Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанов Турдали Мухтаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптасия қилишнинг педагогик имкониятлари (умумтаълим мактабларининг 1-синфлари мисолида)”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3452.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, доцент; Мавланова Саидахон Умаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптация қилишнинг педагогик имкониятлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларини таълимга адаптасия қилишга йўналтирилган ўйинларнинг педагогик-психологик асослари ва хусусиятлари (ўргатиш, муносабатга киритиш, шакллантириш, баҳолаш, ишонтириш) мазкур жараёнга дидактик таснифий тузилмани (шаклий, таркибий, имкониятли) интеграсиялаш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптасия қилишнинг амалий механизмлари ўқувчиларни ўқув-билиш фаолиятига одатлантириш, мослаштириш, кўниктириш ҳамда савод чиқариш ва фанларни ўрганишни изчил ривожлантириб бориш жараёнларининг коммуникатив компетенсия билан ўзаро қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
 бошланғич синфларда анъанавий коммуникатив методларнинг ўйин технологиялари билан узвий алоқасини таъминлашнинг усул ва йўллари ўқитувчининг фаолият функсияларини (инструкторлик, кузатувчилик, қўллаб-қувватловчилик, бошқарувчилик) шахсга йўналтирилган таълим технологияларига тизимли мослаштириш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптасия қилишнинг педагогик модели бошланғич таълимнинг методик имкониятларини аниқлаш, ўқувчиларни ақлий ривожлантириш усуллари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптасия қилишга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
таълим жараёнига шаклий, таркибий, имкониятли дидактик таснифий тузилмани интеграсиялаш орқали киритиш асосида аниқлаштирилган бошланғич синф ўқувчиларини таълимга адаптасия қилишга йўналтирилган ўйинларнинг ўргатиш, муносабатга киритиш, шакллантириш, баҳолаш, ишонтириш педагогик-психологик хусусиятлари, бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптасия қилиш мазмуни, унинг шакл, метод ва воситалари борасидаги таклиф ва тавсиялардан “Бошланғич таълимда тарбия фанини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-буйруғи (рўйхат рақами 166-154). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптасия қилишнинг назарий асослари такомиллаштирилган;
  ўқувчиларни ўқув-билиш фаолиятига одатлантириш, мослаштириш, кўниктириш ҳамда савод чиқариш ва фанларни ўрганишни изчил ривожлантириб бориш жараёнларининг коммуникатив компетенсия билан ўзаро қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптасия қилишнинг амалий механизмлари, бошланғич таълимнинг методик имкониятларини аниқлаш, ўқувчиларни ақлий ривожлантириш усулларини кўргазмалилик, ақлий ва жисмоний ривожланиш, назарий ва амалий билимлар уйғунлиги тамойиллари асосида такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптасия қилишнинг педагогик модели бўйича таклиф ва тавсиялар умумий ўрта таълим амалиётига жорий этилган (Мактабгача ва мактаб вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 13 июндаги 01/11-01/1-497-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптасия қилишнинг амалий механизмларини такомиллаштиришга эришилган;
ўқитувчининг фаолиятининг инструкторлик, кузатувчилик, қўллаб-қувватловчилик, бошқарувчилик каби функсияларини шахсга йўналтирилган таълим технологияларига тизимли мослаштириш асосида аниқлаштирилган бошланғич синфларда анъанавий коммуникатив методларнинг ўйин технологиялари билан узвий алоқасини таъминлашнинг усул ва йўллари, бошланғич синф ўқувчиларини ўйин технологиялари асосида таълимга адаптасия қилишга доир электрон таълим ресурси яратиш бўйича тавсиялардан А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий – ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2023 йил 18 майдаги  123/1-сон далолатномаси). Натижада, биринчи синф ўқувчиларига савод ўргатиш даврини ташкил этишда дидактик воситалар, ўқувчиларни ҳаракатга ундовчи топшириқлар, синф жамоаси олдида ўқувчининг тан олинишга эришишига кўмаклашувчи ўйин технологияларининг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish