Sayt test rejimida ishlamoqda

Улмасова Шахноза Рахматджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I . Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ( илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳарбий хизматчиларда жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини ташхислаш, даволаш ва профилактикаси» 14.00.05 –Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2232.
Илмий раҳбар: Рахимов Шухрат Маликович, тиббиёт фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси,  DSc.04/30.12.2019.Тib30.02.         
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Турғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳарбий хизматчиларда хизматнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини ривожланиш хусусиятларини бахолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини келиб чиқиши ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг хизмат турига мос равишда триггерларини эрта аниқлашга асосланган;  
жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги билан касалланган ҳарбий хизматчиларда фибротест ва эластография, ултратовуш текшируви асосида стеатоз ва фиброз даражасини уларнинг хизмат турига мос равишда ўзгариши аниқланган;
ёгли гепатоз ва жигар ноалкогол стеатогепатити билан оғриган беморларда қон  биокимёвий кўрсаткичлари тахлил қилинганда углевод ва липид алмашинуви бузилишлари ҳарбийларнинг хизмат тури билан боғлиқлиги аниқланган;
жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги билан касалланган ҳарбий беморларни олиб бориш учун ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси эксперт кенгашининг 2023 йил 03 июлдаги 07/016 сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022-йил 16- августдаги 03/2847-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: семиз беморларни текшириш жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини ривожланишининг триггерларини эрта аниқлашга қаратилган усулларни қўллашга асосланган, шу жумладан махсус сўровнома, фибротест, эластография ва ултратовуш текшируви асосида жигар фиброзини аниқлаш, унинг фаолиятининг биокимёвий кўрсаткичлари, инсулинга чидамлилик мавжудлиги ва даражаси орасидаги боғлиқликни аниқлаш ва натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлардан жигар циррозини ривожланиши, айрим холларда гепатоцеллюляр карцинома юзага келиши олди олинади. Ҳарбий хизматчилар орасида жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини ташхислаш, даволаш ва профилактикасини олиб бориш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали 06.06.2023 йилдаги 1011-сонли буйруқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий поликлиникаси 06.06.2023 йилдаги 27-сонли буйруқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари ҳарбий госпитали 06.06.2023 йилдаги 36-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳарбий хизматчиларда жигарнинг ноалкогол ёғли касалликларини, уларнинг овқатланиш тартиби ҳамда биокимёвий кўрсаткичларига қараб эрта аниқлаш ва олдини олиш умумий амалиёт шифокори, терапевт, гастроэнтеролог каби мутахассисларга биргаликда профилактика ишларини олиб боришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ҳарбий хизматчиларда жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини  эрта ташхислаш 68% беморларда касалликни авж олиб боришини олдини олишга имконият беради 2) жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини эрта ташхислаш касалликни авж олиб боришини олдини олган ҳолда 1 нафар бемор учун 1300000 сўм иқтисод қилинди. 100 нафар бемордан касаллик авж олиб борилиши 5 бемордан 2 беморгача камайтирилди, демак бир нафар бемордан 1300000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий кўрсаткич 3900000 сўмни (3 нафар бемор учун) ташкил қилади. Хулоса: ҳарбий хизматчиларда жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини эрта ташхислаш  касалликни авж олиб боришини олдини олиш ва бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 3900000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 1300000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги билан касалланган ҳарбий хизматчиларда стеатоз ва фиброз даражаси уларнинг хизмат турига мос равишда ўзгариши исботланган. Жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги билан касалланган ҳарбий хизматчиларда стеатоз ва фиброз даражаси фибротест ва эластография, ултратовуш текшируви ёрдамида эрта аниқланиб профилактик даво чораларини ўтказиш. Ҳарбий хизматчилар орасида жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини ташхислаш, даволаш ва профилактикасини олиб бориш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали 06.06.2023 йилдаги 1011-сонли буйруқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий поликлиникаси 06.06.2023 йилдаги 27-сонли буйруқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари ҳарбий госпитали 06.06.2023 йилдаги 36-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: текширилаётган беморларда ултратовуш текшируви маълумотларига кўра, стеатоз 81% холларда ва эластография (Фиброскан) маълумотларига кўра 95% холларда кузатилди. Эластографик кўрсаткичлар фибротестга (85%) нисбатан 95% жигар фиброзини аниқлашда самарадорлиги кузатилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шундай қилиб, замонавий технологияларнинг жорий этилиши беморни стационар даволашга ётқизмасдан, жараённи амбулатор шароитда ташхислаш имконини яратиб, иқтисодий самарадорлиги янги ташхислаш усулини жорий этишда ногиронликни камайтиришга ёрдам беради, бу амалга ошириш кўламида (n=149) 81 260 328 сўмни ташкил этди. Хулоса: Замонавий ташҳис усулларидан фойдаланиш беморларни касалхонага ётқизмасдан кейинги даволаш усулини танлаш ва ташхисий ахтарувларга сарфланган ўртача вақт билан якуний ташхис қўйиш имконини беради, бу ногиронликни 40% га камайтириш, тиббий ёрдам нархи ва тиббиёт ходимларининг иш вақтини қисқартириш орқали юқори иқтисодий самарадорликни таъминлайди, бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 545371 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 181790 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик:  ёғли гепатоз ва жигар ноалкогол стеатогепатити билан оғриган беморларда углевод ва липид алмашинуви бузилишлари ҳарбийларнинг хизмат тури билан боғлиқлиги аниқланган.  Касалликнинг муолажаси дозаланган жисмоний фаолликни, оқсиллар, ёғлар ва углеводларнинг бошқариладиган таркибига эга бўлган шахсий парҳезни ўз ичига олиши кераклиги исботланган, бу липидлар ва углеводлар алмашинувини меъёрлаштиради, шунингдек жигарда ноалкоголли стеатогепатит яллиғланиш фаоллигини камайтиради. Ҳарбий хизматчилар орасида жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини ташхислаш, даволаш ва профилактикасини олиб бориш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали 06.06.2023 йилдаги 1011-сонли буйруқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий поликлиникаси 06.06.2023 йилдаги 27-сонли буйруқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари ҳарбий госпитали 06.06.2023 йилдаги 36-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Энг катта самарадорлик катта оқсилларга бой маҳсулотларни истеъмол қиладиган, кунига 3 марта овқатланиш билан боғлиқ бўлган ва жисмоний юкламаси бор (кунига 10 км), жанговор, тезкор, тезкор-техник, тезкор-қўриқлаш хизмат гуруҳида намоён бўлди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 16,5 кундан 11,08 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 184 минг сўмга камайтирган (МҲГ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 34.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача150 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 35.000 сўм дори воситалари сарфланади). Беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан гастроентерология бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги билан касалланган ҳарбий хизматчиларда стеатоз ва стеатогепатит даражаси эрта аниқланиши профилактик даво чораларини вақтида ўтказиш натижасида кузатилиши мумкин бўлган асоратлардан жигар циррозини ривожланиши ва айрим холларда гепатоцеллюляр карцинома юзага келиши олди олинади. 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 95 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  59 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик:  жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги  билан касалланган ҳарбий беморларни олиб бориш учун ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган. Жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги билан касалланган ҳарбий беморлар учун уларнинг хизмат турига мос равишда касалликка ташхис қўйиш ва даволаш алгоритми тузилди. Ушбу алгоритмга кўра семизлиги мавжуд беморлар жигар УТТсидан ўтказилгандан кейин стеатоз аниқланса, унинг муқобил сабаблари истисно қилинади, агар стеатоз бўлмаса беморларга ШП+ЖФ буюрилади. Сўнг ЖНАЁК ташхиси қўйилиб, хизмат турларидан маъмуриятда ишловчи ҳарбийлар бўлса жигар функционал ҳолати кўрсаткичлари аниқланади, ошган бўлса ШП+ урсосан+ адеметионин+ аторвакор (дислипидемия бўлса) буюрилади, кўрсаткичлар ошмаган бўлса ва бошқа хизмат туридаги ҳарбийлар бўлса ШП+ЖФ етарли бўлиб ҳисобланади. Ҳарбий хизматчилар орасида жигарнинг ноалкогол ёғли касаллигини ташхислаш, даволаш ва профилактикасини олиб бориш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали 06.06.2023 йилдаги 1011-сонли буйруқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий поликлиникаси 06.06.2023 йилдаги 27-сонли буйруқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари ҳарбий госпитали 06.06.2023 йилдаги 36-сонли буйруқ амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ЁГ ва ЖНАС билан ҳарбий беморлар учун яратилган алгоритм касалликни эрта ташхислаш ва даволаш усулларини танлашга имкон беради. Уларнинг хизмат турига мос равишда касалликни эрта ташхислаш ва даволаш режаси тузилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 16,5 кундан 11,08 кунгача қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 184 минг сўмга камайтирган (МҲГ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 34.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача150 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитация харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган 35.000 сўм дори воситалари сарфланади); беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан гастроэнтерология бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Иқтисодий самарадорлиги янги ташҳислаш усулини жорий этишда ногиронликни камайтиришга ёрдам беради, бу амалга ошириш кўламида (н=149) 50 068 192 сўмни ташкил этди. Хулоса: Барча ҳарбий хизматчиларни бир йилда бир маротаба диспансер назоратидан ўтиш вақтида физикал (жисмоний) текширув антропометрик параметрларини динамикада мониторинг қилиш ва касаллик триггерлари – сигарет ва нос чекиш, жисмоний ҳаракатсизлик (гиподинамия), стресс омиллари мавжудлиги аниқлаб жигарнинг ноалкогол ёғли касаллиги ривожланишини олдиндан профилактика қилиш иқтисодий самарадорликни оширишга имкон бўлади. 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 336028 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни  112009 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish