Sayt test rejimida ishlamoqda

Қозоқов Собиржон Зокиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистондаги ислоҳотлар шароитида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ижтимоий омиллари», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (сотсиология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/S35.
Илмий раҳбар: Каланов Камил Кулахматович, сотсиология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Сеитов Азамат Пўлатович, сотсиология фанлари доктори, профессор; Хайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамиятнинг ижимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашда, тадбиркорлик ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнининг ижтимоий омиллари ва хусусиятларини  сотсиологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик фаолиятининг янги ижтимоий тузилма (структура) сифатидаги «модел»ини сотсиологик асослаш орқали ва унинг Янги Ўзбекистонда намоён бўлиш хусусиятлари ҳамда тадбиркор шахсни ижтимоий-инновацион фаолликка ундовчи мотивлари асосланган;
 жамиятда тадбиркорни янги ижтимоий қатлам вакили сифатидаги имманент ва парманент хусусиятлари, касбий билим ва кўникмаларини янгилашда касбий такомиллашиб бориш, фаолиятга танқидий ва ижодий ёндашиш, касбий ва ижодий ҳамкорликка эришиш каби умумеътироф этилган компетентсияларининг ратсионал омиллар эканлиги сотсиологик асослантирилган;
аҳоли бандлигини таъминлаш,  инсон салоҳиятини ривожлантиришнинг  акмеологик  жиҳатларини витоген тажрибасини долзарблаштириш негизида, унинг ақлий (интеллектуал) юксалиши ва коммуникатив компетентсиясининг ривожланишига олиб келиши очиб берилган;
Янги Ўзбекистон шароитида маданий тадбиркорликнинг когнитив имкониятларини рағбатлантириш, қадриятлар туризмини ривожлантирилиши аҳоли ўртасида ишсизлик даражасини пасайтириб, уларга қўшимча даромад келтирувчи натижадор омил экани сотсиологик асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Ўзбекистондаги ислоҳотлар шароитида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ижтимоий омиллари» мавзусидаги диссертатсия сўнгги йилларда мамлакатимизда «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш», «тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш», «аҳоли фаровонлигини таъминлаш» каби инсон омилини кўтариш, ишсиз фуқароларни тадбиркорлик жараёнига тортиш, меҳнат самарадорлигини ошириш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид илмий таклифлардан Ўзбекистондаги ислоҳотлар шароитида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган аҳоли ўртасида «Ислоҳотлар шароитида рақамли иқтисодиётни оилавий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга йўналтириш жамиятдан аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилиши» мавзусидаги давра сухбатларини ўтказишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 23 августдаги 02-02/2039-сон далолатномаси). Натижада, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва уни ривожлантириш орқали аҳолининг ўзини-ўзи бандлигини таъминлаш, турмуш даражасини янада юксалтириш, аҳоли ўртасида миллий хунармандчилик, касаначилик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнларининг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва уни ривожлантириш, ҳар бир оилада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли қатламини шакллантиришнинг замонавий механизм ва технологияларини яратишга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2021 йил август ва октябр ойларидаги «Виртуал дунё», «Сифат мезони» эшиттиришларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сенарийларини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  «Ўзбекистон телерадиоканали» Давлат муассасасининг 2021 йил 8 октябрдаги 04-25-1589-сон далолатномаси). Натижада, тадбиркорлик фаолиятини қуйи (кичик тадбиркорлик), ўрта (оилавий тадбиркорлик), юқори (ўрта мулкдорлар синфи) ва олий (йирик мулкдорлар синфи) даражаларини тизимли равишда трансформатсиялашув жараёнларини очиб беришга хизмат қилган;
тадбиркорлик маданияти фаолиятининг институтсионаллашуви, ушбу фаолият турини ривожлантириш жараёнлари сотсиологик нуқтаи-назардан асослаб берилган таклиф ва тавсияларидан Наманган вилояти ҳокимлиги Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бошқармасининг «Ҳар бир оила - тадбиркор», «Ёшлар – келажагимиз» шиори остида ўтказилган комплекс тадбирларида фойдаланилди (Наманган вилояти ҳокимлигининг 02-12/1055-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли ўртасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган янги инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритиб бориш жараёнида тадбиркорлик фаолиятини, бугунги кун нуқтаи назаридан шаклланиб бораётган ва ривожланиш босқичига кўтарилаётган қатлам ва синфларда миллий ватанпарварлик туйғуси ҳамда ўзликни англаш кўрсаткичларини аниқлашга қаратилган сотсиологик тадқиқотлар натижаларига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2021 йил август ва октябр ойларидаги ташкил этилган бир қатор туркум кўрсатувларни («Муваффақият сирлари», «Сифат мезони») тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали» Давлат муассасасининг 2021 йил 8 октябрдаги 04-25-1589-сон далолатномаси). Натижада, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва уни ривожлантириш ҳамда ушбу фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли қатламини шакллантиришнинг замонавий механизм ва технологияларини кенг тарғиб қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish