Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Сойиб Бердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақиллик йилларида жанубий Ўзбекистонда маданий мерос обектлари ва замонавий туризмнинг ривожланиш жараёнлари”, 07.00.01 – “Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar639.
Ilmiy rahbar: Халикова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Пардаев Тошкентбой Ражаббоевич, тарих фанлари доктори, доцент; Бабажанова Дилорам, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидаги маданий мерос обектларининг сақланиши, тарихий ва илмий аҳамияти, замонавий туризмни ривожлантиришдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган маданий мерос обектларида республика олимлари билан археологик қазишма ишлари олиб борилиши натижасида 2001-йилдан бошлаб тарихий меъморий обидаларнинг янги техник паспорти берила бошланган бўлса-да, уларнинг айримларидаги тарихий ноаниқликлар мавжудлиги сабаб тегишли маълумотларни янгилаб бориш зарурияти асосланган;
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида жойлашган маданий мерос обектларидан Қашқадарё вилоятида 1468 та моддий маданий мерос объектлари рўйхатга олинганлиги, уларнинг 1011 таси республика, 596 таси маҳаллий аҳамиятга моликлиги, Сурхон воҳасида 561 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, шундан археологик ёдгорликлар 444 та, архитектура ёдгорликлари 36 та, монументал ёдгорликлар 39 та, диққатга сазовор жойлар 42 тани ташкил этганлиги далилланган;
Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларида туризмни ривожлантириш учун хорижий туристик фирмалар билан тажриба алмашиш дастурини йўлга қўйиш, турфирмалар сайёҳларни жалб қилиши учун маданий ёдгорликлар бўйлаб туристик йўналишларга - Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Термиз, Денов ва Бойсунда жойлашган тарихий ва этнографик обидалар, Омонхона, Анжир ота, Ғўримбулоқ, Хўжамайхона, Сангардак шаршараси каби шифобахш масканларнинг мавжудлиги асосланган;
Китобда “Кўпкари − улоқ ўйинлари”, Шаҳрисабзда “Фестиваллар шаҳри”, Бойсунда “Бойсун баҳори”, Термизда халқаро бахшичилик фестивали каби тадбирларни ташкил қилиниши туристик инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда сервис сифатини яхшилашга имкон берганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида жанубий Ўзбекистонда маданий мерос обектлари ва замонавий туризмнинг ривожланиш жараёнларини ўрганиш асосида:
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган маданий мерос обектларига республика олимлари билан археологик қазишма ишлари олиб борилиши натижасида 2001-йилдан бошлаб тарихий меъморий обиданинг янги техник паспорти берила бошланган бўлса-да, уларнинг айримларидаги тарихий ноаниқликлар мавжудлиги сабаб тегишли маълумотларнинг янгилаб бориш заруратини келтириб чиқарганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Аслида қандай” каби кўрсатув сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2022 йил 3 октябрдаги 06-28-1803-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг ички ва ташқи туризмни ривожлантириш бўйича долзарб вазифалар билан танишишларига хизмат қилган;
Қашқадарё воҳасида туризмни ривожлантириш учун хорижий туристик фирмалар билан тажриба алмашиш дастурини йўлга қўйиш, туристик инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда сервис сифатини яхшилашга имкон берганлиги, Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида жойлашган маданий мерос обектларидан Қашқадарё вилоятида 1468 та моддий маданий мерос объектлари рўйхатга олинганлиги, уларнинг 1011 таси республика, 596 таси маҳаллий аҳамиятга моликлиги, Сурхон воҳасида 561 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд бўлиб, шундан археологик ёдгорликлар 444 та, архитектура ёдгорликлари 36 та, монументал ёдгорликлар 39 та, диққатга сазовор жойлар 42 тани ташкил этганлигига оид натижалардан 2023-2026-йилларда Республиканинг жанубий ҳудудларида туристик йўналишларни ривожлантиришга доир дастурда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2023 йил 6 январдаги 04-18/42-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар хусусан, тарихий обидаларнинг ҳолати, ички ва халқаро туризм йўналишлари бўйича маълумотларни қўлга киритиш, электронлаштириш масаласи, замонавий қурилмаларнинг заруриятини оширишга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги туристик моддий маданий мерос обектларидан асосан мақбаралар, масжид ва зиёрат масканлари обод этилиб, қайта тиклангани, бироқ кўплаб археологик ёдгорликлар ва обектларни туристик ташриф йўналишларига киритилмаганлиги натижасида вилоят туризми ички сайёҳларга боғланиб қолишига сабаб бўлганлиги, Китобда “Кўпкари − улоқ ўйинлари”, Шаҳрисабзда “Фестиваллар шаҳри”, Бойсунда “Бойсун баҳори”, Термизда халқаро бахшичилик фестивали каби тадбирларни ташкил қилиниши туристик инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда сервис сифатини яхшилашга имкон берганлиги борасидаги натижалар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 12-январдаги 04-20/101-сон маълумотномаси) Натижалар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят маданий мерос бошқармаларининг ўз фаолиятларини илмий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган;
воҳа зиёратгоҳлари, тарихий ёдгорликларининг қадимдан ҳозиргача бўлган ислом, христианлик ва буддавийлик билан боғлиқ обектлари, уларнинг туризм ва ҳудуд иқтисодий ривожланишидаги роли аниқланганлиги каби назарий хулоса, илмий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг ҳудудий филиалларида давлат ва жамоат ташкилотлари, имом-хатиблар, отинойилар, ҳудудлардаги тарғиботчи аёллар учун ташкил этилган илмий семинарларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 1 февралдаги 02-06/599-сон маълумотномаси). Натижада зиёратгоҳларнинг туризм ва ҳудуд иқтисодий ривожланишидаги ролини, обидаларимизнинг тарихий аҳамиятини аниқлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish