Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиева Зарина Рахмат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тиббиёт олий таълим ташкилотларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2996.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Куйчиева Мўжизахон Абдуманнобовна, педагогика фанлари номзоди (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олий таълим ташкилотларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт олий таълим ташкилотларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари мотивацион-қийматли, когнитив-фикрлаш ва дастурли-фаолият компонентларини интегратив хусусиятларига кўра аралаш таълимнинг конструктив мазмунига функсионал мослаштириш ҳамда рефлексив-ахборотлардан фойдаланиш компонентларини прогностик моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим ташкилотларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги назария ва амалиётнинг бирлигини таъминлашга қаратилган фанга оид муҳим қонуниятларни практик таснифлаш, таълимнинг кўргазмалиги ва тизимлилигини таъснифлаш ҳамда таълим олувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларни фаоллик, онглилик, интегративлик тамойилларига мос босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим ташкилотларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели мониторингли блоклар, элементлар жадвали, синектика, компютерга асосланган ижодкорлик методикасини такомиллаштиришга қаратилган интеллектуал иқтидор ва қизиқишларини интенсив ошириш ҳамда виртуал лабораториялар, схемалар, расмлар, топшириқлар, жадваллардан фойдаланиш имкониятларини интегратив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим ташкилотларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш мезонлари дастурий воситалардан фойдаланишни ривожлантиришга йўналтирилган мотивацион-когнитив, технологик-креативлик дидактик тузилма имкониятларини рационал ошириб бориш ҳамда кимёга доир экспериментал кўникма ва малакаларини ижодий ва мантиқий фикрлаш қобилиятига пропорсионаллигини исботлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт олий таълим муассасаларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари:
тиббиёт олий таълим ташкилотларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш имкониятлари мотивацион-қийматли, когнитив-фикрлаш ва дастурли-фаолият компонентларини интегратив хусусиятларига кўра аралаш таълимнинг конструктив мазмунига фунсионал мослаштириш ҳамда рефлексив-ахборотлардан фойдаланиш компонентларини прогностик моделлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Биокимё фанидан амалий машғулотлар” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғига асосан 233-0156 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг ўқитиш методикасини таҳлил этиш самарадорлигини оширишга шароит яратилган;
тиббиёт олий таълим ташкилотларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш самарадорлиги назария ва амалиётнинг бирлигини таъминлашга қаратилган фанга оид муҳим қонуниятларни практик таснифлаш, таълимнинг кўргазмалиги ва тизимлилигини таъснифлаш ҳамда таълим олувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини фаоллик, онглилик, интегративлик тамойилларига мос босқичма-босқич уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Биокимё фанидан амалий машғулотлар” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғига асосан 233-0156 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг биокимё фанини ўқитиш методикасини босқичма-босқич, такомиллаштириш самарадорлигини ошириш имкони кенгайтирилган;
тиббиёт олий таълим ташкилотларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш модели мониторингли блоклар, элементлар жадвали, синектика, компютерга асосланган ижодкорлик методикасини такомиллаштиришга қаратилган интеллектуал иқтидор ва қизиқишларини интенсив ошириш ҳамда виртуал лабораториялар, схемалар, расмлар, топшириқлар, жадваллардан фойдаланиш имкониятларини интегратив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар “Биокимё фанидан амалий машғулотлар” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғига асосан 233-0156 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш моделини ишлаб чиқиш самарадорлиги оширилган;
тиббиёт олий таълим ташкилотларида биокимё фанини виртуал лабораториялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш мезонлари дастурий воситалардан фойдаланишни ривожлантиришга йўналтирилган мотивацион-когнитив, технологик-креативлик дидактик тузилма имкониятларини рационал ошириб бориш ҳамда кимёга доир экспериментал кўникма ва малакаларини ижодий ва мантиқий фикрлаш қобилиятига пропорсионаллигини исботлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Биокимё фанидан амалий машғулотлар” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйруғига асосан 233-0156 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада талабаларнинг биокимё фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш мезонларини такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish