Sayt test rejimida ishlamoqda

Кобилова Шахноза Худайшукуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим кластери воситасида имконияти чекланган ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини таъминлашнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4789.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Якубжанова Дилобар Батировна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълим кластери воситасида имконияти чекланган ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини таъминлашнинг педагогик-психологик шарт-шароитларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим кластери воситасида имконияти чекланган ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини инклюзия муҳитида таъминлашнинг ташкилий-педагогик аспектлари имконияти чекланган ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекториясига хос индивидуаллик, мослашувчанлик, компенсацияга таяниш тамойилларини ҳимояловчи педагогик жараёнга шахсга йўналганлик муносабатида киритиш асосида аниқлаштирилган;
таълим кластери воситасида ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини таъминлашнинг психологик қулай, ташкилий хавфсиз, педагогик мослашувчан шарт-шароитлари тўсиқсиз муносабатларга мўлжалланган диффуз инклюзия элементларини руҳий мувозанат консентрацияси муҳитида дифференциалликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим шароитида ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини таъминлашнинг кластер модели субъектлар ўртасида фаол ҳаракат координациясини барқарорлаштирувчи академик-ижтимоий кейсларни индивидуал моделлаштирилган жараёнда мажмуавий таъсирда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим шароитида ҳаёт хавфсизлигининг таъминланганлигини баҳолаш мезонлари ўқувчиларда ижтимоий таъсирга чидамлилик иммунитетини интенсив ривожлантирувчи ўқув топшириқларини индивидуал фаолият позициясида рефлексив қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим кластери воситасида имконияти чекланган ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш орқали педагогик-психологик шарт-шароитлари юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
таълим кластери воситасида имконияти чекланган ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини инклюзия муҳитида таъминлашнинг ташкилий-педагогик аспектлари имконияти чекланган ўқувчиларнинг индивидуал таълим траекториясига хос индивидуаллик, мослашувчанлик, компенсацияга таяниш тамойилларини ҳимояловчи педагогик жараёнга шахсга йўналганлик муносабатида киритишга оид хулосаларидан Жиззах политехника институтининг “Ўқувчиларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлар” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2023 йил 11 июл  03-1756-1753–сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган модел имконияти чекланган ўқувчиларнинг ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш имконини берган;
таълим кластери воситасида ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини таъминлашнинг психологик қулай, ташкилий хавфсиз, педагогик мослашувчан шарт-шароитлари тўсиқсиз муносабатларга мўлжалланган диффуз инклюзия элементларини руҳий мувозанат консентрацияси муҳитида дифференциалликда қўллашга доир таклифлар “Логопедик массаж” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацияялар вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 68–сон буйруқ, 68–778 рақамли гувоҳнома). Натижада таълим жараёнида ҳаёт хавфсизлигини таъминлашнинг дидактик имкониятлари бойитилган;
инклюзив таълим шароитида ўқувчилар ҳаёт хавфсизлигини таъминлашнинг кластер модели субъектлар ўртасида фаол ҳаракат координациясини барқарорлаштирувчи академик-ижтимоий кейсларни индивидуал моделлаштирилган жараёнда мажмуавий таъсирда қўллаш асосидаги ғоялари, илмий гипотезалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали орқали узатиладиган “Бугун интервю”, “Миллий таълим” ва “Бугун” номли кўрсатувларда амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2023 йил 14 июндаги 02-02-03/135-сон маълумотномаси). Натижада, “Инклюзив диффуз” назарияси ҳамда ўқитишнинг дидактик таъминотини мобиллаштириш ҳамда оммалаштиришга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish