Sayt test rejimida ishlamoqda

Имамалиев Дилшод Мухаммадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йўл ҳаракати хавфсизлиги аудитини ҳисобга олган ҳолда ҳалокатлилик рискини баҳолашнинг ахборот-таҳлилий усулларини такомиллаштириш”, 05.09.02 - “Геотехника” (Йўллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. Йўл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/T3184
Илмий раҳбар: Содиқов Жамшид Иброҳим ўғли, т.ф.д., профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.T.73.05
Расмий оппонентлар: PhD, доцент Юнусов Абдувоҳид Гофурович (Тошкент давлат транспорт университети); техника фанлари доктори, доцент Абдуназаров Жамшид Нурмухаматович (Жиззах политехника институти).
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий усуллар ва моделлар ёрдамида ҳалокатлилик рискини баҳолашнинг ахборот-таҳлилий усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлиши “Ҳайдовчи-Автомобил-Йўл-Пиёда-Муҳит” тизими омилларига тўлиқ боғлиқлиги оҳирги ўн йиллик ЙТҲ маълумотларини таҳлил қилиш орқали аниқланган;
автомобил йўлларидаги ҳалокатлилик рискини баҳолашнинг ахборот-таҳлилий усули “Манчестер ҳайдовчилар сўровномаси” натижаларидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
“Ҳайдовчи-Автомобил-Йўл-Муҳит” тизими омилларини ҳисобга олган ҳолда автомобил йўлидаги ҳалокатлилик рискини баҳолашнинг ахборот-таҳлилий усули йўл ҳаракати хавфсизлиги эксперт гуруҳи сўровномаси натижаларидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;
йўл ҳаракати хавфсизлиги аудити орқали ҳалокатлилик рискини баҳолаш учун халқаро индикаторлар билан уйғунлашган “Хавфсиз йўл” индекси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ЙЎл ҳаракати хавфсизлиги аудитини ҳисобга олган ҳолда ҳалокатлилик рискини баҳолашнинг ахборот-таҳлилий усулларини такомиллаштириш  бўйича олинган натижалар асосида:
йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш натижасида автомобил йўлларидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш учун “Ҳайдовчи-Автомобил-Йўл-Пиёда-Муҳит” тизим элементларига тўлиқ боғлиқлиги Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 13-мартдаги 02-637 сон маълумотномаси). Натижада ҳалокатлиликка таъсир этувчи омилларини таснифлаш имкони яратилган, бу эса ҳалокатлилик рискини баҳолашнинг самарадорлигини 18 фоизга оширган;
олиб борилган тадқиқотлар натижасида Ўзбекистон Республикаси йўл шароитидан келиб чиқиб, автомобил йўлларидаги ҳалокатлилик рискини баҳолашнинг “Манчестер ҳайдовчилар сўровномаси”ни қўллаш орқали такомиллаштирилган ахборот-таҳлилий усули Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 13-мартдаги 02-637 сонли маълумотномаси). Натижада, йўлдаги ҳалокатлилик рискини баҳолашнинг ахборот-таҳлилий усули натижадорлиги 25 фоизга оширилган;
Ўзбекистон Республикасида “Ҳайдовчи-Автомобил-Йўл-Муҳит” шароитини инобатга олган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлиги эксперт гуруҳи сўровномаси орқали автомобил йўлидаги ҳалокатлилик рискини баҳолашнинг такомиллаштирилган ахборот-таҳлилий усули Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 13-мартдаги 02-637 сонли маълумотномаси). Натижада, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва йўл ташкилотлари томонидан автомобил йўлларидаги ҳалокатлилик рискини баҳолаш тезкорлиги оширилган;
йўл ҳаракати хавфсизлиги аудити орқали ҳалокатлилик рискини баҳолаш учун “Хавфсиз йўл” индекси жаҳонда тан олинган индикаторлар билан уйғунлаштилган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 13-мартдаги 02-637 сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот олиб борилган автомобил йўлининг 8,16 км бўлаги йўл фойдаланувчилари учун хавфлилиги аниқланган;
тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб, умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг турли бўлакларида ҳаракат хавфсизлигини яхшилаш бўйича иқтисодий асосланган  умумий тавсиялар ишлаб чиқилган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 13-мартдаги 02-637 сонли маълумотномаси) Натижада тадқиқот илмий натижаларини тадбиқ этишнинг иқтисодий самарадорлиги бир инсон ҳаёти рискини камайтириш ҳисобига бир йилда 46 704 000 сўмни ташкил этиши аниқланган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish