Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Бобур Тохировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган: B2021.1.PhD/Ped2252.
Илмий раҳбар: Джумаев Маманазар Иргашевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Бердиева Ойгул Бекмуратовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни  ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни ривожлантириш жараёнининг тайёрлов, методик, когнитив ва амалий-фаолиятли босқичларига устиворлик бериш асосида математик компетентликнинг умумий (билишга доир) ва таянч (фаолиятга доир) компетенциялари ҳамда унинг қадриятли-мақсадли, лойиҳалаштириш, конструксиялаш, рефлексив-баҳолаш каби таркибий компонентлари аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни ривожлантириш даражалари (бошланғич (мотивацион), қуйи (когнитив), ўрта (лойиҳаловчи, баҳоловчи-рефлексив), юқори (конструксияловчи, интегратив, ижодий-тадқиқотчилик)) таълим мазмунини белгиловчи бирликлар (билим-амалий фаолият тажрибаси-кўникма-малака-компетенция-компетентлик)ни талабаларнинг интеллектуал ривожланиш соҳаси билан ички интеграллашувини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик модели креативлик, конструктивлик, интегративлик тамойилларининг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш, шунингдек рефлексив ёндашувнинг яхлитлик, ўзаро алоқадорлик, субъективлик, ўз-ўзини акс эттириш тамойиллари ҳамда бошланғич таълим математика фанларини ўқитиш имкониятларига асосланган ҳолда такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни ривожлантиришнинг методик тизими “жуфт қадам”, “3 қадам”, “5 қадам”, “Тенглаш ўйини”, иррационал (√а, ∛а, аϵН) сонларни уч ўлчовли фазода тасаввур этишга хизмат қилувчи “математик ҳисоблашларни сув воситасида аниқлаш” методикаларининг аниқ тартибланган алгоритми эмпирик жиҳатларига устиворлик бериш ҳамда продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни ривожлантириш жараёнининг тайёрлов, методик, когнитив ва амалий-фаолиятли босқичларига устиворлик бериш асосида математик компетентликнинг умумий (билишга доир) ва таянч (фаолиятга доир) компетенциялари ҳамда унинг лойиҳалаштириш, конструксиялаш, ижодий-тадқиқотчилик каби таркибий компонентларини аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Ностандарт масалаларни ечиш методикаси” (Амалий машғулотлар) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон қарорига асосан молиявий мустақиллик берилган Термиз давлат университетининг 2022-йил 30-декабрдаги 402-сон буйруғи, 402-ПЎ-011 рақамли гувоҳномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг математик компетентлигини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни ривожлантириш даражаларини (бошланғич (мотивацион), қуйи (когнитив), ўрта (лойиҳаловчи, баҳоловчи-рефлексив), юқори (конструксияловчи, интегратив, импровизацияли)) таълим мазмунини белгиловчи бирликлар (билим-амалий фаолият тажрибаси-кўникма-малака-компетенция-компетентлик)ни талабаларнинг интеллектуал ривожланиш соҳаси билан ички интеграллашувини таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклифлардан “Ностандарт масалаларни ечиш методикаси” (Амалий машғулотлар) номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон қарорига асосан молиявий мустақиллик берилган Термиз давлат университетининг 2022-йил 30-декабрдаги 402-сон буйруғи, 402-ПЎ-011 рақамли гувоҳномаси). Натижада, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг талабаларда математик компетенцияларни ривожлантириш жараёни самарадорлигини оширишга эришилган;
креативлик, конструктивлик, интегративлик тамойилларининг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олиш, шунингдек рефлексив ёндашувнинг яхлитлик, ўзаро алоқадорлик, субъективлик, ўз-ўзини акс эттириш тамойиллари ҳамда бошланғич таълим математика фанларини ўқитиш имкониятларига асосланган ҳолда бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик модели ишлаб чиқиш, шунингдек, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик компетентликни ривожлантиришнинг методик тизими “жуфт қадам”, “3 қадам”, “5 қадам”, “Тенглаш ўйини”, иррационал (√а, ∛а, аϵН) сонларни уч ўлчовли фазода тасаввур этишга хизмат қилувчи “математик ҳисоблашларни сув воситасида аниқлаш” методикаларининг аниқ тартибланган алгоритми эмпирик жиҳатларига устиворлик бериш ҳамда продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар “Ностандарт масалаларни ечиш методикаси” (Амалий машғулотлар) номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сон қарорига асосан молиявий мустақиллик берилган Термиз давлат университетининг 2022-йил 30-декабрдаги 402-сон буйруғи, 402-ПЎ-011 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида математик саводхонлик ва ижодий-тадқиқотчилик компетенцияларини ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish