Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдухаликова Нигора Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик фотосенсибилизаторларининг яллиғланиш пролиферация босқичига стимулловчи таъсирининг патогенетик аспектлари», 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1715.
Илмий раҳбар: Ирискулов Бахтияр Уктямович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Зокиров Ёркин Узуевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипова Пастумия Анваровна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик фотосенсибилизатори psoralenни янги сувда эрувчи шаклининг яллиғланиш пролиферация босқичига таъсирининг патогенетик механизмларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яллиғланишнинг пролифератив босқичида илк маротаба даволаш мақсадида қўлланилган фотодинамик терапияда маҳаллий psoralenнинг сувда эрувчи шаклидан фойдаланилган ва унинг самарадорлиги исботланган;
тажрибавий тадқиқотда psoralenнинг сувда эрувчи шакли билан олиб борилган фотодинамик терапия қўлланган гуруҳларда периферик қон кўрсаткичлари нормал кўрсаткичларга энг яқинлиги аниқланган;
ўсимлик фотосенсибилизатори psoralen моддасининг сувда эрувчи шаклининг гепатотоксик хусусиятлари қон биокимёвий таҳлилларида исботланган;
psoralen моддасининг сувда эрувчи шаклини фотодинамик терапияда қўллаш маҳаллий яллиғланиш ўчоғида зич бириктирувчи тўқима элементлари пролифератив фаоллигини камайтириши ва бу жараён қонда трансформацияловчи ўсиш омили β1 миқдорининг ортиши билан бирга кечиши исботланган;
яллиғланишнинг пролифератив босқичида psoralen ни турли схемаларда қўллашнинг гепатоцит митохондриал мембрана структураларига, жумладан, юқори ўтказувчан мегапора ва митоК+АТФ-канал фаолиятига таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил 20 июндаги 06/009-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил 14 июлдаги 09-05682-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: яллиғланишнинг пролифератив босқичида илк маротаба даволаш мақсадида қўлланилган фотодинамик терапияда маҳаллий psoralenнинг сувда эрувчи шаклидан фойдаланиш ва унинг самарадорлиги Тошкент фармацевтика институт “Координацион бирикмалар ва биологик фаол моддаларни фармaко-токсикологик таҳлил” илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (13.06.2023 й.; № 321) ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Марказий илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (08.06.2023 й.; № 18/1070) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментал тадқиқотда маҳаллий псорален моддасининг сувда эрувчи шаклининг фотодинамик терапияда самарадорлиги исботланиши амалий клиник тадқиқотлар учун асос вазифасини бажаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  экспериментал тадқиқотда фотодинамик терапияда қўлланган маҳаллий псорален моддасининг сувда эрувчи шаклинининг клиник амалиётга тадбиқ этилиши турли генезли яллиғланиш билан кечувчи касалликларда даволаш самарадорлигини ошириши ва даволаниш вақтини қисқартириши билан изоҳланади. Хулоса: тажрибада маҳаллий ўсимликлардан олинган псорален моддасини фотодинамик терапияда қўллаганда яллиғланишга қарши самарадорлиги исботланиб, псорален моддасининг янги шаклини клиник амалиётга тадбиқ этилиши фотодинамик терапия олиб бориладиган беморларнинг даволаниш маблағларини иқтисод қилиш имконини беради; 
иккинчи илмий янгилик: тажрибавий тадқиқотда psoralenнинг сувда эрувчи шакли билан олиб борилган фотодинамик терапия қўлланган гуруҳларда периферик қон кўрсаткичлари нормал кўрсаткичларга энг яқинлиги аниқлангани Тошкент фармацевтика институт “Координацион бирикмалар ва биологик фаол моддаларни фармaко-токсикологик таҳлил” илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (13.06.2023 й.; № 321) ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Марказий илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (08.06.2023 й.; № 18/1070) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар ўсимлик фотосенсибилизатори psoralen нинг янги сувда эрувчи шаклининг яллиғланиш жараёнлари патогенезига ижобий таъсиридан далолат беради ва даволаш самарасини ошириш учун асос вазифасини бажаради ҳамда мамлакатимизда янги маҳаллий фотосенсибилизацияловчи дори воситаларининг арсенали кенгайиши даволаш учун альтернатив, резерв восита бўлиб хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада яллиғланиш моделида тақдим қилинган янги модда билан даволашнинг тавсия этилган тактикаси самарадорлиги диагностик кўрсаткичлар ёрдамида ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказилиши ва фармакотерапия учун қўлланиладиган воситаларни минимал даражада бўлиши билан изоҳланади. Хулоса: тажрибада экспериментал яллиғланишни даволашда psoralen билан фотодинамик терапиянинг самарадорлиги умумий гематологик кўрсаткичлар билан исботланиб, қўшимча текширувлар ва даволаниш харажатларини камайтириш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: ўсимлик фотосенсибилизатори psoralen моддасининг сувда эрувчи шаклининг гепатотоксик хусусиятлари қон биокимёвий таҳлилларида исботлангани Тошкент фармацевтика институт “Координацион бирикмалар ва биологик фаол моддаларни фармaко-токсикологик таҳлил” илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (13.06.2023 й.; № 321) ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Марказий илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (08.06.2023 й.; № 18/1070) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тажрибада яллиғланиш моделида psoralen билан даволанган гуруҳдаги ҳайвонларда дорининг ножўя таъсири сифатида жигарда реактив гепатит кузатилди. Бу псораленни ҳар қандай шароитда тартибсиз қўлламаслик учун негиз яратади. Лекин psoralen ни ультрабинафша нурланиш билан комбинацияда қўллаш жигар ва бошқа паренхиматоз аъзолар томонидан кузатилиши мумкин бўлган асоратлар кескин камайишига имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: psoralen ни ультрабинафша нурланиш билан комбинацияда даволаганда жигарда рўй бериши мумкин бўлган ножўя таъсирларнинг даволаш учун қўшимча сарф-ҳаражатларни бартараф этилиши билан изоҳланади. Хулоса: psoralen ни ультрабинафша нурланиши билан комбинацияда қўллаганда жигарда рўй бериши мумкин бўлган ножўя таъсирларнинг олди олиниб, даволаш учун қўшимча сарф-ҳаражатларнинг бартараф этиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: psoralen моддасининг сувда эрувчи шаклини фотодинамик терапияда қўллаш маҳаллий яллиғланиш ўчоғида зич бириктирувчи тўқима элементлари пролифератив фаоллигини камайтириши ва бу жараён қонда трансформацияловчи ўсиш омили β1 миқдорининг ортиши билан бирга кечиши исботлангани Тошкент фармацевтика институт “Координацион бирикмалар ва биологик фаол моддаларни фармaко-токсикологик таҳлил” илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (13.06.2023 й.; № 321) ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Марказий илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (08.06.2023 й.; № 18/1070) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  экспериментал яллиғланиш моделларида янги маҳаллий фитомодданинг яллиғланишга қарши таъсир механизмларини аниқланаётганда қондаги трансформацияловчи ўсиш омили β1 миқдорининг кўрсаткичларини аниқлаш ва даволаниш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментал яллиғланиш моделида ўрганиладиган диагностик кўрсаткичлари ёрдамида ташхислаш тадбирларини тўғри ўтказиш натижасида бюджет маблағларини иқтисод қилиш билан изоҳланади. Хулоса: қонда трансформацияловчи ўсиш омили β1 миқдорини билган ҳолда яллиғланиш ўчоғида пролиферация жараёнлари қай даражада кетаётганлигини, унинг сифатини назорат қилиш натижасида даво муолажаларини камайтириш ва натижада харажатларни қисқартириш орқали беморларнинг меҳнатга лаёқатсиз кунларини қисқартириш имконини беради; 
бешинчи илмий янгилик: яллиғланишнинг пролифератив босқичида psoralen ни турли схемаларда қўллашнинг гепатоцит митохондриал мембрана структураларига, жумладан, юқори ўтказувчан мегапора ва митоК+АТФ-канал фаолиятига таъсири аниқлангани Тошкент фармацевтика институт “Координацион бирикмалар ва биологик фаол моддаларни фармaко-токсикологик таҳлил” илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (13.06.2023 й.; № 321) ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти Марказий илмий тадқиқот лабораторияси бўйича (08.06.2023 й.; № 18/1070) буйруқ билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментал яллиғланиш моделларида янги маҳаллий фитомодданинг яллиғланишга қарши таъсир механизмларини аниқлаётганда гепатоцит митохондриал мембрана структураларига, жумладан, юқори ўтказувчан мегапора ва митоК+АТФ-канал фаолиятига таъсирини ўрганиш билан бошқа дори преператлари, биологик фаол моддаларнинг организмга субҳужайравий ва молекуляр даражадаги таъсир механизмларини ўрнатиш мумкин. Бу псораленнинг янги сувда эрувчи шаклини фотодинамик терапияда қўллаш самарадорлигини исботлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: экспериментал яллиғланиш моделида ўрганилган фитомодданинг субҳужайравий ва молекуляр даражадаги таъсир механизмларини ўрнатиш орқали яллиғланиш касалликларида фотодинамик терапияни тўғри тавсия қилиш, бюджет маблағларини иқтисод қилиниши билан изоҳланади. Хулоса: экспериментал яллиғланиш моделида ўрганилган фитомодданинг субҳужайравий ва молекуляр даражадаги таъсир механизмларини ўрнатиш орқали яллиғланиш касалликларида фотодинамик терапияни тўғри тавсия қилиш, бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish