Sayt test rejimida ishlamoqda

Муйдинова Мохира Мукумжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сотсиал бошқарувда архивлар фаолиятининг аҳамияти (Наманган вилояти мисолида)», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (сотсиология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/S37.
Илмий раҳбар: Абдулазизов Абдувоҳид Ҳабибуллаевич, сотсиология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Матибаев Тасполат Балтабаевич, сотсиология фанлари доктори, профессор; Жўраев Зиёвуддин Муҳиддинович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Наманган вилоятида архивлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш ва унга сотсиал технологияларни жорий этиш борасидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс ижтимоийлашувини янада ривожлантиришда архивларнинг интеграллашуви ва коммуникатив хусусияти  орқали ижтимоий хотира ва тарихий онгни мустахкамлашни амалга оширадиган шахс, давлат, жамият манфаатларини таъминловчи ижтимоий хавфсизлик функсиялари аниқланган;
архив хизматларидан фойдаланишда давлат, жамият, шахс  электрон дахлсизлигини мустаҳкамлаш орқали архивларнинг маҳалла тизимида оилавий архивлар фаолиятини Э-Архив асосида  такомиллаштирилиши сотсиологик асослантирилган;
электрон ҳужжат айланишида  фойдаланувчи-мижоз ҳамда дастур ўртасидаги алоқанинг матнли, овозли, график, видео тасвирли кўринишининг интерфейс моделини тизимга татбиқ этилиши ҳужжатларнинг электрон асл нусхаларини рўйхатга олиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш босқичларини енгиллатиш йўллари  сотсиологик асосланган;
архивлар фаолиятини маҳалла институти ва давлат хизматларининг рақамли идентификатсия тизимида жорий этиш орқали такомиллаштиришда жамиятнинг ретроспектив ҳужжатли маълумотларга бўлган эҳтиёжларни миллий ижтимоий хотирани блокчейн технологиялари ёрдамида қондирилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сотсиал бошқарувда  архивлар фаолиятининг аҳамияти(Наманган вилояти мисолида) мавзуси доирасида олиб борилган тадқиқот натижаларидан:
архивлардан шахс ижтимоийлашувини янада ривожлантиришда архивларнинг интеграллашуви ва коммуникатив хусусияти  орқали ижтимоий хотира ва тарихий онгни мустахкамлашни амалга оширадиган шахс, давлат, жамият манфаатларини таъминловчи ижтимоий хавфсизлик функсиялари аниқланганлигига оид хулосалари    Ўзархив агентлигининг ҳудудий бошқармасида  тадбиқ этилган. (Ўзархив агентлигининг 2022- йил 3 -июндаги 01-26-06/699- сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилояти архивларидаги ижтимоий технологияларни ривожлантиришда, архивлар фаолиятида сотсиал бошқарув обектининг ижтимоий обектга тизимли таъсирини ривожлантиришга  хизмат қилган;
архив хизматларидан фойдаланишда давлат, жамият, шахс  электрон дахлсизлигини мустаҳкамлаш орқали архивларнинг маҳалла тизимида оилавий архивлар фаолиятини Э-Архив асосида  такомиллаштирилиши сотсиологик   асосланганлигига оид  хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021- йилда маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора – тадбирлар дастурининг ИИ йўналиши «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари» ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирларининг 10-бандини ишлаб чиқишда  фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021- йил 24 -декабрдаги 02/02/1751- сон маълумотномаси). Натижада архивлар тизимини такомиллаштиришнинг интеллектуализасиялаш билан сотсиал хотира, тарихий хотирани ривожлантириш, ҳамда маънавий мерос орқали инсон маънавиятига таъсир кўрсатиш механизмларидан фойдаланиш орқали шахс баркамоллигини ривожлантиришга хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда  электрон ҳужжат айланишида  фойдаланувчи-мижоз ҳамда дастур ўртасидаги алоқанинг матнли, овозли, график, видео тасвирли кўринишининг интерфейс моделини тизимга татбиқ этилиши ҳужжатларнинг электрон асл нусхаларини рўйхатга олиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш босқичларини энгиллатиш йўлларига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалининг 2021- йил июл, сентябр ойларидаги «Таълим ва тараққиёт», «Миллат ва маънавият», «Кун мавзуси» эшиттиришларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021- йил 8- октябрдаги 04-25-1590-сонли далолатномаси). Натижада архив бошқарувини модернизатсия қилиш ва интеллектуализатсиялаш билан боғлиқ жиҳатларини ривожлантириши учун хизмат қилган;
архивлар фаолиятини маҳалла институти ва давлат хизматларининг рақамли идентификатсия тизимида жорий этиш орқали такомиллаштиришда жамиятнинг ретроспектив ҳужжатли маълумотларга бўлган эҳтиёжларни миллий ижтимоий хотирани блокчейн технологиялари ёрдамида қондирилиши  асосланганлигига оид хулосалари  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг   2012- йил 5- апрелдаги 101-сон «Ўзбекистон Республикаси архив ишини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш» давлат дастуридан келиб чиқиб, архивлар фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашда инструментал инновацион хизматларни жорий этишда фойдаланилди (Ўзархив агентлигининг 2022- йил 3 -июндаги 01-26-06/699- сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилоятида архивлар соҳасида замонавий бошқарувни ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish