Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуғаниев Учқун Ҳабибулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Яширин иқтисодиёт даражасини фискал сиёсат инструментлари ёрдамида пасайтириш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2188.
Илмий раҳбар: Исроилов Боҳодир Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади яширин иқтисодиёт оқибатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали бюджет тушумлари ҳажмини оширишга оид илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари  томонидан  тақдим этиладиган электрон божхона юк декларацияларини масофадан божхона расмийлаштирувидан ўтказиш имконини берадиган “масофавий электрон декларациялаш”  постларини  ташкил этиш орқали божхонага оид маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш тавсия этилган;
экспорт-импорт операцияларида солиқ базасини яшириш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш тизимини такомиллаштириш учун “Ягона ойна” портали барча хизматларини бир платформага жойлаштириш ҳамда маълумотлар электрон базасидан рақамли фойдаланишни йўлга қўйиш таклиф этилган;
божхона маъмуриятчилигига “Ваколатли иқтисодий операторлар” тизимини жорий этиш ва инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тавсия этилган;
2028-йилга қадар Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни камайтириш ҳисобига давлат бюджетига жалб этиладиган тушумлар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яширин иқтисодиёт оқибатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали бюджет тушумлари ҳажмини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар асосида:
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари  томонидан  тақдим этиладиган электрон божхона юк декларацияларини масофадан божхона расмийлаштирувидан ўтказиш имконини берадиган “масофавий электрон декларациялаш”  постларини  ташкил этиш орқали божхонага оид маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармони, 1-2 бандларида билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг 2022-йил 22-сентябрдаги №1/01-2200060-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлардаги ТИФ божхона постлари божхона назорати ихтисослаштирилиши ва декларациялаш жараёнлари тезлашган ҳамда мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам берилган;
экспорт-импорт операцияларида солиқ базасини яшириш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш тизимини такомиллаштириш учун “Ягона ойна” портали барча хизматларини бир платформага жойлаштириш ҳамда маълумотлар электрон базасидан рақамли фойдаланишни йўлга қўйиш  бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-апрелдаги ПФ-122-сон Фармони билан тасдиқланган “йўл харитаси” 16-банди билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг 2022-йил 22-сентябрдаги №1/01-2200060-сонли маълумотномаси). Ушбу тизимни жорий этилиши натижасида экспортда 84 фоиз ва импортда 74 фоиз юкларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштиришга эришилган, божхона кўриклари сони             2,2-мартага камайиб, кўриклар самарадорлигини  1,3 баробарга оширилишига эришилган;
божхона маъмуриятчилигига “Ваколатли иқтисодий операторлар” тизимини жорий этиш ва инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 24-августдаги 500-сон қарор билан тасдиқланган “Ваколатли иқтисодий операторлар тўғрисида”ги Низомнинг 10-банди билан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг 2022-йил 22-сентябрдаги №1/01-2200060-сонли маълумотномаси). Ушбу тизимни йўлга қўйиш натижасида ҳалол ташкилотлар сони 600 тага кўпайиб, 1300 тага етди ҳамда 35 та тадбиркорлик субектига ушбу мақом берилган бўлиб, натижада божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш тартиби ва уни амалга ошириш механизмлари соддалаштирилган;
2028-йилга қадар Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни камайтириш ҳисобига давлат бюджетига жалб этиладиган тушумлар бўйича ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан давлат бюджетининг тушумлари прогнозини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2023-йил 22-июндаги № 21/05-23-0014-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф бюджет даромадлари таркибида солиқлар ва йиғимларнинг прогнозларини аниқлаш орқали яширин иқтисодиёт даражасини пасайтиришнинг режа-дастурини ишлаб чиқиш имконини беради.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish