Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилов Зарифжон Ҳимматович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон шаҳарлари ландшафт муҳити дизайнини комплекс ташкил этиш тамойилларини такомиллаштириш», 18.00.02–Раёнлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/A12.
Илмий раҳбар: Маматмусаев Тохир Шайдулович, архитектура фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSC.03/30.12.2019.A.11.02.
Расмий оппонентлар: Уралов Ахтам Синдорович, архитектура фанлари доктори, профессор; Муқимов Рустам Саматович, архитектура фанлари доктори, профессор (Тожикистон); Ҳайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шаҳарлари атроф-муҳитининг табиий компонентлари, ландшафт муҳити дизайнини самарали ташкил этиш орқали шаҳарнинг архитектуравий ландшафтини қайта тиклаш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар ҳудудларининг дизайни ва меъморий ландшафтини қайта ташкил этиш тамойиллари дизайн кодга асосланган шаҳар муҳитини, дарахцимон ўсимликларни идрок қилиш психологиясини, эстетик уйғунликни самарадор ташкил этиш каби усулларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
меъморий ландшафтни ташкил этишда экологик барқарорлаштириш ва фазовий мувофиқлаштиришнинг самарадорлигига табиий ва антропоген ландшафтни фазовий муҳит уйғунлигида қўллаш орқали эришиш мумкинлиги асосланган;
шаҳар ҳудудларини лойиҳалаш ва режалаштиришда вертикал кўкаламзорлаштириш, бино - иншоотлар том ва терассаларини кўкаламзорлаштириш, тарихий-маданий мерос ҳудудларини ободонлаштириш, саломатлик ландшафтларини лойиҳалаш ҳамда ташкил этишда зоналаштириш каби лойиҳа ечими параметрлари таклиф этилиб, кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш элементларининг самарали комбинациялари ишлаб чиқилган;
шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун манзарали ва турли ташқи таъсирларга чидамли дарахтлар, буталар ва лианаларнинг турлари ҳамда шаклларини республиканинг турли иқлимий минтақаларини инобатга олган ҳолда қўллаш бўйича такомиллаштирилган ўсимликлар ассортименти шакллантирилган;
шаҳар муҳитларида визуал тартибсизликни тартибга солишга имкон берувчи - ДИЗАЙН КОД: Умумий талаблар, Шаҳар кичик меъморий шакллари, Реклама конструксиялари, Фасадлар учун техникавий шартлар ишлаб чиқилиб, шу асосда Тошкент шаҳар Кичик халқа автомобил ё'лининг Беруний ко'часи кесишмасидан Собир Рахимов ко'часи кесишмасигача масофада (5,5 км) бўлган ҳудуд учун ландшафт ечими лойиҳаси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон шаҳарлари ландшафт муҳити дизайнини комплекс ташкил этиш тамойилларини такомиллаштириш мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шаҳар ҳудудларининг дизайни ва меъморий ландшафтини қайта ташкил этиш тамойиллари дизайн кодга асосланган шаҳар муҳитини, дарахцимон ўсимликларни идрок қилиш психологиясини, эстетик уйғунликни самарадор ташкил этиш каби усулларни киритиш орқали такомиллаштирилганлиги юзасидан олинган хулосалар “Қишлоққурилишлойиҳа” Бош лойиҳа қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ШНҚ 3.01.05-22 рақамли “Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари. Ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидалари. Ҳудудларни ободонлаштириш” номли шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлиги 2023 йил 27 мартдаги 24-06/2609-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларни шаҳарсозлик нуқтаи назаридан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни лойиҳалаш ишларни бажариш ва қабул қилиш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган;
меъморий ландшафтни ташкил этишда экологик барқарорлаштириш ва фазовий мувофиқлаштиришнинг самарадорлигига табиий ва антропоген ландшафтни фазовий муҳит уйғунлигида қўллаш орқали эришиш мумкинлиги асосланганлиги юзасидан олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Умумий талаблар” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлиги 2023 йил 27 март 24-06/2609-сон маълумотномаси). Натижада шаҳар ички муҳитини архитектура-дизайн ечимлари ишчи лойиҳаларини тузиш ҳамда уларни тартибга солиш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган;
шаҳар ҳудудларини лойиҳалаш ва режалаштиришда вертикал кўкаламзорлаштириш, бино - иншоотлар том ва терассаларини кўкаламзорлаштириш, тарихий-маданий мерос ҳудудларини ободонлаштириш, саломатлик ландшафтларини лойиҳалаш ҳамда ташкил этишда зоналаштириш каби лойиҳа ечими параметрлари таклиф этилиб, кўкаламзорлаштириш ҳамда ободонлаштириш элементларининг самарали комбинациялари ишлаб чиқилганлиги юзасидан олинган хулосалар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги  қошидаги Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Шаҳар кичик меъморий шакллари” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлиги 2023 йил 27 март 24-06/2609-сон маълумотномаси). Натижада шаҳар ҳудудларида, жамоат жойлари, боғ-парк ҳудудлари, маданий мерос обектлари ҳудудларида жойлашган кичик меъморий обектлардан фойдаланиш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган;
шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун манзарали ва турли ташқи таъсирларга чидамли дарахтлар, буталар ва лианаларнинг турлари ҳамда шаклларини республиканинг турли иқлимий минтақаларини инобатга олган ҳолда қўллаш бўйича такомиллаштирилган ўсимликлар ассортименти шакллантирилганлиги бўйича олинган хулосалар Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Реклама конструксиялари” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлиги 2023 йил 27 март 24-06/2609-сон маълумотномаси). Натижада шаҳар ҳудудларида, реклама элементлари ва конструксияларини жойлаштиришни такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
шаҳар муҳитларида визуал тартибсизликни тартибга солишга имкон берувчи - ДИЗАЙН КОД: Умумий талаблар, Шаҳар кичик меъморий шакллари, Реклама конструксиялари, Фасадлар учун техникавий шартлар ишлаб чиқилиб, шу асосда Тошкент шаҳар Кичик халқа автомобил ё'лининг Беруний ко'часи кесишмасидан Собир Рахимов ко'часи кесишмасигача масофада (5,5 км) бўлган ҳудуд учун ландшафт ечими лойиҳаси таклиф этилганлиги юзасидан олинган хулосалар Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилган “ДИЗАЙН КОД. Фасадлар” номли техникавий шартни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хоʻжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 мартдаги 24-06/2609-сон маълумотномаси). Натижада шаҳарнинг яхлит меъморий ва эстетик қиёфасини шакллантириш бўйича самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish