Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлатова Шоира Шодавлатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда бошқарув структурасининг шаклланиши ва тараққиётида миллий масаланинг ўрни (ХХ асрнинг 20-йиллари)”, 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Таr1084.   
Илмий раҳбар: Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Турсунов Равшан Нормурадович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бошқарув структурасининг шаклланиши ва тараққиётида ХХ аср 20-йилларида миллий масаланинг ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Совет ҳокимияти томонидан бутун республика ҳудудида, унинг округларида, жумладан, Сурхондарё округида сохта маҳаллийлаштириш, ўзбеклаштириш сиёсатининг ўтказилганлиги, бироқ бу сиёсатнинг совет назорат органлари томонидан таъқибга олинганлиги асосланган;
Туркистон Республикаси ҳукумати аъзоларидан Казаков, Успенский, Солкин Туркистон МИҚ ҳузуридаги Миллий Ишлар сексиясини “миллатчиликнинг бир кўриниши” сифатида танқид қилиб, уни тарқатиб юборишни талаб қилганликлари, Т.Рисқуловнинг “Мустақил Турк Республикаси”ни тузиш ғояси большевикларнинг миллий сиёсатига қарши сифатида баҳоланганлиги аниқланган;
Ўзбеклаштириш Марказий Комиссиясининг иш фаолиятида давлат аппаратини миллийлаштириш эмас, балки давлат аппаратини аҳолига яқинлаштиришга қаратилганлиги, округларда маҳаллийлаштириш Марказий Комиссияси учун асосий иш ўрни ажратилмаганлиги округ маҳаллийлаштириш комиссияларининг фаолиятини сусткашлигига сабаб бўлганлиги асосланган;
Ўзбекистонга оилавий миграциялар кўпайиб борганлиги, ишга яроқли эркак аҳолининг чет давлатларга муҳожирликка кетганлиги туфайли Андижон округи ижроия қўмитаси таркибидаги ташкилотларда ишловчи ходимларнинг асосий қисми хотин-қизлардан ташкил топганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистонда бошқарув структурасининг шаклланиши ва тараққиётида миллий масаланинг ўрни (ХХ асрнинг 20-йиллари)” мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Совет ҳокимияти томонидан бутун республика ҳудудида, унинг округларида, жумладан, Сурхондарё округида сохта маҳаллийлаштириш, ўзбеклаштириш сиёсатининг ўтказилганлиги, бироқ бу сиёсатнинг совет назорат органлари томонидан таъқибга олинганлиги асосланганлиги, Туркистон Республикаси ҳукумати аъзоларидан Казаков, Успенский, Солкин Туркистон МИҚ ҳузуридаги Миллий Ишлар сексиясини “миллатчиликнинг бир кўриниши” сифатида танқид қилиб, уни тарқатиб юборишни талаб қилганликлари, Т.Рисқуловнинг “Мустақил Турк Республикаси”ни тузиш ғояси большевикларнинг миллий сиёсатига қарши сифатида баҳоланганлиги тўғрисидаги илмий-тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 17-февралдаги 02-31-264-сон хати). Бу эса, совет давлатининг миллий  соҳада  амалга оширган сиёсати, унинг ижтимоий-сиёсий оқибатларини таҳлил қилиб беришга хизмат қилган;
Ўзбеклаштириш Марказий Комиссиясининг иш фаолиятида давлат аппаратини миллийлаштириш эмас, балки давлат аппаратини аҳолига яқинлаштиришга қаратилганлиги, округларда маҳаллийлаштириш Марказий Комиссияси учун асосий иш ўрни ажратилмаганлиги округ маҳаллийлаштириш комиссияларининг фаолиятини сусткашлигига сабаб бўлганлиги, Ўзбекистонга оилавий миграциялар кўпайиб борганлиги, ишга яроқли эркак аҳолининг чет давлатларга муҳожирликка кетганлиги туфайли Андижон округи ижроия қўмитаси таркибидаги ташкилотларда ишловчи ходимларнинг асосий қисми хотин-қизлардан ташкил топганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида 2012 – 2013-йилларда бажарилган ИФА-2012-1-4-сон “Ўзбекистоннинг совет давридаги тарихи (1917–1991-йиллар), 2-жилд” лойиҳаси доирасида тайёрланган икки жилдлик “Ўзбекистон тарихи (1917–1991-й.)” номли академик нашрда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022-йил 1-мартдаги 3/1255-497-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон ССРда миллий масаланинг ҳал қилинишида бошқарув структураси ва миллий кадрлар фаолиятини ўрганиш учун кенг имконият яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish