Sayt test rejimida ishlamoqda

Аминова Азиза Марксовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “1991–2021 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўзгаришлар тарихи (Қуйи Зарафшон вилоятлари мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Tar128.
Илмий маслаҳатчи: Исламов Илёс Нормаматович, тарих фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Муртазаева Раҳбар Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Абулқосимов Хасан Пирназарович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Толипов Файзулла Саидович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қуйи Зарафшон воҳаси вилоятларига хос бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш омилларини аниқлаш, ҳудудни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган назарий тавсияларни шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навоий вилояти қазиб олинадиган қимматбаҳо гангли металлар, цемент, минерал ўгʻитларни, Бухоро вилояти эса табиий газнинг кўпгина қисмини республикага етказиб берган бўлса-да, 1995–2018-йилларда Бухоро ва Навоий вилоятлари республика ялпи ички маҳсулотига ўртача ҳисса қўшадиган вилоятлар қаторидан жой олгани аниқланиб, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва қўшма корхоналар очиш чора-тадбирлари мустақилликнинг дастлабки ўн йилликларида суст амалга оширилгани аниқланган;
Бухоро вилоятида тадбиркорликнинг турли ёʻналишларида якка тартибдаги тадбиркорларнинг аксарияти Гʻиждувон туманига, ёлланма ишчилар Бухоро шаҳрига тўгʻри келганлиги, Қоровулбозор ва Когон туманларида тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари тўлиқ амалга оширилмаганлиги далилланган;
Навоий кон-металлургия комбинатида 1994-йилда (славян миллатига мансуб 18,2 %) малакали мутахассисларнинг чиқиб кетиши мутахассислар тақчиллигига олиб келганлиги ва ишлаб чиқаришга ўз таъсирини ўтказганлиги, айрим корхоналарда иш ўринларининг қисқариши Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри, Ғиждувон ва Шофиркон туманлари аҳолисининг юқори миграциясига олиб келганлиги аниқланган;  
“Навоиязот” АЖ таркибида аммоний диоксиди бўлган ноорганик чангнинг атмосферага юқори миқдорда чиқарилиши, уран, олтинни қазиб олиш натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларни Зарафшон дарёсига ташланиши сувда оғир металлар миқдорининг ошиб боришига олиб келганлиги, минераллашув даражаси юқори бўлганлиги, Бухоро вилоятида сув оқимларида кимёвий элементлар кўпайгани ва вилоятда қишлоқ хўжалигининг жадал ифлосланиши исботланган;
2000-йилга келиб Бухоро вилоятида 31,2 минг гектар ерларнинг шўрланиши, мелиоратив ҳолати бузилиши қоракўлчилик соҳасига сезиларли таъсир кўрсатганлиги, Қоракўл, Жондор, Пешку, Шофиркон, Ромитан, Олот, Қоровулбозор, Ғиждувон туманлари, Бухоро ва Когон шаҳарларида заҳирадаги 12,3 минг гектар ер майдони қишлоқ хўжалиги айланмасига қайтарилганлиги далилланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2021 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ўзгаришлар тарихи (Қуйи Зарафшон вилоятлари мисолида)  мавзусидаги тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши ҳамда чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Вухоро, Навоий вилоятларида иқтисодиётининг захиралари ва реал имкониятлари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ривожланишининг инновацион моделини ишлаб чиқишда ҳудудларнинг роли, урбанизация жараёнларида вилоятларнинг меҳнат ва табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлидаги ҳаракатлари, вилоятларда логистика марказлари фаолияти, ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иш режасини шакллантиришда фойдаланилган (ЎзЛИДЕП сиёсий кенгаш Ижроия қўмитасининг 2022-йил 12-сентябрдаги 01-27/410-сон маълумотномаси). Бу партия томонидан Ҳаракатлар стратегияси доирасида белгиланган тадбирларни амалга оширишда, тадбирларда иштирок этган фуқаролар, тадбиркорларга мустақиллик йиллари Бухоро, Навоий вилоятларидаги иқтисодий ислоҳотлар натижалари билан яқиндан ташишиларига кўмак берган;
мустақиллик арафасида Бухоро ва Навоий вилоятларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини тадқиқ қилиш, миграция жараёнлари, марказлашган режали “бирёқлама” иқтисодиётдан хўжалик юритишнинг бозор шаклларига ўтиш йўллари, давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдаги дастурий ёндашувлар ва уларнинг босқичлари, аграр тизимда пахта якка ҳокимлигидан кўп укладли инновацион ишлаб чиқаришга ўтилиши ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар акаде-мияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказда бажарилган №ПП–20170928749 “Ўзбекистон мустақиллигининг тарихий шартлари: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий омиллар” мавзусида амалий лойиҳа доирасида нашр этилган монографияни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021-йил 15-ноябрдаги 3/1255-3185-сон маълумотномаси). Бу кенг китобхонлар орасида мустақилликнинг дастлабки йилларида Бухоро, Навоий вилоятларида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар, хусусийлаштириш жараёнлари, бу борадаги халқаро ҳамкорлик масалалари ҳақида етарли маълумотларга эга бўлишларига имкон берган;
мустақиллик йилларида кўп укладли иқтисодиётга ўтиш жараёнларни, вилоятларда давлат тасарруфидан чиқариш босқичларини, ташқи иқтисодий алоқаларнинг хусусиятлари, минтақаларда кончилик, нефт-газ, кимё, энергетика, қурилиш, енгил саноатни ривожлантириш, саноатнинг алоҳида тармоқларидаги таркибий ўзгаришлар, модернизация қилишда давлатнинг функсионал роли, Бухоро ва Навоий вилоятларида ишсизлик, миграция жараёнларининг хусусиятларига оид натижалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенариясини ёзишда фойдаланилган (“Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасининг 2023-йил 24-февралдаги 06-28-306-сон маълумотномаси). Бу томошабинларда Бухоро, Навоий вилоятларида ишлаб чиқариш корхоналари, аҳолини иш билан таъминлашдаги натижа ва муаммолар борасидаги билимларни олишга кўмаклашган;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнини жадаллаштириш билан боғлиқ ҳуқуқий механизмларни жорий этиш, хусусан, Бухоро, Навоий вилоятларидаги саноат чиқиндиларининг атроф-муҳитни ифлослантириб келишига қарши белгиланган чора-тадбирлар, уларда жамоатчилик фаоллигини кучайтириш ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон экологик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитасининг 2022-йил 11-октябрдаги 02-04/231-сон маълумотномаси). Бу партия томонидан ўтказилган тадбирларда фуқароларда мустақиллик йиллари Бухоро, Навоий вилоятларидаги экологик ҳолат, унинг асоратли оқибатларини олдини олишдаги чора-тадбирлар ва натижалар ҳақида маълумотларга эга  бўлишларига имкон берган.  

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish