Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдаров Мансур Маҳмуджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Дастлабки терговда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 12.00.09 -“Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослигида (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1. PhD/Yu265.
Илмий раҳбар: Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Уразалиев Мурод Кораевич, юридик фанлар доктори, профессор; Ваҳобжон Каримов, юридик фанлар доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда дастлабки терговда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талабларига мувофиқ олинган, жиноят-процессуал кодекси нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейингина далил сифатида тан олиниши ва фойдаланилиши мумкинлиги асосланган;
гумон қилинувчидан, айбланувчидан ёки судланувчидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан аризалар, тушунтиришлар ёки кўрсатувлар олиш мазкур жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судянинг ёзма рухсатига асосан амалга оширилиши шартлиги асослантирилган;
дастлабки терговда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланишда шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш орқали олинган далиллардан фойдаланиш таъқиқланиши асослантирилган;
жиноятчиликка қарши курашда тезкор-қидирув органларининг ўз ваколатлари доирасида ўтказилган тезкор-қидирув фаолияти натижалари терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда фойдаланиши лозимлиги асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.Тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланишнинг методикаси ва хусусиятларга оид назарий-ҳуқуқий билимларни ривожлантириш ҳамда қонун нормаларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тезкор-қидирув тадбирларининг натижалари фақат қонун талабларига мувофиқ олинган, жиноят-процессуал кодекси нормаларига мувофиқ текширилган ва баҳоланганидан кейингина далил сифатида тан олиниши мумкинлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2021 йил 18 февралда қабул қилинган ЎРҚ–675-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг 88-модда 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2021 йил 23 апрелдаги 05/1-01-81-сон маълумотномаси). Бу таклиф тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан исбот қилишда фойдаланишда жиноят процесси иштирокчиларининг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кафолатлаган;
гумон қилинувчидан, айбланувчидан ёки судланувчидан тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан аризалар, тушунтиришлар ёки кўрсатувлар олиш мазкур жиноят иши ўз юритувида бўлган суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судянинг ёзма рухсатига асосан амалга оширилиши тартибига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2021 йил 18 февралда қабул қилинган ЎРҚ–675-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг 392-модда 6-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2021 йил 23 апрелдаги 05/1-01-81-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қабул қилиниши жиноят ишлари бўйича шахс ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш даражасини оширилишига хизмат қилган;
дастлабки терговда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланишда шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш орқали олинган далилларда фойдаланиш таъқиқланиши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2021 йил 18 февралда қабул қилинган ЎРҚ–675-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг 88-модда 2-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2021 йил 23 апрелдаги 05/1-01-81-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши гумон қилинувчиларни ушлаб туриш вақтида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш учун инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича жиноий процессини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят-процессуал Кодекси лойиҳасини 33-модданинг биринчи қисми тўртинчи бандининг (амалдаги ЖПКнинг 328-моддаси 1-банди) «тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан қонунда белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларининг натижасида жиноятга оид маълумотлар аниқланганида» таҳририда ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги маълумотномаси). Мазкур таклиф тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан қонунда белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларининг натижасида жиноятга оид маълумотлар аниқланганида, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилишига ҳуқуқий асос яратади.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish