Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Худойберди Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари диагностикаси ва хирургик даволаш тактикасини оптимизациялаш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tib.1574.
Илмий раҳбар: Рузибоев Санжар Абдусаломович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Балалыкин Алексей Степанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот:  Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўн икки бармоқ ичак шикастланиши билан оғриган беморларда жарроҳлик даволаш натижаларини таҳлил қилиш, диагностика ва жарроҳлик ёрдамининг оптимал ҳажмини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республикамиз ҳудудлари кесимида ўн икки бармоқ ичак жароҳатланиши бўйича жарроҳлик ёрдами кўрсатилиши натижалари ўрганилди ва салбий оқибатларнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланган;
ўн икки бармоқ ичакнинг ретроперитонеал қисми жароҳатланишини аниқлаш учун ошқозон-ичак трактининг проксимал қисмини эндоскопиясини, бир вақтнинг ўзида диагностик лапароскопияси билан бирга қўллаш юқори самарадорлика эгалиги исботланган;
операциядан кейинги асоратлар ривожланишини олдини олиш усулида ўн икки бармоқ ичакни ошқозон ичак тизимидан ажратиб қўйиш операцияси учун кўрсатмалар асосланган;
тадқиқот ишида ўн икки бармоқ ичакнинг барча турдаги жароҳатларини даволашда, уларнинг даражасини, шунингдек чоклар етишмовчилигига олиб келувчи хавф омиллари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда даволашнинг турли жарроҳлик усулларини баҳолаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 01 июндаги 15-сонли хулосасига кўра:
ўн икки бармоқ ичак шикастланиши билан беморларни диагностика қилиш ва жарроҳлик йўли билан даволаш хусусиятларини ўрганишга катта ҳисса қўшади. Республикамиз ҳудудлари кесимида ўн икки бармоқ ичак шикастланишларига жарроҳлик ёрдами кўрсатиш натижалари ўрганилиб, салбий оқибатларнинг учраш частотаси ва асосий сабаблари аниқланган, натижада келгусида кузатилиши мумкин бўлган асоратларни частотасини камайтирган ва даволаш жараёнини тезлаштирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларга жарроҳлик ёрдами сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд ва Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Жиззах филиалларида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги  №8 н-з/604-сонли гувоҳномаси) амалга оширилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: хулосалар ва таклифлар ўзининг назарий ва амалий аҳамиятига эга бўлиб, диагностик ва даволаш алгоритмлардан  комплекс фойдаланиш ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларни диагностика қилиш ва жарроҳлик йўли билан даволаш хусусиятларини ўрганишга катта ҳисса қўшади. Ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Республикамиз вилоятлари кесимида ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморлар диагностика қилиш ва жарроҳлик йўли билан даволашда  йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар олди олиниб, асоратларни даволашдаги ортиқча сарф харажатларнинг олдини олиш ҳисобига  иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларни диагностика қилиш ва жарроҳлик йўли билан даволашда  йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолар ва асоратлар олди олиниши ишлаб чиқилиб,  1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 119538 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 34 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Ўн икки бармоқ ичак жароҳатларининг диагностикаси ва хирургик даволаш тактикасини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 4 ноябрдаги 4212-сонли хат юборилган.
лапароскопик, эндоскопик ва интероперацион текшириш усулларининг комбинацияси ёпиқ шикастланишда ўн икки бармоқ ичакнинг ретроперитонеал қисмининг жароҳатларини 100% ҳолларда ташхислашга ва ўта хавфли асоратларнинг олдини олиб,  ётоқ кунини қисқартириб, шифо жараёнини тезлаштиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларга жарроҳлик ёрдами сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд ва Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Жиззах филиалларида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги  №8 н-з/604-сонли гувоҳномаси) амалга оширилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўн икки бармоқ ичакнинг жароҳатларини ташхислаш комплекс бўлиши ва рентген, МСКТ, ультратовуш, шунингдек, обзор лапароскопик текширувини эндоскопик текшириш билан биргаликда қўллаш кераклиги исботланган; лапароскопик, эндоскопик ва интероперацион текшириш усулларининг комбинацияси ёпиқ шикастланишда ўн икки бармоқ ичакнинг ретроперитонеал қисмининг шикастланишини 100% ҳолларда ташхислашга ва ўта хавфли асоратларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини яхшилашга олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндоскопик текширув вақтида гематома аниқланганда, шошилинч равишда диагностик лапароскопия қилишга кўрсатма бўлиши, бу ўз навбатида ўн икки бармоқ ичак жароҳатланганлигини ва қўшма жароҳатланиш бор ёки йўқлигини аниқлаш имкон беради. Ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларга жарроҳлик ёрдами кўрсатишда госпитализация қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказишда: Ўн икки бармоқ ичакнинг жароҳатларида эндоскопик текширув ва диагностик лапароскопия усулини бирга қўллаш орқали дуоденумнинг ретроперитонеал жароҳати ўз вақтида аниқланиб, 21 (87,5%) ҳолатда ФЭГДС ёрдамида ЎИБИ деворининг ёрилиши ташхиси қўйилган ва асоратларни камайишига эришилган; беморнинг шифохонада қолиш муддатини 22,2 кундан 17,5 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 597690 минг сўмга камайтирган (РШТЁИМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 119538 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 62 000 сўм дори воситалари сарфланади); диагностикада таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш ўн икки бармоқ ичакнинг жароҳатлари билан беморларда ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаган. Хулоса: ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларга жарроҳлик ёрдами кўрсатишда бошқариш тактикасида ташхислаш  тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларни госпитализация пайтида йўл қўйилган қатор камчиликлар натижасида  ретроперитонеал флегмона 11 (13,4%), дуоденал оқма 13 (15,9%), каби кузатилиши мумкин бўлган асоратлари аниқланиб, бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 600000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни   54000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Ўн икки бармоқ ичак жароҳатларининг диагностикаси ва хирургик даволаш тактикасини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 4 ноябрдаги 4212-сонли хат юборилган.
ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларга операциядан кейинги ривожланадиган асоратлар ва уларнинг олдини олиш чора тадбирлари ишлаб чиқилган, ушбу турдаги травмаларда   ўн икки бармоқ ичакни овқат ҳазм қилиш трактидан ажратиш (дивертикулизация) орқали операциядан кейинги даврларда кузатиладиган ва  ўлимга сабаб бўладиган омилларни эрта бартараф этиш,  операциянинг травматик омилини камайтиради, даво жараёнини тезлаштиради ва стационарда ётоқ кунини қисқартиради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларга жарроҳлик ёрдами сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд ва Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Жиззах филиалларида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги  №8 н-з/604-сонли гувоҳномаси) амалга оширилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: операциядан кейинги асоратлар хавфини башорат қилиш мезонлари ишлаб чиқилиши натижасида асоратлар частотаси камайиб, даволаш самарадорлигини оширган; ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларга аксарият қисмида ичак айланасининг 1/2 қисмидан кўп ва III-IV даражали шикастланганда  дивертикулизация қилиш  орқали яъни ўн икки бармоқ ичакни овқат ҳазм қилиш тизимидан ажратиш,  меъдани ва ўт йўлларини дренажловчи операциялари билан биргаликда ўтказилиши натижасида операциядан кейинги асоратлар ва ўлим фоизини камайтириб асоратлар кузатилишини олдини олган,  даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларга жарроҳлик ёрдами кўрсатишда госпитализация қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказишда беморнинг шифохонада қолиш муддатини 22,2 кундан 17,5 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 597690 минг сўмга камайтирган (РШТЁИМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 119538 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 62 000 сўм дори воситалари сарфланади). реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 55.000 сўм дори воситалари сарфланади); 3) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан туман жарроҳлик бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларга жарроҳлик ёрдами кўрсатишда операциядан олдинги ва кейинги даврларда ўлимга олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини  597690 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 54000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Ўн икки бармоқ ичак жароҳатларининг диагностикаси ва хирургик даволаш тактикасини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 4 ноябрдаги 4212-сонли хат юборилган.
II гуруҳдаги беморларда ишлаб чиқилган алгоритмга кўра хирургик даволаш, асоратлар частотасининг ўртача 5-7 мартага камайишига ва операциядан кейинги даврнинг I гуруҳга қараганда қулайроқ кечиши билан тавсифланади, ишлаб чиқилган диагностика ва даволаш усули ўн икки бармоқ ичакнинг ёпиқ жароҳатларида операциядан кейинги ўлим кўрсатгичини 2 баробарга камайтириш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ўн икки бармоқ ичак жароҳатлари билан беморларга жарроҳлик ёрдами сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этилган, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд ва Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Жиззах филиалларида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги  №8 н-з/604-сонли гувоҳномаси) амалга оширилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: а) қорин бўшлиғи аъзолари шикастланишларида, ўн икки бармоқ ичакнинг шикастланиш частотаси ёпиқ шикастланишда 1,7% гачани ташкил этади. б) жабрланганларнинг 67,1% бошқа аъзолар билан ўн икки бармоқ ичакнинг қўшма шикастланишига тўғри келади. в) ўн икки бармоқ ичакнинг ёпиқ шикастланиши 14,7 % ҳолларда ретроперитонеал флегмона билан асоратланади. г) ўн икки бармоқ ичак жароҳатларини даволаш натижаларига таъсир қилувчи ноқулай омиллар: ичакдаги жароҳат ўлчами ичак айланасининг 50% дан кўпроғини ташкил этса, шикастланишнинг пастки горизонтал қисмда жойлашиши, комбинацияланган панкреатодуоденал шикастланишлар бўлиши, ретроперитонеал флегмонанинг ривожланиши, жарроҳлар томонидан операция жараёнида аниқ ва тўғри тактикани танлай билмаслиги исботланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) ўн икки бармоқ ичак жароҳатларини хирургик  даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш чора тадбирлар ишлаб чиқилиши натижасида ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги ҳисобига сарф харажатларни 35,5% каматириш имконини берган; 2) ўн икки бармоқ ичак жароҳатларини хирургик  даволашда даволашнинг турли жарроҳлик усулларини қўллашда операциядан кейинги даврнинг силлиқ кечиши, релапаротомиялар сонининг камашиши ҳисобга шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилишига олиб келган; 3) турли жарроҳлик усулларини қўллашда операциядан кейинги даврнинг силлиқ кечиши, релапаротомиялар сонининг камашиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган,  операциядан кейинги даврда кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув усулларини қўллаш сарф харажатларни камайтиради ва самарадорликни 82% га оширган. Хулоса: ўн икки бармоқ ичакнинг барча турдаги жароҳатларини даволашда, уларнинг оғирлик даражасини анқлаш, шунингдек чоклар етишмовчилигига олиб келувчи хавф омиллари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда даволашнинг турли жарроҳлик усулларини баҳолаш амалга оширилиш натижасида юқорида келтирилган текширув ва даволаш усулларидан  фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 120 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 19 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Ўн икки бармоқ ичак жароҳатларининг диагностикаси ва хирургик даволаш тактикасини оптималлаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 2022 йил 4 ноябрдаги 4212-сонли хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish