Sayt test rejimida ishlamoqda

Тиллаходжаева Хуршида Джумаваевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари шаклланиши ва фаолияти тарихидан (1917-1991 йй)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Таr429.
Илмий раҳбар: Халикова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Турсунов Жавли Нарзуллаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1917-1991 йилларда Ўзбекистонда ФҲДЁ тизими фаолияти, жумладан фуқаролик ҳолатларини рўйхатга олиш идораларининг шаклланиши, унинг фаолиятини такомиллаштириш жараёнларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ўзбек, тожик ва туркман халқларида амакиваччалар ўртасидаги никоҳ кенг тарқалганлиги, Туркистонда катта патриархал оилаларнинг мавжуд бўлганлиги, аҳоли орасида шариат ва одат қоидалари ҳукмронлик қилганлиги, никоҳнинг эндогам ва экзогам турлари аралаш ҳолатда ёйилганлиги далилланган;
Совет ҳокимиятининг илк йилларида фуқароликни рўйхатга олиш ишларини руҳонийлардан ФҲДЁ бўлимларига ўтказилганлиги, Бухоро Халқ Совет республикасида никоҳ ва оила тўғрисидаги қонунчилик ишлари шариат нормалари бўйича амалга оширилганлиги, маҳаллий аҳолининг фуқаролик гувоҳномалари (метрикалари) билан етарли даражада таниш эмаслиги аниқланган;
Совет давлати никоҳ тузишда қалин беришни тугатиш масаласига қатъий киришганлиги, Ўзбекистонда аҳоли рўйхатини ўтказиш натижаларига кўра никоҳланувчилар сонининг илк бор статистикаси олинганлиги, иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда никоҳдан ўтувчилар сони жиҳатидан Тошкент шаҳри республикада энг юқори кўрсаткичга эга эканлиги асосланган;
ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги таркибига ўтказилган пайтда ходимларнинг иш ҳақи паст миқдорда белгиланганлиги, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ижроия қўмитаси ФҲДЁ бўлими янги туғилган чақалоқларни тантанали рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни яхши йўлга қўйганликлари  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1917-1991 йилларда Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари шаклланиши ва фаолиятини ўрганиш юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:  
ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ўзбек, тожик ва туркман халқларида амакиваччалар ўртасидаги никоҳ кенг тарқалганлиги, Туркистонда катта патриархал оилаларнинг мавжуд бўлганлиги, аҳоли орасида шариат ва одат қоидалари ҳукмронлик қилганлиги, никоҳнинг эндогам ва экзогам турлари аралаш ҳолатда ёйилганлиги билан боғлиқ маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг Тақдимот кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадио-компаниясининг 2022 йил 3 августдаги 06-28–1234-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчилик орасида мамлакатимиз ҳудудларида оила никоҳ муносабатлари, унинг ривожланиб бориш босқичлари тарихига оид билимларнинг кенгайишига хизмат қилган;
Совет ҳокимиятининг илк йилларида фуқароликни рўйхатга олиш ишларини руҳонийлардан ФҲДЁ бўлимларига ўтказилганлиги, Бухоро Халқ Совет республикасида никоҳ ва оила тўғрисидаги қонунчилик шариат нормалари бўйича амалга оширилганлиги, маҳаллий аҳолининг фуқаролик гувоҳномалари (метрикалари) билан етарли даражада таниш эмаслиги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 23 ноябрдаги 24/8-6/14428-сон маълумотномаси). Натижада ФҲДЁ органлари фаолиятини самарали ташкил этиш, миллий қадриятларимизнинг оила-никоҳ муносабатларига ижобий таъсири этиши, никоҳ ва ажралишлардаги кўрсатгичлар динамикаси шакллантиришга хизмат қилган;  
Совет давлати никоҳ тузишда қалин беришни тугатиш масаласига қатъий киришганлиги, Ўзбекистонда аҳоли рўйхатини ўтказиш натижаларига  кўра никоҳланувчилар сонининг илк бор статистик таҳлилга олинганлиги, иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда никоҳдан ўтувчилар сони жиҳатидан Тошкент шаҳри Республикада энг юқори кўрсаткичга эга эканлиги билан боғлиқ маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2022-йил 23-декабр  02-01/1473-сон далолатномаси). Натижада ФҲДЁ идораларини оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан самарали ишлашини таъминлаш ва оилаларда ажралишларни олдини олишга оид масалаларни ҳал қилишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish