Sayt test rejimida ishlamoqda

Холхўжаев Фаррух Икромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пострепродукцион даврда ингичка ичак нейроэндокрин тузилмалар морфологияси ва суяк тўқимасининг минерализацияси», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib3008.
Илмий раҳбар: Орипов Фирдавс, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Тib.93.01.
Расмий оппонентлар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шатманов Суйнали Токтоназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ижевск давлат тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пострепродукцион даврда ингичка ичак маҳаллий нейроэндокрин тузилмалар морфологияси ва суяк тўқимасининг минерализациясини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба сенил остеопороз модели сифатида олинган қари лаборатор ҳайвонларда ингичка ичак маҳаллий бошқарув тизими морфологияси ва суяк тўқимасининг минерализация даражаси аниқланган;
илк маротаба суяк тўқимаси ғовак ва компакт моддаларнинг нисбатини рентгенограммаларда аниқлашнинг инновацион усули ишлаб чиқилди;
илк маротаба пострепродукцион даврда лаборатор ҳайвонларда ғовак ва компакт моддаларнинг нисбати бошқарув пептидлар ҳосилалари ва нерв тузилмаларининг ҳолатига боғлиқлиги аниқланган;
суяк тўқимасида сенил остеопорозни эрта ташхислаш ва у билан боғлиқ остеопоротик синишлар юзага келган беморларда асоратлар олдини олиш буйича профилактик чоралар алгоритми ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023 йил 10 июлдаги хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: сенил остеопороз модели сифатида олинган қари тажриба ҳайвонларда ингичка ичак маҳаллий бошқарув тизими морфологияси ва суяк тўқимасининг минерализация даражаси комплекс равишда ўрганиш натижасида ингичка ичак маҳаллий бошқарув тизимида бўладиган ўзгаришлар аниқланган. Бу ўзгаришлар бевосита ингичка ичакдан барча минерал моддалар, хусусан кальций сўрилишига ўзининг салбий таъсири натижасида суяк минерализациясининг турли даражада пасайишига (остеопения ва остеопороз) олиб келади. Бу жараёнларни вақтида аниқлаш ҳазм тизими ҳар хил касалликлари бор беморларда остеопороз ривожланиши мумкинлигини аниқланиши ҳисобига остеопорознинг оғир асоратлари ҳисобланган тананининг турли сегментларидаги остеопоротик синишлар  олди олинган ва профилактик чора тадбирлар ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти ногиронлар реабилитацияси маркази бўйича 10.06.2023 йилдаги 34/А-сонли буйруқ, ҳамда Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 19.06.2023 йилдаги 59 -сонли буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 17.06.2023 йилдаги 50-сонли буйруқ  амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Алиментар остеопорозни эрта ташхислаш ва олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган диагностик-профилактик алгоритмини қўллаш орқали алиментар остеопороз ривожланиш хавфи бўлган беморларни эрта аниқлаш натижасида даволаш тактикасини танлаб даволашни эрта бошлаш орқали ижобий натижаларга эришиш йўли билан беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пострепродукцион остеопороз ривожланиши натижасида юзага келадиган паст энергияли сон суяги бўйинчасининг остеопоротик синишлари натижасида даволаниш учун ўртача 3 250 000 сўм маблағ сарфланади. Пострепродукцион остеопорозни эрта ташхислаш ва олдини олиш мақсадида диагностик-профилактик алгоритм қўлланилиши натижасида сенил остеопороз натижасида юзага келадиган паст энергияли синишлар олди олинади ва уларни даволаш учун  сарфланадиган бюджет ҳаражатлари иқтисод қилишга эришилган. Хулоса:  Сенил остеопороз касаллигини эрта ташхислаш алгоритми қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 3 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Пострепродукцион даврда ингичка ичак нейроэндокрин тузилмалар морфологияси ва суяк тўқимасининг минерализацияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 05 июлдаги №8872-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: чаноқнинг обзор рентгенография қилиниб унинг рангли принтерда чиқарилган нусхаларидан фойдаланиб чаноқ-сон бўғимларини ташкил қилувчи суяклардаги ғовак ва компакт моддаларнинг нисбати аниқланган.  Бу усул махсус ишлаб чиқилган нуқтали сетка ёрдамида амалга оширилган (“Способ морфологического определения соотношения губчатого и компактного веществ костей на рентгенограммах” номли рационализаторлик таклифи №1900, 13.12.2019). Бу усул ёрдамида рентген тасвирларидан фойдаланиб суяк тўқимасидаги компакт ва ғовак моддалар нисбати аниқланиб, шу нисбат орқали суяк минерал зичлигини баҳолаш имкониятига эришилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти ногиронлар реабилитацияси маркази бўйича 10.06.2023 йилдаги 34/А-сонли буйруқ, ҳамда Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 19.06.2023 йилдаги 59 -сонли буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 17.06.2023 йилдаги 50-сонли буйруқ  амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Чаноқнинг обзор рентгенография қилиниб унинг рангли принтерда чиқарилган нусхаларидан фойдаланиш ва шу орқали чаноқ-сон бўғимларини ташкил қилувчи суяклардаги ғовак ва компакт моддаларнинг нисбатини аниқлашга эришилди. Бу усул ёрдамида рақамли рентген билан таъминланган тиббиётнинг бирламчи звенолари (туман тиббиёт бирлашмалари) да ҳам бу усулдан фойдаланиш эвазига суяк минерал зичлигини ҳолатини аниқлаш имкони яратилди. Бу имкониятдан келиб чиқиб туман тиббиёт бирлашмаларида амбулатор мурожаат қилган беморларда остеопорозни эрта ташхислаш ва даволашни вақтида бошлаш имконияти пайдо бўлади. Бунинг натижасида эса касалликнинг асоратлари частотасини камайтириш орқали беморларнинг меҳнат фаолиятига яроқсизлигини олдини олишга ва аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилашга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиббиётнинг бирламчи звеноларига амбулатор мурожаат қилган беморларда чаноқни обзор рентгенография қилиниб унинг принтерда чиқарилган нусхаларидан фойдаланиб, шу орқали чаноқ-сон бўғимларини ташкил қилувчи суяклардаги ғовак ва компакт моддаларнинг нисбатини аниқлаш натижасида ривожланиб келаётган сенил остеопорозни эрта ташхислаш натижасида, юзага келиши мумкин бўлган паст энергияли синишларни ва  беморларнинг ихтисослашган марказларга мурожаат қилишлари олди олинади. Бунинг натижасида даволаниш учун сарфланадиган тахминан ўртача 3 250 000 сўм маблағ иқтисод қилинган. Хулоса: обзор рентгенограммаларнинг принтерда чиқарилган нусхаларидан фойдаланиб, чаноқ-сон бўғимларини ташкил қилувчи суяклардаги ғовак ва компакт моддаларнинг нисбатини аниқлаш йўли билан ривожланиб келаётган сенил остеопорозни эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 3 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши:  «Пострепродукцион даврда ингичка ичак нейроэндокрин тузилмалар морфологияси ва суяк тўқимасининг минерализацияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 05 июлдаги №8872-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: пострепродукцион ёшдаги беморларда ҳазм найи аъзоларининг сурункали касалликлари ва ичак девори маҳаллий бошқарув тузилмаларининг морфофункционал ҳолати билан ушбу ёшдаги беморларда суяк минерал зичлигининг корреляцион боғлиқлиги исботлаб берилган. Шундай хулоса қилиш мумкинки, суяк тўқимаси ҳазм қилиш тизими аъзоларининг сурункали кечадиган касалликларида биринчилар қаторида реактив ўзгаришлар намоён қиладиган тўқима бўлиб, бу жараён суяк минерал зичлигининг пасайиши билан намоён бўлади. Шу сабабли ошқозон-ичак трактининг сурункали касалликлари бўлган беморлар иккиламчи остеопороз ривожланиши мумкин бўлган асосий хавф гуруҳи бўлганлиги учун бундай гуруҳдаги беморларни назоратга олиш остеопороз профилактикасида муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти ногиронлар реабилитацияси маркази бўйича 10.06.2023 йилдаги 34/А-сонли буйруқ, ҳамда Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 19.06.2023 йилдаги 59 -сонли буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 17.06.2023 йилдаги 50-сонли буйруқ  амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Алиментар остеопорозни эрта ташхислаш ва олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган диагностик-профилактик алгоритмини қўллаш орқали ҳазм найи аъзолари деворида учрайдиган сурункали касалликлари мавжуд беморларда алиментар остеопороз ривожланиш хавфини эрта аниқлаш натижасида даволаш тактикасини танлаб даволашни эрта бошлаш орқали ижобий натижаларга эришиш йўли билан беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳазм найи аъзолари патологияси мавжуд беморларда пострепродукцион остеопороз ривожланиши натижасида юзага келадиган паст энергияли сон суяги бўйинчасининг остеопоротик синишлари натижасида даволаниш учун ўртача 3 250 000 сўм маблағ сарфланади; пострепродукцион остеопорозни эрта ташхислаш ва олдини олиш мақсадида диагностик-профилактик алгоритм қўлланилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган паст энергияли синишлар олди олинади ва уларни даволаш учун  сарфланадиган бюджет ҳаражатлари иқтисод қилишга эришилади. Хулоса:  Ҳазм найи девори аъзолари патологияси мавжуд беморларда сенил остеопороз касаллигини эрта ташхислаш алгоритми қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 3 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши:  «Пострепродукцион даврда ингичка ичак нейроэндокрин тузилмалар морфологияси ва суяк тўқимасининг минерализацияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 05 июлдаги №8872-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: пострепродукцион даврда ва ҳазм қилиш тизими аъзолари, хусусан ҳазм найи аъзоларида сурункали патологияларнинг мавжудлиги сенил остеопорозни ривожланишига олиб келадиган асосий омиллардан эканлигини инобатга олган ҳолда остеопорозни эрта ташхислаш, олдини олиш ва остеопоротик синишлар олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган диагностик-профилактик алгоритмини қўллаш орқали пострепродукцион ва алиментар остеопороз ривожланиш хавфи бўлган беморларни эрта аниқлаш ва даволаш тактикасини тўғри танлаб олишга эришилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти ногиронлар реабилитацияси маркази бўйича 10.06.2023 йилдаги 34/А-сонли буйруқ, ҳамда Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 19.06.2023 йилдаги 59 -сонли буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали бўйича 17.06.2023 йилдаги 50-сонли буйруқ  амалиётига тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: пострепродукцион остеопорозни эрта ташхислаш, олдини олиш ва остеопоротик синишлар олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган диагностик-профилактик алгоритмини қўллаш орқали пострепродукцион ва алиментар остеопороз ривожланиш хавфи бўлган беморларни эрта аниқлаш ва даволаш тактикасини тўғри танлаб олиш, ҳамда даволашни эрта бошлаш орқали ижобий натижаларга эришиш йўли билан беморларнинг  меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш, ногиронликни олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилашга эришилди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар беморнинг юзага келиши мумкин бўлган сон суяги бўйинчасининг паст энергияли остеопоротик синиши натижасида шифохонада ўртача 10 кундан 12 кунгача бўлган даволаниш муддати олди олинади. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 3 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконига эришилади. Хулоса. Пострепродукцион сенил остеопорози мавжуд бўлган беморларда сон суяги бўйинчаининг паст энергияли остеопоротик синишлар ривожланишини олдини олиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини 3 250 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланилиши:  «Пострепродукцион даврда ингичка ичак нейроэндокрин тузилмалар морфологияси ва суяк тўқимасининг минерализацияси» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 05 июлдаги №8872-сонли хати юборилган. Умумий хулоса: Холхўжаев Фаррух Икромовичнинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини (14.00.02 “Морфология”) олиш учун “Пострепродукцион даврда ингичка ичак нейроэндокрин тузилмалар морфологияси ва суяк тўқимасининг минерализацияси” мавзусидаги диссертацион тадқиқоти натижалари бўйича: Пострепродукцион ёшдаги ҳазм найи аъзоларида сурункали патологик ўзгаришлар мавжуд беморларда ўтказилган клиник, инструментал, лаборатор, морфологик, морфометрик ва экспериментал тадқиқотлар ёрдамида сенил остеопорознинг ривожланишида махаллий бошқарув тизими, жумладан нерв ва эндокрин аппарати тузилмаларида кузатиладиган морфофункционал ўзгаришларнинг аҳамияти асослаб берилган. Пострепродукцион ёшдаги одамларда, айниқса постменопаузал ёшдаги аёлларда ва ҳазм найи аъзолари патологияси билан сурункали оғриган беморларда компакт ва ғовак моддалар нисбий кўрсаткичи пасайиши (сон суяги проксимал метафиз қисмида сезиларлироқ)ни, денситометрия усулининг нурланиш жиҳатдан кам зарарли, ҳамда иқтисодий томондан қулайлилигини инобатга олиб, остеопорозни эрта ташхислаш ва остеопоротик синишларини профилактикаси ва олдини олиш мақсадида ҳар 6 ойда режали денситометрия ўтказиб туриш тавсия қилинган. Шунинг учун, сенил остеопороз касаллиги тиббий, ижтимоий ва иқтисодий долзарб муаммолигини ҳисобга олган ҳолда, сенил остеопорозни эрта ташхислаш, даволаш ва профилактик чора тадбирларни ўзида мужассамлаштирган алгоритм яратилган ва бу алгоритм кенг кўламда аҳоли ўртасида жорий қилиниши тавсия қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish