Sayt test rejimida ishlamoqda

Элбаева Муқаддас Рашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқ тизимида солиқ рискларини бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2601.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори; Эргашев Дилмурод Икрамович, PhD,  доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ тизимида солиқ рискини баҳолаш ва уни бошқариш самарадорлигини таъминлаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ тўловчиларнинг контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилишга амал қилиш ва унинг оқибатида солиқ тўловчи доирасида солиқ хавфининг юзага келишини баҳолаш тартибини жорий этиш орқали инсофсиз солиқ тўловчилар билан иқтисодий муносабатларга киришишда юзага келадиган солиқ хавфларининг олдини олиш таклифи асосланган;
давлат бюджетга қўшилган қиймат солиғини тўламаган ёки ўзаро операсияларини электрон ҳисоб фактурада акс эттирмаган ёки солиқ органларига солиқ ҳисоботини тақдим этмаган контрагентлар билан амалга оширилган операсиялар бўйича солиқ хавфини аниқлашнинг автоматлаштирилган алгоритмларга асосланган мезонларини татбиқ этиш орқали солиқ тизимида қўшилган қиймат солиғи бўйича юзага келадиган солиқ хавфини аниқлаш таклифи асосланган;
йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфини даражасини аниқлашни тақдим этилган хабарномага асосан ўзаро алоқадор шахслар ўртасида тузилган назорат қилинадиган битимнинг молиявий ва иқтисодий шартларини мустақил шахслар ўртасидаги битим шартлари билан таққослаш асосида солиқлар тўлиқ ҳисоблаб чиқилганлигини текширишда товар (хизматлар)нинг ташқи ва ички бозорлардаги трансферт нархларни таҳлил қилиш орқали такомиллаштириш асосланган;
Давлат солиқ қўмитаси томонидан 100 балл чегарасида баҳоланувчи солиқ хавфи мезонлари асосида солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаолият тури бўйича сегментлаш ва солиқ даври учун олинган даромад миқдорига қараб белгилаш орқали солиқ хавфи даражасини аниқлашни такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Солиқ тизимида солиқ рискини баҳолаш ва уни бошқариш самарадорлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
солиқ тўловчиларнинг контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилишга амал қилиш ва унинг оқибатида солиқ тўловчи доирасида (биринчисида) солиқ хавфининг юзага келишини баҳолаш тартиби такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида эътиборга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2023 йил 31 март 15-38211-сонли маълумотномаси).  Бу таклифнинг амалиётга жорий қилиниш оқибатида инсофсиз солиқ тўловчилар билан иқтисодий муносабатларга киришиш орқали солиқ тўловчиларда юзага келадиган солиқ хавфларининг олдини олишга имкон яратган;
давлат бюджетга қўшилган қиймат солиғини тўламаган ёки ўзаро операсияларини электрон ҳисоб фактурада акс эттирмаган ёки солиқ органларига солиқ ҳисоботини тақдим этмаган контрагентлар билан амалга оширилган операсиялар бўйича солиқ хавфини аниқлашнинг автоматлаштирилган алгоритмларга асосланган ишлаб чиққан мезонлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4389-сон Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2023 йил 31 март 15-38211-сонли маълумотномаси).  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши солиқ тизимида қўшилган қиймат солиғи бўйича юзага келадиган солиқ хавфини аниқлашда рақамлаштиришнинг самарасини ошишига олиб келган ва солиқ хавфини аниқлашнинг ишончлигини оширган;
йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфини даражасини аниқлашни тақдим этилган хабарномага асосан ўзаро алоқадор шахслар ўртасида тузилган назорат қилинадиган битимнинг молиявий ва иқтисодий шартларини мустақил шахслар ўртасидаги битим шартлари билан таққослаш асосида солиқлар тўлиқ ҳисоблаб чиқилганлигини текширишда товар (хизматлар)нинг ташқи ва ички бозорлардаги трансферт нархларни таҳлил қилиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 320-сонли қарорини тайёрлашда эътиборга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2023 йил 31 март 15-38211-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши трансферт нархларни таҳлил қилиш асносида йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфини даражасини аниқлашга катта услубий асос бўлиб хизмат қилган;
Давлат солиқ қўмитаси томонидан 100 балл чегарасида баҳоланувчи солиқ хавфи мезонлари асосида солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаолият тури бўйича сегментлаш ва солиқ даври учун олинган даромад миқдорига қараб белгилаш орқали солиқ хавфи даражасини аниқлашни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори 1-иловасида тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитасининг 2023 йил 31 март 15-38211-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифларини амалиётга жорий қилиш натижасида солиқ тўловчилар фаолиятини сегментлаш асосида уларда юзага келиши мумкин бўлган солиқ хавфларини аниқлаш механизмлари такомиллаштирилишига ва уларнинг самарадорлиги ошишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish