Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Темур Аброр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Академик Иброҳим Мўминовнинг Ўзбекистонда ижтимоий фанлар ривожига қўшган ҳиссаси”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи, 07.00.02 – Фан ва технологиялар тарихи ихтисосликлари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar803.
Илмий маслаҳатчи: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Жасур Маматқодирович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик Иброҳим Мўминовнинг ҳаёт йўли, касбий ва илмий фаолиятини ўрганиш орқали унинг Ўзбекистонда ижтимоий фанлар ривожига қўшган ҳиссасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иброҳим Мўминовнинг совет мафкураси ҳукмронлиги шароитида ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги илмий тадқиқот муассасалари, хусусан адабиётшунослар, иқтисодчилар, ҳуқуқшунослар, файласуфлар, тарихчилар ва шарқшунослардан иборат олимлар фаолиятини давр талаблари ва миллий манфаатлар билан мувофиқлаштириб боргани очиб берилган;
Иброҳим Мўминовнинг раҳбарлик фаолиятида халқ манфаатларининг устуворлиги, республиканинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ривожига, хусусан замонавий фалсафа мактабига асос солиниши, Ҳиндистон, Афғонистон, Покистон ва бошқа давлатларда кенг тарқалган Мирзо Абдулқодир Бедил ижоди, Ўзбекистон тарихининг қадимги даври, буюк алломалар ҳаёти ва фаолияти, шаҳарлар тарихи, Амир Темур ва темурийлар даври, жадидчилик ғояси ва миллий-озодлик ҳаракатлари тарихига доир тадқиқотларнинг амалга оширилишига қўшган ҳиссаси далилланган;
Иброҳим Мўминов илмий мактаби ва унинг миллий кадрлар тайёрлашдаги миллий ва прагматик ёндашувлари, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиё ва Қозоғистон минтақасида биринчи Қомусни яратишдаги ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги, хусусан, Ўзбек Совет Энциклопедияси Бош таҳририятини ташкил этишдаги жонбозлиги очиб берилган;
Иброҳим Мўминовнинг Амир Темур шахсини совет тузуми даврида холис ўрганиш ишини бошлаб беришдек илмий жасорати ва унга бўлган ноҳақ тазйиқлардан иборат компаниянинг авж олдирилиши, хусусан ўзбек халқининг ўрта асрлар тарихига оид ёзма манбалар ва қўлёзмаларининг нашр этилишининг тўхтатилиши ва йўқ қилиниши, файласуф олимга қилинган хужумлар умрининг охиригача давом этганлиги архив ҳужжатлари, у киши билан бирга меҳнат қилган замондошларининг хотиралари ва оғзаки тарих материаллари асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик Иброҳим Мўминовнинг Ўзбекистонда ижтимоий фанлар ривожига қўшган ҳиссасига оид ҳужжатли манбалар, илмий адабиётлар, диссертациялар, рисолалар, илмий ва публицистик мақолаларда келтирилган маълумотларни тадқиқ этиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва натижалар асосида:
Иброҳим Мўминовнинг ҳаёти, касбий, илмий ва жамоатчилик фаолиятига оид ҳужжатли манбалар, илмий адабиётлар ва ишларнинг тадқиқ этилиши натижасида олинган маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Марказий Осиё халқаро институти томонидан Иброҳим Мўминовнинг ҳаёти ва илмий фаолияти бўйича маълумотнома тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Марказий Осиё халқаро институтининг 2021 йил 25-декабрдаги 03/03-2-894-сон маълумотномаси). Маълумотларининг жорий этилиши Иброҳим Мўминовнинг ҳаёти йўли, илмий ва ижтимоий фаолияти, Ўзбекистон Фанлар академияиси Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг ташкил этилишидаги роли, биринчи Ўзбек қомусининг яратилишидаги ўрни, Ўзбекистон фани ва таълими ривожига қўшган ҳиссасини кенгроқ очиб беришга хизмат қилган;
Иброҳим Мўминов илмий мактаби ва унинг миллий кадрлар тайёрлашдаги миллий ва прагматик ёндашувлари, нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда биринчи Қомусни яратишдаги ташаббускорлиги, ташкилотчилиги, хусусан Ўзбек Совет Энциклопедияси Бош таҳририятини ташкил этишдаги ташаббускорлиги ва унинг фаолиятидаги жонбозлиги ЎзМЕ жорий архиви ҳужжатларида келтирилган маълумотларнинг таҳлили ва умумлаштирилиши орқали олинган натижалардан Ўзбекистон МТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга ўзатилган “Тақдирлар” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2022 йил 19 сентябрдаги 02-30/1529-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларнинг жорий этилиши Иброҳим Мўминовнинг ҳаёти, касбий ва илмий фаолияти, унинг ХХ асрнинг иккинчи ярмида ўзбек илм-фанининг ташкилотчиси сифатидаги фаолиятини кенгроқ ёритишга хизмат қилган;
Иброҳим Мўминовнинг Амир Темур шахсини мустабид даврида холис ўрганиш ишини бошлаб беришдек илмий жасорати ва унга бўлган ноҳақ тазйиқлар, хусусан илмий янгиликларнинг жорий этилишига бўлган оғзаки ва ёзма қаршиликлар, асарларнинг нашрдан тўхталиши ва йўқ қилишини архив ҳужжатлари, у киши билан бирга меҳнат қилган замондошларнинг хотиралари ва оғзаки тарих материаллар асосида очиб берувчи маълумотлардан Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондини бойитишда фойдаланилган (Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг 2022 йил 16 декабрдаги 04-60-сон далолатномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши Ўзбекистонда Темуршунослик мактабини бошлаб берган Иброҳим Мўминов фаолиятини чуқур тадқиқ этиш, фондни янги маълумотлар билан тўлдириш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish