Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиева Машхура Абдимуминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон воҳаси лўлиларининг анъанавий маданиятининг этник ва локал хусусиятлари (XIX аср охири – XXI асрнинг боши)”,  07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Таr1068.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Фахриддин Шоймардонович, тарих фанлари доктори, доцент; Қурбонова Манзила Бакиевна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхон воҳасида лўлиларининг анъанавий маданиятининг этник ва локал хусусиятлари (XIX аср охири – XXI асрнинг боши)ни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё лўлиларининг бобо Абдураҳмон, бобо Абдураим, бобо Дилмурод, товоқтароши, оймаҳмад, потаранги, қоратоғи, афғони, китоби, сағбози, қўқони, бўриги, қул(ғулом), қораги, ўтаги, балхи, қоралиг, бобобек, қоравули, эшони, прими, улуғи каби кичик уруғларга бўлинганлиги аниқланган;
лўлиларнинг Ўзбекистон ҳудудига бир тарихий даврда кириб келмаганлиги, Сурхон воҳасида яшовчи лўлиларнинг муғати, ковули, покираж каби гуруҳларга бўлинганлиги, ҳунармандчилик билан шуғулланувчи лўлиларнинг «соғутарош», «қошиқтарош», «косиб», «косатарошлар», «товоқтарошлар», «элакчилар», «саватчилар» деб аталганлиги далилланган;
лўлиларнинг магия билан боғлиқ урф-одатлари, олти босқичдан иборат фолбинлик анъаналари, ўзига хос халқ табобати, яъни «қортиқ билан қон олиш», «кинна силаш», «жаҳр қилиш» билан боғлиқ иримлар ҳамда ушбу жараёнда ишлатиладиган «абдал» шевасидан фойдаланилганлиги аниқланган;
лўлилар Ўзбекистонни ўз юртлари деб билишлари, уларнинг орасидан зиёлилар, ишбилармонлар, давлат ва халқ хўжалиги ходимлари етишиб чиқиб, уларнинг ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланганлиги, айниқса, мустақиллик йилларида ишбилармон ва бой «янги лўлилар» қатлами шаклланганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхон воҳаси лўлиларининг моддий ва номоддий маданиятининг этник ва локал хусусиятлари мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
Сурхондарё лўлиларининг бобо Абдураҳмон, бобо Абдураим, бобо Дилмурод, товоқтароши, оймаҳмад, потаранги, қоратоғи, афғони, китоби, сағбози, қўқони, бўриги, қул(ғулом), қораги, ўтаги, балхи, қоралиг, бобобек, қоравули, эшони, прими, улуғи каби кичик уруғларга бўлинганлиги, лўлиларнинг Ўзбекистон ҳудудига бир тарихий даврда кириб келмаганлиги, Сурхон воҳасида яшовчи лўлиларнинг муғати, ковули, покираж каби гуруҳларга бўлинганлиги, ҳунармандчилик билан шуғулланувчи лўлиларнинг «соғутарош», «қошиқтарош», «косиб», «косатарошлар», «товоқтарошлар», «элакчилар», «саватчилар» деб аталганлиги тўғрисидаги материаллардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 3 мартдаги 02/22/181-сон маълумотномаси). Натижалар миллий анъаналар ва қадриятларни асраб-авайлаш, кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ёшлар кўнглида юртсеварлик, маданий ва маънавий меросга ҳурмат туйғуларини кучайтиришга асос бўлган;
лўлиларнинг магия билан боғлиқ урф-одатлари, олти босқичдан иборат фолбинлик анъаналари, ўзига хос халқ табобати, яъни «қортиқ билан қон олиш», «кинна силаш», «жаҳр қилиш» билан боғлиқ иримлар ҳамда ушбу жараёнда ишлатиладиган «абдал» шевасидан фойдаланилганлиги, лўлилар Ўзбекистонни ўз юртлари деб билишлари, уларнинг орасидан зиёлилар, ишбилармонлар, давлат ва халқ хўжалиги ходимлари етишиб чиқиб, уларнинг ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланганлиги, айниқса, мустақиллик йилларида ишбилармон ва бой «янги лўлилар» қатлами шаклланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023 йил 12 майдаги 02/6/750-сон маълумотномаси). Бу эса, мамлакатимиз аҳолисининг лўлилар ҳаёти билан боғлиқ тасавувурларининг кенгайишига ҳамда ёшларнинг онгида бағрикенглик анъаналарининг  сингдирилишига хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish