Sayt test rejimida ishlamoqda

Хрожиддинова Муаттар Мансуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилида ранг-тус билдирувчи со'злар коннотацияси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2051.
Илмий раҳбар: Қурбонова Муҳаббат Матёқубовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи, ИК рақами: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.32.01.
Расмий оппонентлар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор; Абдураҳмонов Шавкатжон Ашурович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги ранг-тус билдирувчи сўзларнинг лисоний макросистемадаги коннотатив хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
ўзбек тилида сифат сўз туркумига, хусусан, унинг ранг-тус билдирувчи маъно гуруҳларига тегишли луғавий бирликларнинг коннотацияни ифодаловчи махсус лексик-грамматик, аксиологик, мазмуний-меʼёрий парадигмалари аниқланган;
сиёсий, ижтимоий, маданий, иқтисодий соҳага оид лексемаларнинг истиқлол йилларида қўлланиш даражаси кўрсатилиб, ранг-тус семали шахс, предмет, белги ва жараён номларини англатувчи луғавий бирликларнинг қўшимча маъно оттенкаси, услубий бўёғи каби структур-семантик белгилари асосланган;
ранг-тус билдирувчи сифатларнинг бадиий адабиётнинг оғзаки ҳамда ёзма шакллари ҳисобланган поетик нутқ, халқ урф-одатлари акс этган фолклор материалларида қўлланиш меъёрлари далилланган;
ранг-тус билдирувчи сифатларнинг ўхшатиш, метафора, метонимия ва эпитет  каби ҳодисаларга асосланган функсиялари ижобий ёки салбий маʼно англатувчи  коннотацияни ҳосил қилиши ва прагматик сема вазифасини бажариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги ранг-тус билдирувчи сўзларнинг тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
          ранг-тус билдирувчи сўзларнинг деривацион хусусиятлари бўйича чиқарилган хулосалардан “Қорақалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 19-августдаги 211-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги функсионал сўз ясалиши масаласига доир хулосалар илмий-назарий қарашлар билан  бойитилган;

ўзбек тилидаги ранг-тус билдирувчи сўзларнинг сиёсий, ижтимоий, маданий, иқтисодий соҳага оид лексемаларнинг истиқлол йилларидаги қўлланилиш даражаси ҳақидаги хулосалардан “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 19-августдаги 212-сон маълумотномаси). Натижада ранг-тус билдирувчи сўзлар коннотациясининг структур-семантик, функсионал-прагматик хусусиятлари бўйича олинган хулосалардан олий таълим муассасаларида маъруза ҳамда семинар машғулотларида фойдаланиладиган материаллар тўлдирилиб,услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
 ранг-тус билдирувчи сифатларнинг бадиий адабиётнинг оғзаки ҳамда ёзма шакллари ҳисобланган поетик нутқ, халқ урф-одатлари акс этган фолклор материалларида қўлланиш меʼёрлари ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Бедорлик”, “Маънавият ва маърифат” мавзусидаги эшиттиришларини эфирга тайёрлашда самарали фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2021-йил 6-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада мазкур телерадиоканал материаллари илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, мазмунан мукаммаллашуви таъминланган.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish