинг комплекс даволаниш самарадорлигини ошиши натижасида уларнинг реабилитацияси, яшаш, ўқиш фаолиятини яхшилайди, тикланиш муддатларини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: болаларда қабзият асоратларининг олдини олиш усулларини амалиётга жорий этилиши касаллик ривожланиши, кечиши, касалликда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан башоратлаш ҳисобига, 1 нафар беморга бюджет маблағларини 142 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 156 000 сўмга, жами 1 даво курсига 2 799 285 сўмни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: болаларда қабзият асоратларининг олдини олиш усулларини амалиётга жорий этилиши касаллик ривожланиши, кечиши, касалликда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдиндан башоратлаш, ҳаёт,ўқиш сифати ошиши ҳисобига 1 нафар беморга бюджет маблағларини 142 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 156 000 сўмга, жами 1 даво курсига 2 799 285 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: "Болаларда функционал қабзият асоратлари профилактикаси дастури" мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 17 мартдаги 04/1666-сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish