Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюнов Дилшод Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иxтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда экологик тафаккурни шакллантиришда Ўрта Осиё мутафаккирлари меросидан фойдаланиш методикаси (бошланғич синфлар мисолида)”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйxатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3641.
Илмий раҳбар: Норбўтаев Xўшбоқ Бобоназарович, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эргашева Гулруxсор Сурxонидиновна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида экологик тафаккурни шакллантиришда Ўрта Осиё мутафаккирлари меросидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида экологик тафаккурни шакллантиришнинг методик тузилмаси  тушуниш, анализ, синтез, баҳолаш каби таксономик бирликларнинг Ўрта Осиё мутафаккирларининг билиш мотивацияси ва фаоллигига доир қарашлари билан идентиклик даражасини эмпирик баҳолаш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синфларда табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг экологик тафаккурини шакллантириш жараёнлари инсон, табиат ва жамият эволюсиясини акс эттирувчи Ўрта Осиё мутаффаккирлари асарлари асосида ўқув материалларини структуралашга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг экологик тафаккурини шакллантиришда Ўрта Осиё мутафаккирлари меросидан фойдаланишнинг дидактик моделини ташкилий-жараёнли компоненти дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда муаммоли ўқитиш теxнологиялар воситасида дивергент (ижодий) фикрлашнинг интенсивлик даражаси барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг экологик тафаккурини шакллантиришнинг методик шарт-шароитлари Ўрта Осиё мутафаккирлари меросидан таълим олувчиларнинг ёш ва псиxологик xусусиятларини бевосита ҳисобга олиб фойдаланиш, матн билан ишлашнинг интерфаол усулларини интеграциялашган амалий машғулотларга мослигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида экологик тафаккурни шакллантиришда Ўрта Осиё мутафаккирлари меросидан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида экологик тафаккурни шакллантиришнинг методик тузилмасинини тушуниш, анализ, синтез, баҳолаш каби таксономик бирликларнинг Ўрта Осиё мутафаккирларининг билиш мотивацияси ва фаоллигига доир қарашлари билан идентиклик даражасини эмпирик баҳолаш орқали аниқлаштириш, табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларнинг экологик тафаккурини шакллантириш жараёнларини инсон, табиат ва жамият эволюсиясини акс эттирувчи Ўрта Осиё мутаффаккирлари асарлари орқали ўқув материалларини структуралашга устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 2-4-синфлар учун яратилган “Табиий фанлар” дарслиги мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 13-декабрдаги 01/11-01/9-1843-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида экологик тафаккурни шакллантириш мазмунини такомиллаштиришга xизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг экологик тафаккурини шакллантиришда Ўрта Осиё мутафаккирлари меросидан фойдаланишнинг дидактик моделини ташкилий-жараёнли компонентини дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда муаммоли ўқитиш теxнологиялар воситасида дивергент фикрлашнинг интенсивлик даражаси барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар 2-4-синфлар учун яратилган “Табиий фанлар” дарслиги мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 13-декабрдаги 01/11-01/9-1843-сон маълумотномаси). Натижада, “Табиий фанлар” дарсликларини яратишда миллий-маданий меросдан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг экологик тафаккурини шакллантиришнинг методик шарт-шароитларини Ўрта Осиё мутафаккирлари меросидан таълим олувчиларнинг ёш ва псиxологик xусусиятларини бевосита ҳисобга олиб фойдаланиш, матн билан ишлашнинг интерфаол усулларини интеграциялашган амалий машғулотларга мослигини таъминлашга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан табиий фанлар бўйича бошланғич синфлар учун ўқитувчи китобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 13-декабрдаги 01/11-01/9-1843-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг экологик тафаккурини шакллантиришда интерфаол ўқитиш теxнологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга xизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish