Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматов Жамшед Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўпканинг буллёз касаллигида видеоторакоскопик операцияларда комбинирланган плевродез усулини такомиллаштириш», 14.00.27 – Xирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2158.
Илмий раҳбар: Эшонходжаев Отабек Джураевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Бухоро давлат тиббиёт институти. ИК рақами: DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Ўроқов Шухрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Краснодар вилояти Илмий-тадқиқот институти -  Профессор С.В.Очаповский номидаги 1-сонли вилоят клиник касалхонаси» (Россия федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: комбинацияланган плевродезнинг оптималлаштирилган усуллари самарадорлигини клиник ва экспериментал баҳолаш асосида буллёз ўпка касалликларида видеоторакоскопик хирургик аралашувлар натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментда плевра бўшлиғига кислотали муҳитга эга маҳаллий антисептик воситанинг маҳаллий шаклини киритиш ввисцерал плевра юзасида зич бириктирувчи тўқима плёнкаси шаклланиши билан диффуз характердаги юқори сифатли ёпишқоқ жараённинг ривожланишини таъминлаши аниқланган;
плевра бўшлиғида адгезиогенезнинг морфологик хусусиятлари кимёвий плевродез пайтида чандиқланиш жараёнининг табиатини, ўпка, париетал ва виссерал плевранинг қўшни тўқималарида структуравий ўзгаришларни баҳолаш билан аниқланган;
микроорганизмлар монокульткраси, унинг ассоцициясини, шунингдек антибактериал сезувчанлигини текшириш билан биргаликда плевра бўшлиғидан биоматериал таркибининг микробиологик хусусиятларини, бўлиши мумкин бўлган эрадикацияланиш вакти аниқланган;
эмфизематоз буллаларнинг ёрилиши фонида бир портли видеоторакоскопик аралашув бажарилишида кимёвий плевродезнинг тавсия этилган усулини қўллаш плевра бўшлиғида адгезия жараёнининг шаклланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил  13 мартдаги №23-z/003 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: экспериментда плевра бўшлиғига кислотали муҳитга эга турли маҳаллий антисептик воситаларни киритиш орқали виссерал плевра юзасида зич бириктирувчи тўқима плёнкаси шаклланиши билан диффуз характердаги юқори сифатли ёпишқоқлик жараёни ҳосил қилувчи оптимал адгезияловчи воситани танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.02.2022 й.; №7/1) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали бўйича буйруқ (24.02.2022 й.; №12/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментда виссерал плевра юзасида зич бириктирувчи тўқима плёнкаси шаклланиши билан диффуз характердаги юқори сифатли ёпишқоқлик жараёни ҳосил қилувчи оптимал адгезияловчи воситани аниқлаш, ўпка буллёз касаллигида плевра бўшлиғини кимёвий плевродезлашнинг такомиллаштирилган усулини ишлаб чиқишга асос бўлган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментда виссерал плевра юзасида зич бириктирувчи тўқима плёнкаси шаклланиши билан диффуз характердаги юқори сифатли ёпишқоқлик жараёни ҳосил қилувчи оптимал адгезияловчи воситани аниқлаш орқали ўпка буллёз касаллигида плевра бўшлиғини кимёвий плевродезлашнинг янги такомиллаштирилган усулини ишлаб чиқиш орқали даволашда сарфланадиган харажатларини 545 300 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: Плевродез ҳосил бўлишининг самарадорлигини экспериментал қиёсий таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, Мирамистинни плевра бўшлиғига киритиш битишма шаклланишига олиб келмаган, Бетадинни қўллаш 7-кунга келиб ҳайвонларнинг 71,4 фоизида ягона юпқа деворли битишманинг ривожланишига олиб келган, аммо кейинчалик уларнинг тўлиқ лизиси қайд этилган, ўз навбатида, ФарГАЛСдан фойдаланиш маҳаллий битишма жараёнининг босқичма-босқич ривожланишидан (1-3 кунларда) битишмани диффуз табиатда сақлаиб қолиши тасдиқланган ва 14 кунга қадар плевра виссерал юзасида зич бириктирувчи тўқима пардасининг ривожланиши тажриба ҳайвонларининг 85,7% да кузатилган. Эскпериментга асосланган ўпка буллёз касаллигида плевра бўшлиғини кимёвий плевродезлашнинг янги такомиллаштирилган усулидан амалиётда фойдаланиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 545 300 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўпканинг буллёз касаллигида видеоторакоскопик операцияларда комбинирланган плевродез усулини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 22 апрелдаги 04/1664-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: плевра бўшлиғида адгезиогенезнинг морфологик хусусиятлари кимёвий плевродез пайтида чандиқланиш жараёнининг табиатини, ўпка, париетал ва виссерал плевранинг қўшни тўқималарида структуравий ўзгаришлари экспериментда ўрганиш оптимал адгезияловчи воситани танлашга имкон бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.02.2022 й.; №7/1) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали бўйича буйруқ (24.02.2022 й.; №12/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: плевра бўшлиғида адгезиогенезнинг морфологик хусусиятлари кимёвий плевродез пайтида чандиқланиш жараёнининг табиатини, ўпка, париетал ва виссерал плевранинг қўшни тўқималарида структуравий ўзгаришларни баҳолаш орқали оптимал адгезияловчи воситани танлаш амалий соғлиқни сақлаш тизимидаги торакал хирургларга ўпка буллёз касаллиги билан касалланган беморларда плевра бўшлиғини кимёвий плевродезлаш усулини такомиллаштириш натижасида хирургик даволаш самарадорлигини ошириш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўпка буллёз касаллиги билан касалланган беморларда плевра бўшлиғини кимёвий плевродезлаш усулини такомиллаштирилган усули: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 2 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 340 минг сўмгача камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 170.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 190 000 сўм дори воситалари сарфланади); Хулоса: плевродезни бажариш жараёнида экспериментал материалнинг морфологик тадқиқотлари асосида такомиллаштирилган усул, беморларнинг нисбатан яхши ва қониқарли даволаш натижаларини ошириш, қониқарсиз даволаш натижаларини камайтириш ва касалликнинг ҳаётга хавф туғдирадиган асоратларининг ривожланишини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўпканинг буллёз касаллигида видеоторакоскопик операцияларда комбинирланган плевродез усулини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 22 апрелдаги 04/1664-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: тадқиқотда адгезияловчи хусусиятга эга ФарГАЛС воситадан фойдаланиш плевра бўшлиғида адгезиялаш билан бирга маҳаллий антисептик восита сифатида қўзғатувчи бактериаларни эрадиатсиясини назорат гуруҳига нисбатан 1,5-2 баравар камайиши имконини берган. Бу ўз навбатида, комплекс даволаш натижаларининг яхшилаб, шифо жараёнини тезлаштириб, ётоқ кунини қисқартирган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.02.2022 й.; №7/1) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали бўйича буйруқ (24.02.2022 й.; №12/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: плевра бўшлиғида плевродез пайтида адгезияловчи хусусиятга эга ФарГАЛС воситасидан фойдаланиш қўзғатувчи бактериаларни эрадиатсиясини камайишига эришиш имконини берганлиги сабабли ўпка буллёз касаллигини хирургик даволашдан кейинги асоратларни олдини олиш имконини берган, бу ўз навбатида даволашнинг ижобий натижаларини кўпайтириб, даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 2,0 кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 340 минг сўмгача камайтирган (БВКТТМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 170.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 190 000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даволаниш даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан поликлиникада) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: ўпка буллёз касаллигини хирургик даволашда плевра бўшлиғини плевродез пайтида адгезияловчи хусусиятга эга ФарГАЛС воситасини қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 545 300 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўпканинг буллёз касаллигида видеоторакоскопик операцияларда комбинирланган плевродез усулини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 22 апрелдаги 04/1664-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик:эмфизематоз буллаларнинг ёрилиши фонида бир портли видеоторакоскопик аралашув бажарилишида кимёвий плевродезнинг тавсия этилган усулини қўллаш операциянинг ўртача давомийлигини 96,3±4,7 дақиқадан 76,4±4,2 дақиқагача қисқартириш имконини берган, шу билан бирга, травматик омилни камайтириш орқали (механик плевродезсиз) маҳаллий яллиғланиш жараёнининг намоён бўлишининг жиддийлашиши, асоратларнинг умумий частотасини 16,1% дан 7,1% гача, дренажлаш вақтини 5,8 ± 0,4 дан 4,4 ± 0,2 кунгача ва касалхонада бўлиш муддатини 8,1±0,3 дан 6,8±0,3 кунгача камайтиришни таъминлаши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилоят Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (18.02.2022 й.; №7/1) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиали бўйича буйруқ (24.02.2022 й.; №12/1) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эмфизематоз буллаларнинг ёрилиши фонида бир портли видеоторакоскопик аралашув бажарилишида кимёвий плевродезнинг тавсия этилган усулини қўлланилиши, мазкур касалликга чалинган беморларнинг комплекс даволаниш самарадорлигини оширилиши натижасида уларнинг реабилитатсияси ва меҳнат қилиш фаолиятининг тикланиш муддатлари тезлаштирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эмфизематоз буллаларнинг ёрилиши фонида бир портли видеоторакоскопик аралашув бажарилишида кимёвий плевродезнинг тавсия этилган усулини амалиётда қўлланилиши даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериб 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 545 300 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 350 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Эмфизематоз буллаларнинг ёрилиши фонида бир портли видеоторакоскопик аралашув бажарилишида кимёвий плевродезнинг тавсия этилган усулини қўлланилиши, комплекс даволаниш самарадорлигини ошириш олиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Ўпканинг буллёз касаллигида видеоторакоскопик операцияларда комбинирланган плевродез усулини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори  томонидан 2022 йил 22 апрелдаги 04/1664-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish