Рашидов Жалолиддин Ибодуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида ЭЪЛОН
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ирригация тизимларидаги парракли насосларнинг сув оқим қисмини такомиллаштириш, 05.09.06 - "Гидротехника ва мелиорация қурилиши".
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3777
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
техника фанлари доктори, профессор Гловацкий Олег Яковлиевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш,
Расмий оппонентлар: 1. Маҳмудов Эрназар Жумаевич – “Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти” бош илмий ходими, т.ф.д., профессор, (05.09.07.). 2. Шакиров Бахтиёр Маҳмудович.–.Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти “Электр энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш” кафедраси мудири, т.ф.д., профессор, (05.09.06).
Етакчи ташкилот - Ислом Каримов номидаги Тошкент датлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ирригация тизимларидаги парракли насосларнинг сув оқим қисмини такомиллаштириш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
конструкцияси ўзгартирилган парракли насос ишчи ғилдирагига сувнинг кириш ва чиқиш бурчакларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган ҳамда насоснинг янги параметрлари ва ишчи характеристикаси ишлаб чиқилган;
парракли насослар дастурий назарияси бўйича деталларнинг минимал ейилишини ҳисоблаш усули орқали марказдан қочма “Д320-50” насоснинг кострукцияси такомиллаштирилиб Д315-71SM насос ишлаб чиқаришга тавсия қилинган (№ FAP01828 “Марказдан қочма насос оқим йўналтиргичи” номли фойдали моделга патент олинган);
ишчи ғилдирак парраклар сони, кириш ва чиқиш бурчакларини ўзгартириш орқали ишчи кўрсаткичларининг самарадорлиги оширилган;
насос ишчи ғилдираги парракларини тоқ ўриндагиларини кириш қисмини ўзгартириш орқали оқим қисмидаги юкламаларни камайтириш мумкинлиги аниқланган.
ишчи ғилдирак парракларининг кириш ва чиқиш бурчаклари асосланиб оқим ҳаракат соҳаси конструкцияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ирригация тизимларида фойдаланилаётган марказдан қочма парракли насосларнинг сув оқим қисмини такомиллаштириш асосида, “SUVMASH”АЖда фойдали иш коэффиценти 3÷5 % юқори бўлган янги конструкциядаги насос тайёрланиб, лаборатория синовларидан ўтказилди (Ўзбeкистон Рeспубликаси сув хўжалиги вазирлиги 2023 йил 25 апрельдаги 03/37-1205-сонли маълумотномаси). Натижада, марказдан қочма насосларнинг оқим қисмини такомиллаш-тирилиш ва ғилдиракнинг ишчи кўрсаткичлари самарадорлиги ошиш ҳисобига, йилига ҳар бир насос агрегатини эксплуатация қилишда 24 млн 107 минг 520 сўм маблағ тежаш имконияти яратилди.
Ишлаб чиқилган дастур ёрдамида, марказдан қочма насосларнинг сув оқим соҳасида, ишчи қисмларини ҳимоя қилиш имконияти яратилган, ишлаш унумдорлиги оширилган насос ирригация тизимларидаги насос станцияларида қўлланилган. (Ўзбeкистон Рeспубликаси сув хўжалиги вазирлиги 2023 йил 25 апрельдаги 03/37-1205-сонли маълумотномаси). Натижада, насос қурилмаларини ишдан чиқиш сабаблари ўрганилиб уларнинг ёрдамида бузилишга олиб келувчи асосий омилларни аниқлаш имконияти яратилган;
Марказдан қочма насосларнинг оқим қисмини такомиллаштириш ва ишчи ғилдирагининг ишчи кўрсаткичлари самарадорлигини ошириш асосида яратилган насос “Maxsusenergogaz” Акциядорлик Жамиятининг сув таъминоти тизимига ўрнатилган. (Ўзбeкистон Рeспубликаси сув хўжалиги вазирлиги 2023 йил 25 апрельдаги 03/37-1205-сонли маълумотномаси). Натижада, марказдан қочма насосларнинг оқим қисмини такомиллаштириш, ишчи кўрсаткичлари самарадорлигини ошириш ва ирригация тизимларида фойдаланилаётган насосларни самарали бошқариш имконияти яратилган.