Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиева Гулнора Хурсандовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда Совет даврида маданият муассасалари фаолияти: натижалар ва муаммолар (Сурхондарё вилояти мисолида 1920-1990-йй.)”, 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Таr1049.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори, профессор; Тўраева Матлуба Холиқуловна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда совет даврида маданият муассасалар фаолияти: натижалар ва муаммолар (Сурхондарё вилояти мисолида 1920-1990-йй) га  оид жараёнлар асосида минтақада юз берган тарихий воқеиликнинг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Совет ҳокимиятининг илк йилларида Сурхон воҳасида тузилган “қизил чойхона”лар асосий маданият ўчоғи бўлиб қолганлиги, “қизил карвон”, “қизил баржа”, агитвагон сингари кўчма маданий-оқартув муассасалари муҳим аҳамият касб этганлиги,  Термиз шаҳрида Амир Олимхон даврида қурилган масжид атеизмни тарғиб қилиш марказига айлантирилганлиги далилланган;
Шеробод  деҳқон  ёшлари мактабида ўқувчиларга таълим бериш билан бирга деҳқонлар орасида қишлоқ хўжалик билимларини тарғиб қилишга ёрдам берилганлиги, Амина Файзиева, Инобат Рустамова ва Хадича Ўрмоновалар маҳаллий хотин-қизлардан етишиб чиққан илк ўқитувчилар сифатида фаолият юритганлиги аниқланган;
Жарқўрғон районида Муштарий Саидова бошчилигида драма халқ театри тузилганлиги, Термиз шаҳридаги киносеанслар асосан зобитлар уйида ҳамда М.Горький номидаги истироҳат боғида ташкил қилинганлиги, Деновда илк газета лотин алифбосида «Қизил Денов» номи билан чоп этилганлиги аниқланган;
Совет даврида Сурхондарёда миллий-анъанавий қадриятларга зид бўлган "янги адабиёт" шакллантирилиб борилганлиги, Бойсунда тузилган “Шалола” ансамбли илк фольклор-этнографик ансамбл эканлиги, бироқ ушбу ансамбл фаолиятига совет мафкурасининг таъсири туфайли маълум вақт чек қўйилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда Совет даврида маданият муассасалари фаолияти: натижалар ва муаммолар (Сурхондарё вилояти мисолида 1920-1990-йй.) мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Совет ҳокимиятининг илк йилларида Сурхон воҳасида тузилган “қизил чойхона”лар асосий маданият ўчоғи бўлиб қолганлиги, “қизил карвон”, “қизил баржа”, агитвагон сингари кўчма маданий-оқартув муассасалари муҳим аҳамият касб этганлиги,  Термиз шаҳрида Амир Олимхон даврида қурилган масжид атеизмни тарғиб қилиш марказига айлантирилганлиги, Шеробод  деҳқон  ёшлари мактабида ўқувчиларга таълим бериш билан бирга деҳқонлар орасида қишлоқ хўжалик билимларини тарғиб қилишга ёрдам берилганлиги, Амина Файзиева, Инобат Рустамова ва Хадича Ўрмоновалар маҳаллий хотин-қизлардан етишиб чиққан илк ўқитувчилар сифатида фаолият юритганлиги аниқланганлиги билан боғлиқ маълумотлар тўғрисидаги илмий-тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 28 февралдаги 03-30-322-сон маълумотномаси билан тасдиқланган). Бу маълумотлар совет давлатининг маданият  соҳасида  амалга оширган сиёсати, унинг ижтимоий-маданий оқибатларини таҳлил қилиб беришга хизмат қилган;
Жарқўрғон районида Муштарий Саидова бошчилигида драма халқ театри тузилганлиги, Термиз шаҳридаги киносеанслар асосан зобитлар уйида ҳамда М.Горький номидаги истироҳат боғида ташкил қилинганлиги, Деновда илк газета лотин алифбосида «Қизил Денов» номи билан чоп этилганлиги, Совет даврида Сурхондарёда миллий-анъанавий қадриятларга зид бўлган "янги адабиёт" шакллантирилиб борилганлиги, Бойсунда тузилган “Шалола” ансамбли илк фольклор-этнографик ансамбл эканлиги, бироқ ушбу ансамбл фаолиятига совет мафкурасининг таъсири туфайли маълум вақт чек қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва марифат марказининг тарғибот ишларида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси маънавият ва марифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 13 февралдаги 04/12-43-сон маълумотномаси). Бу эса, воҳа маданият ходимларининг миллий маданият юксалишига қўшган ҳиссасини ўрганишга хизмат қилган.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish