Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Муслима Назаровнанинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш йўллари», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3. PhD/Iqt2442
Илмий раҳбар: Абсаламов Акрам Толлибоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Фарход Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зуннунова Хулкар Мухторовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида нобанк молия-кредит ташкилоталари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субъектлари ва жисмоний шахсларга ажратилаётган микрокредитлар фоизига миллий валюта алмашинув курси тебранишининг таʼсирини баҳолаш ва бу орқали кредит рискларини самарали бошқариш асосланган;
микромолия ташкилотларининг кредитлари ҳажмини оширишда даромад келтирмайдиган активларининг умумий активлар ҳажмидаги салмогʼини камайтириш ва микромолия ташкилотларининг жорий ликвидлилик даражасини ошириш таклиф этилган;
пул бозоридаги тенденцияларнинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи кредит ташкилотларининг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи активлари ва капитали рентабеллигига таʼсирини эмпирик баҳолаш таклиф этилган;
микрокредит ташкилотларининг аҳолини ижтимоий барқарорлигини таʼминлашга қаратилган кўлам кенглиги самарадорлигини ошириш мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес субʼектлари ва жисмоний шахсларга ажратилаётган микрокредитлар фоизига миллий валюта алмашинув курси тебранишининг таʼсирини баҳолаш ва бу орқали кредит рискларини самарали бошқаришга доир таклифи ХАБ Трастбанкнинг 2023 йил 10 июлдаги 01-33/5727-сон баённомаси асосида (ХАБ Трастбанкнинг 2023 йил 10 июлдаги 01-33/5727-сон далолатнома) амалиётга жорий этилган. Натижада, миллий валюта курсининг 1 фоизга девалвация қилиниши кейинги ойда кичик бизнес субʼектлари ва жисмоний шахсларга ажратилаётган микрокредитлар фоизини 0,24 фоизга ошириши эконометрик структуравий векторли авторегрессия (СВАР) модел орқали аниқланган ва асослаб берилган.
микромолия ташкилотларининг кредитлари ҳажмини оширишда даромад келтирмайдиган активларининг умумий активлар ҳажмидаги салмогʼини камайтириш ва микромолия ташкилотларининг жорий ликвидлилик даражасини оширишга доир таклифи «Имкон финанс микрокредит ташкилоти» акциядорлик жамиятининг 2023 йил 10 апрелдаги 07/178-сон баённомаси асосида («Имкон финанс микрокредит ташкилоти» АЖнинг 2023 йил 10 апрелдаги 07/178-сон далолатномаси) амалиётга жорий этилган. Натижада, ушбу акциядорлик жамиятининг ликвидлилик даражаси 2020-2022 йилларда ўртача 7,90 фоизни ташкил этган ҳолда умумий микромолия ташкилотлари ликвидлилигининг ўртача даражасидан (7,50 фоиз) юқори сақланиши таʼминланди.
Пул бозоридаги тенденцияларнинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи кредит ташкилотларининг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи активлари ва капитали рентабеллигига таʼсирини эмпирик баҳолашга доир таклифи ХАБ Трастбанкнинг 2023 йил 10 июлдаги 01-33/5727-сон баённомаси асосида (ХАБ Трастбанкнинг 2023 йил 10 июлдаги 01-33/5727-сон далолатнома) амалиётга жорий этилган. Натижада, муомаладаги пул массасини бир фоизга ошиши икки ойдан кейин микромолиявий хизматлар кўрсатувчи кредит ташкилотларининг активлар рентабеллигини (РОА) -3,55 фоизга ва капитал рентабеллигини (РОЕ) -6,18 фоизга пасайтириши эконометрик структуравий векторли авторегрессия (СВАР) модел орқали асослаб берилган.
микрокредит ташкилотларининг аҳолини ижтимоий барқарорлигини таʼминлашга қаратилган кўлам кенглиги самарадорлигини оширишга доир таклифи «Имкон финанс микрокредит ташкилоти» акциядорлик жамиятининг 2023 йил 10 апрелдаги 07/178-сон баённомаси асосида («Имкон финанс микрокредит ташкилоти» АЖнинг 2023 йил 10 апрелдаги 07/178-сон далолатнома) амалиётга жорий этилган. Натижада, ушбу микрокредит ташкилотининг кўлам кенглиги самарадорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичларидан ҳисобланган активларининг умумий миқдори 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 201,0 фоизга ҳамда кредитлари ҳажми кўрилаётган йилларда 125,9 фоизга ошишига олиб келди.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish