Sayt test rejimida ishlamoqda

Халбаева Гулноза Аршидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Болаларни мактабга тайёрлашнинг инновацион-психологик механизмлари», 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/P292.
Илмий раҳбар: Баратов Шариф Рамазанович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори, профессор; Джолимбетова Миуагул Мадияровна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети     
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларни мактабга тайёрлашнинг инновацион-психологик механизмларини эмперик тадқиқ этиш ҳамда мактабга тайёрлаш бўйича психологик-педагогик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларни мактабга психологик тайёрлашнинг инновацион механизмлари моделига кўра борлиқни англаш, идрок қилиш, тафаккур операцияларининг билишга оид мулоқот контекстида ривожланиши туфайли «когнитив», «мослаштириш», «креатив» компонентларнинг устувор характерга эга эканлиги далилланган;
болаларда ўқув мотивларининг даражавий ифодаланишида когнитив билимларнинг фаолият жараёнига ижобий муносабат мотивациясининг ортиб бориши туфайли шахсий ва интеллектуал омилларнинг интегратив намоён бўлиши далилланган;
болалардаги инновацион фаолиятга тайёргарлик даражасини баҳолашда ижтимоий персепсия, ижодкорлик билан боғлиқ равишда ташаббускорликнинг ортиши креатив тафаккур индикаторларини кучайтирганлиги туфайли ўқув мотивлари етакчи мезон эканлиги исботланган;
болаларни мактабга тайёрлашнинг инновацион-психологик механизмлари хавотирланиш, қўрқув, агрессия, тортинчоқлик сифатларига коррексион-адаптив таъсир этиш интеллектуал ҳисларни ҳамда иродавий хусусиятларни ривожланишига олиб келганлиги туфайли «когнитив бошқарувчанлик», «адаптацион», «ҳиссий», «мотивацион» компонентларнинг ўзаро интеграцияси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларни мактабга тайёрлашнинг инновацион-психологик механизмларини ўрганиш бўйича эришилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
болаларни мактабга психологик тайёрлашнинг инновацион механизмлари моделига кўра борлиқни англаш, идрок қилиш, тафаккур операцияларининг билишга оид мулоқот контекстида ривожланиши туфайли «когнитив», «мослаштириш», «креатив» компонентларнинг устувор характерга эга эканлиги далилланган илмий хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-38-сонли буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-38-а-сон маълумотномаси). Натижада болаларнинг креатив факкурини шакллантириш имкониятларини кенгайтиришга эришилган;
болаларда ўқув мотивларининг даражавий ифодаланишида когнитив билимларнинг фаолият жараёнига ижобий муносабат мотивациясининг ортиб бориши туфайли шахсий ва интеллектуал омилларнинг интегратив намоён бўлиши далилланганлиги билан боғлиқ илмий натижалар бўйича чиқарилган хулоса ва тавсиялар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-38-сонли буйруғига асосан «Онтогенез психологияси. Педагогик психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-38-а-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларда болаларни мактабга психологик жиҳатдан тайёргарлашнинг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган;
болалардаги инновацион фаолиятга тайёргарлик даражасини баҳолашда ижтимоий персепсия, ижодкорлик билан боғлиқ равишда ташаббускорликнинг ортиши креатив тафаккур индикаторларини кучайтирганлиги туфайли ўқув мотивлари этакчи мезон эканлиги исботланганлиги билан боғлиқ илмий янгилик натижалари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-38-сонли буйруғига асосан «Онтогенез психологияси. Педагогик психология» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-38-а-сон маълумотномаси). Натижада болаларда ўқув жараёнига нисбатан ижобий муносабатни ривожлантириш имкони оширилган;
болаларни мактабга тайёрлашнинг инновацион-психологик механизмлари хавотирланиш, қўрқув, агрессия, тортинчоқлик сифатларига коррексион-адаптив таъсир этиш интеллектуал ҳисларни ҳамда иродавий хусусиятларни ривожланишига олиб келганлиги туфайли «когнитив бошқарувчанлик», «адаптацион», «ҳиссий», «мотивацион» компонентларнинг ўзаро интеграцияси асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 5-июлдаги ПМ-38-сонли буйруғига асосан «Психокоррексия» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 6-июлдаги ПМ-38-а-сон маълумотномаси). Натижада болаларни мактабга тайёрлаш самарадорлиги ошган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish