Sayt test rejimida ishlamoqda

Маковская Лилия Германовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари кўптилли муҳитида академик ёзув кўникмаларини баҳолаш (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1807.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий раҳбар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Рузметова Муҳаббат Шакировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади олий таълим муассасаларининг кўп тилли муҳитида талабаларнинг академик ёзув кўникмаларини баҳолаш методологияси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.      
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилдан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашга қаратилган баҳолашни амалга оширишнинг услубий ёндашувлари академик тилнинг муҳим хусусиятлари асосида кўп тилли олий таълим муассасалари контекстида ёзма топшириқларни ишлаб чиқиш ҳамда талаба ёзма ишларига жорий фикр-мулоҳаза (феедбаcк) бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида инглиз тили ўқитувчиларининг академик ёзма топшириқлар яратиш методикаси талабаларнинг академик ёзув кўникмаларини баҳолаш бўйича амалдаги қарашлари ва тажрибалари орқали кўп тилли муҳитда талабаларнинг инглиз тилидаги академик ёзувини шакллантирувчи (формативе феедбаcк) ва умумлаштирувчи (суммативе феедбаcк) фикр мулоҳаза комбинациясини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
кўп тилли талабаларнинг ёзувга оид вазифаларни бажаришида тез-тез учраб турувчи хатолари миқдорий ва сифат кўрсаткичи асосида талабаларнинг ёзув кўникмаси сифатини ошириш, грамматика ва луғатга оид билимларини ошириш учун мўлжалланган инглиз тилидаги мос сўз/ибораларга ўзгартириш, эга - феʼл мослашувини аниқлаш, ортиқча сўзларни олиб ташлаш каби амалий машғулотлар мажмуаси такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида ёзишни ўргатиш ва уни баҳолаш бўйича ёзма топшириқнинг бир нечта қоралама нусхаларини топшириш имконини берувчи ёзувни ўргатишнинг жараёнга асосланган ёндашуви (проcесс-ориентед аппроач) талабаларни ўзаро баҳолаш жараёнига жалб этиш, ўз-ўзини баҳолаш учун назорат рўйхатидан фойдаланиш ва фикр билдирувчи сифатида ўқитувчининг камайтиришга қаратилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари кўптилли муҳитида академик ёзув кўникмаларини баҳолаш (инглиз тили мисолида) мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
тилдан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашга қаратилган баҳолашни амалга оширишнинг услубий ёндашувлари академик тилнинг муҳим хусусиятлари асосида кўп тилли олий таълим муассасалари контекстида ёзма топшириқларни ишлаб чиқиш ҳамда талаба ёзма ишларига жорий фикр-мулоҳаза (феедбаcк) бериш асосида такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда олиб борган “Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва масштаблаш” қўшма илмий-амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг 2022-йил 9-ноябрдаги 01-01/1-2786-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг турли хил ўқитиш ва баҳолаш методларидан фойдаланиш, ўз ғояларини бошқа соҳа мутахассислари билан ўртоқлашиш, ўз мутахассисликлари бўйича билимларини кенгайтириш, турли ўқув манбалари ва материалларини тўплаш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ушбу соҳада ўқитиш ва баҳолашнинг асосий тамойилларини қўллаш бўйича маҳоратлари ошган;
олий таълим муассасаларида инглиз тили ўқитувчиларининг академик ёзма топшириқлар яратиш методикаси талабаларнинг академик ёзув кўникмаларини баҳолаш бўйича амалдаги қарашлари ва тажрибаларини ўрганиш орқали кўп тилли муҳитда талабаларнинг инглиз тилидаги академик ёзувини шакллантирувчи (формативе феедбаcк) ва умумлаштирувчи (суммативе феедбаcк) фикр мулоҳаза комбинациясини қўллашга оид талифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда олиб борган “Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва масштаблаш” қўшма илмий-амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг 2022-йил 9-ноябрдаги 01-01/1-2786-сон маълумотномаси). Натижада, талабалардан инглиз тилини муайян мақсадлар учун (ЭСП) ўқитиш дарсларига мос дарс режалари / ўқув материалини ишлаб чиқишлари, аутентик материалларни мослаштиришлари ва ўз ичига рефлексив таҳлил каби вазифаларни жамлаган замонавий, фаолиятга асосланган баҳолаш усули яратилди ва бу орқали магистратура талабаларининг касбий маҳорати ва ёзиш кўникмаларини такомиллаштиришга эришилган;
кўп тилли талабаларнинг ёзувга оид вазифаларни бажаришида тез-тез учраб турувчи хатолари миқдорий ва сифат кўрсаткичли таҳлили асосида талабаларнинг ёзув кўникмаси сифатини ошириш, грамматика ва луғатга оид билимларини такомиллаштириш учун мўлжалланган инглиз тилидаги мос сўз/ибораларга ўзгартириш, эга - феʼл мослашувини аниқлаш, ортиқча сўзларни олиб ташлаш каби амалий машғулотлар “Кембриж тажрибасига асосланган тренерлар тайёрлаш” курси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 5-октябрдаги 89-02-833-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг форматив ва сумматив баҳолаш усулларини фарқлаш, талабаларнинг ёзма ва оғзаки топшириқларига қайта алоқа бериш, талабаларнинг билимларини баҳолаш бўйича турли топшириқларни ишлаб чиқиш босқичлари, ҳамда турли ўқув фанлари бўйича тегишли баҳолаш мезонларини яратишнинг асосий жиҳатлари бўйича билим ва малакалари такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish