Sayt test rejimida ishlamoqda

Калмуратов Тимур Нагметуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.07 –Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/ Ped5332. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
Илмий раҳбар: Эшпўлатов Комилжон Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Турғунов Собитхон Тошпўлатович, педагогика фанлари доктори профессор; Қўйсинов Одил Алмуротович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фаолиятни бошқариш функсиялари давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг таълим ва тадбиркорлик субекти сифатидаги ўзаро уйғунлигига молиявий мустақиллик, рақобатбардошлик энг юқори фойда олишга интилиш каби фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш механизми муаммоларни педагогик мониторинг қилиш ва ташхислаш орқали педагогик коррексиялаш асосида такомиллаштирилган;
давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини бошқариш алгоритми таълим сифатининг мавжуд ҳолати ва таълим-тарбия жараёни учун яратилган шарт-шароитларнинг ташкилий кўрсаткичларини аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган;
давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бошқарув фаолиятини баҳолаш мезонлари тарбияланувчиларнинг умумий ва ривожланиш соҳалари компетенсияларини ривожланганлиги ва мазкур жараён учун тегишли шарт-шароитлар шакилланганлик даражалари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш механизмини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
фаолиятни бошқариш функсиялари давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг таълим ва тадбиркорлик субекти сифатидаги ўзаро уйғунлигига молиявий мустақиллик, рақобатбардошлик, энг юқори фойда олишга интилиш каби фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-июндаги ПҚ-5144-сон “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 22-майдаги 03-139-сон маълумотномаси). Натижада оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини зарур мебел ва жиҳозлар ҳамда ўқув материаллари билан таъминлаш, улардаги педагог ходимларнинг бепул малака оширишларини ташкил этиш каби ташкилий ва бошқарув жараёнлари такомиллаштирилган;
давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш механизми муаммоларни педагогик мониторинг қилиш ва ташхислаш орқали педагогик коррексиялаш асосида такомиллаштирилга оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 7-июндаги “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 470-сон қарори мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 22-майдаги 03-139-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари педагогик жараённинг бориши, фаолиятнинг асосий натижалари ҳамда ижтимоий буюртмага асосланган ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим сифатини бошқариш алгоритми таълим сифатининг мавжуд ҳолати ва таълим-тарбия жараёни учун яратилган шарт-шароитларнинг таҳлилий, ташкилий кўрсаткичларини аниқлаштириш орқали такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг “Мактабгача таълимда инновацион менежмент” ва “Таълим сифати мониторинги” ўқув модуллари мазмунига сингдирилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 22-майдаги 03-139-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ўқув модуллари мазмуни мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш ёʻналишлари, бошқарув функсиялари, усуллари, бошқарувни режалаштириш, бошқарув самарадорлиги ва таълим сифатини баҳолашга оид замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бошқарув фаолиятини баҳолаш мезонлари  тарбияланувчиларнинг умумий ва ривожланиш соҳалари компетенсияларини ривожланганлиги ва мазкур жараён учун тегишли шарт-шароитлар шакилланганлик даражаларига оид ишланмалар ҳамда таклифлар асосида таъсисчи ва раҳбарлар учун махсус курс дастури ишлаб чиқилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 
22-майдаги 03-139-сон маълумотномаси). Натижада давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш механизми бошқарув функсиялари ҳамда тамойиллари асосида, таълим сифатини бошқариш алгоритми сифат кўрсаткичлари ҳамда компонентларининг ўзаро кетма-кетлиги ва мувофиқлиги асосида такомиллаштирилган, раҳбарлар бошқарув фаолиятининг самарадорлиги ошишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish