Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиев Мирзоҳид Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тиббиёт олий таълим муассасаларида лазер физикаси бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped2889.
Илмий раҳбар: Бозоров Эркин Хожиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Мўминов Рамз Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори, академик; Махмудов Юсуф Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари учун лазер физикаси бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт олий таълим муассасаларида лазер физикаси бўлимини ўқитишда таълим жараёнининг ташкилий ва амалий босқичлари дидактик  таъминотни (лойиҳалаштириш, режалаштири ва ташкил этиш, амалга ошириш) вертуал лаборатория машғулотлари жараёнида ривожлантириш асосида талабаларнинг билиш, ўзлаштириш имкониятлари аниқлаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида лазер физикаси бўлимини ўқитишда ментал харита визуал намойишли ўқитишнинг методик таъминоти (вертуал лаборатория, ахборотли дастурлаш, видеотопшириқлар) воситасида мазмунли, жараёнли, натижавий босқичлари талабаларда индивидуаллик, ташаббускорлик, креативлик, жамоавийлик, мустақил фикрлаш сифатларини ривожлантириш асосида мазмунан такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасалари талабалари учун лазер физикаси бўлимини ўқитиш методикаси индивидуаллик, ташаббускорлик, креативлик ва жамоавийлик каби ижодий фаолиятини таъминловчи тиббий диагностик, тиббий терапевтик ва жарроҳлик муаммоларни ечиш жараёнини инновацион ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида лазер физикаси бўлимига оид мавзуларини ўқитишда ментал харита ўқитиш методикасини электрон таълим технологиялари орқали такомиллаштириш, талабаларнинг билиш эҳтиёжи, англаш ва тушиниш ҳамда амалиётга қўллаш фаолиятлари таянч компетенсиялар (интерфаоллик, техник тафаккур, ҳамкорлик кўникмалари, шахсий имкониятлар)ини қайта модификация қилиш асосида  ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт олий таълим муассасаларида лазер физикаси бўлимини ўқитиш методикасини такомиллаштиришда электрон ўқув-методик таъминотларнинг мазмуни ва методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тиббиёт олий таълим муассасаларида лазер физикаси бўлимини ўқитишда таълим жараёнининг ташкилий ва амалий босқичлари дидактик  таъминотини (лойиҳалаштириш, режалаштири ва ташкил этиш, амалга ошириш) вертуал лаборатория машғулотлари жараёнида талабаларнинг билиш, ўзлаштириш, таҳлил этиш  имкониятларини аниқлаштиришга  оид илмий-методик тавсиялар ва назарий маълумотлар “Применение лазерного излучения в медицине” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-624-сон гувоҳномаси). Натижада, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасаларида лазер физикаси бўлимини ўқитиш бўйича методик таминотни амалий интеграциялаш орқали ўқув жараёнини ташкил этиш методикаси такомиллаштирилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида лазер физикаси бўлимини ўқитишда ментал харита визуал намойишли ўқитишнинг методик таъминоти (вертуал лаборатория, ахборотли дастурлаш, видеотопшириқлар) воситасида мазмунли, жараёнли, натижавий босқичлари талабаларда  индивидуаллик, ташаббускорлик, креативлик,жамоавийлик , мустақил фикрлаш сифатларини ривожлантириш “Тиббий лазер физика асослари”, “Ментал харита” таълим технологияларини қамраб олган дастурий таълим воситаларидан фойдаланиш орқали такомиллаштиришга оид назарий ғоялар “Основи медицинской лазерной физики” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сон буйруғи 356/7-509-сон маълумотномаси). Натижада, юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг ўқув-методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
тиббиёт олий таълим муассасаларида лазер физикаси бўлимига оид мавзуларини ўқитишда ментал харита электрон таълим технологиялари орқали ўқитиш методикасини такомиллаштириш асосида талабаларнинг билиш эҳтиёжи, англаш ва тушиниш ҳамда амалиётга қўллаш фаолиятлари таянч компетенсиялар (интерфаоллик, техник тафаккур, ҳамкорлик кўникмалари, шахсий имкониятлар) ини қайта модификация қилиш асосида  ривожлантиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физика институтининг АМ-ПЗ-2019062031-сон “Ядро энергетикаси”, “Ядро медицинаси ва технологияси”, “Радиацион медицина ва технология” фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар учун мултимедиали дарсликларни яратиш“ номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (ЎзРФАЯФИ нинг 2021-йил ИБ/32-21 - сон қарори ва ЎзРФАЯФИ 2022-йил 19-майдаги 32-2115-352 сон маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳа физикани ўқитиш сифатини ва талабаларнинг мотивацион фаолиятини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish