Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонова Зумрад Чутбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда гемостаз тизими патологияси, клиник-лаборатор диагностикаси ва даволаш йўлларини такомиллаштириш”, 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология, 14.00.25 – Клиник лаборатор ва функционал диагностика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2. DSc/Tib721.
Илмий раҳбар: Бабаджанова Шаира Агзамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02 ракамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипов Орифжон Абдумаликович, тиббиёт фанлари доктори; Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда коагуляцион, томир-тромбоцитар гемостаз ўзгаришлари ва гиперкоагуляциянинг генетик маркерлари, коррекция йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил даражали коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда тромбоцитлар фаолияти ишончли ўзгармаганлиги, ўрта оғир ва оғир даражали коронавирус инфекциясида эса тромбоцитлар адгезия фаолиятининг 60-98%, агрегация хусусиятининг эса 39-54% ошиши исботланган;
ўрта оғир ва оғир даражали коронавирус инфекциясида коагуляцион гемостаз кўрсаткичлари бўлган фаол қисман тромбопластин вақти 26 - 40%, протромбин вақти 21-30%, тромбин вақти 22,3-45,2% қисқарганлиги, фибриноген 37,4-58,6% ошганлиги, Д-димер 1,6-2,2 баробар ошганлиги асосланган;
ўрта оғир ва оғир даражали коронавирус инфекциясида MTHFR гени 677 С>Т (rs1801133) полиморфизми, MTHFR 1p36.22 гени 1298 А>С (rs1801131) полиморфизми ва MTR 5p15.31 гени 66 А>G (rs1801394) полиморфизми нохуш генотиплари учраши ишончли даражада юқори бўлиши ва бу генотипларнинг тромбофилия ҳолатини индуцирловчи таъсири мавжудлиги исботланган;
коронавирус инфекциясида тромбофилия генлари гетерозигот генотипи аниқланганда гомоцистеин миқдори 3,0-4,4 баробар, гомозигот мутация аниқланганда 5,6 баробар юқори бўлган, натижада тромбоцитлар адгезияси 2,3-2,6 баробар, агрегацияси эса 1,9-2,5 баробар ошганлиги исботланган;
томир-тромбоцитар ва коагуляцион гемостаз кўрсаткичлари ўзгариш даражаси касаллик оғирлик даражасига ва тромбозларга генетик мойилликка боғлиқ бўлиб, ўрта оғир ва оғир даражали коронавирус инфекциясида нохуш гетерозигот генотип аниқланганда антиагрегант ва антикоагулянт терапия комбинацияси билан даволаш самарадорлиги 2-3-ойда, оғир даражали коронавирус инфекциясида гомозигот мутация аниқланганда терапия самарадорлиги 3-4-ойда кузатилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 20 июндаги 06/014-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 27 сентябрдаги 03/3553-сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: енгил даражали коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда тромбоцитлар фаолияти ишончли ўзгармаганлиги, ўрта оғир ва оғир даражали коронавирус инфекциясида эса тромбоцитлар адгезия фаолиятининг 60-98%, агрегация хусусиятининг эса 39-54% ошиши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 07.07.2022 йилдаги 339-сон буйруқ, 07.07.2022 йилдаги 340-сон буйруқ ҳамда Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 01.06.2022 йилдаги 25-Т-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олиб борилган томир-тромбоцитар гемостаз тизимини комплекс баҳолаш натижалари коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар орасида тромботик асоратларни олдини олиш йўли билан саломатлик индексини оширган, таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш беморларда гиперкоагуляцион синдромни ташхислаш ва прогнозлаш сифатини яхшилаган, ушбу касаллик билан боғлиқ асоратларнинг камайишига олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бу маблағнинг тежалиши, стационарда даволаниш муддатининг 2 кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланган. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунлари қисқариши ҳисобидан 2 кунда 432000 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилган. Таклиф қилинган тромбоцитлар фаолиятини лаборатор текшириш усули 60000 сўм бўлса, бемордан кунлик 372000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилган. 250 нафар бемордан 250х372000=93000000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилган. Хулоса: таклиф қилинган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда тромбоцитлар фаолиятини лаборатор текшириш усулини татбиқ этиш натижасида беморлардаги гиперкоагуляцион синдромда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олинган, ҳамда бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, тадқиқотга жалб қилинган умумий беморлар ҳисобидан 93000000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилган.
иккинчи илмий янгилик: ўрта оғир ва оғир даражали коронавирус инфекциясида коагуляцион гемостаз кўрсаткичлари бўлган фаол қисман тромбопластин вақти 26 - 40%, протромбин вақти 21-30%, тромбин вақти 22,3 - 45,2% қисқарганлиги, фибриноген 37,4 - 58,6% ошганлиги, Д-димер 1,6-2,2 баробар ошганлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 07.07.2022 йилдаги 339-сон буйруқ, 07.07.2022 йилдаги 340-сон буйруқ ҳамда Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 01.06.2022 йилдаги 25-Т-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олиб борилган гемостаз тизимини комплекс баҳолаш натижалари коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда тромбо-геморрагик асоратларни олдини олиши, саломатлик индексини ошиши, таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувдан фойдаланиш натижасида беморларда гиперкоагуляцион синдромни ташхислаш ва прогнозлаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда тромбо-геморрагик асоратларни олдини олиш маблағнинг тежалиши, стационарда даволаниш муддатининг 2 кунгача камайиши, шу асосда тиббий хизматга сарфланадиган маблағни тежалиши билан асосланди. Ҳар бир нафар беморда стационар даво кунларининг қисқариши ҳисобидан 432000 сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилган. Жами беморлардан 108060000 сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди. Хулоса: коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларда таклиф қилинган диагностика усулларидан фойдаланиш ва тромбо-геморрагик асоратларни олдини олиш самарадорлиги бир кунда 1 нафар бемор учун 216000 сўмни, 2 кун учун эса 432000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Бунинг натижасида сарф-харажат камайиб, даво самарадорлиги ошиши ҳисобига бюджет маблағларининг 20% кам сарфланишига эришилган.
учинчи илмий янгилик: ўрта оғир ва оғир даражали коронавирус инфекциясида MTHFR гени 677 С>Т (rs1801133) полиморфизми, MTHFR 1р36.22 гени 1298 А>С (rs1801131) полиморфизми ва MTR 5р15.31 гени 66 А> G (rs1801394) полиморфизми нохуш генотиплари учраши ишончли даражада юқори бўлиши ва бу генотипларнинг тромбофилия ҳолатини индуцирловчи таъсири мавжудлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 07.07.2022 йилдаги 339-сон буйруқ, 07.07.2022 йилдаги 340-сон буйруқ ҳамда Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 01.06.2022 йилдаги 25-Т-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўрта оғир ва оғир даражали коронавирус инфекциясида MTHFR гени 677 С>Т (rs1801133) полиморфизми, MTHFR 1р36.22 гени 1298 А>С (rs1801131) полиморфизми ва MTR 5р15.31 гени 66 А> G (rs1801394) полиморфизми нохуш генотипларини аниқлаш ўз навбатида тромбофилияга мойиллиги бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, тромбозларни даволаш ва профилактика қилишда катта аҳамиятга эга. Тромбофилия генларидаги нохуш генотипларни эрта аниқлаш гиперкоагуляция синдроми ва “цитокин бўрони” ривожланиш хавфини камайтирган. Бу эса ўз навбатида ногиронлик ривожланиши ва летал ҳолатларни камайтиришда катта аҳамиятга эга бўлиб, беморларда гиперкоагуляцион синдромни ташхислаш ва прогнозлаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус инфекциясида тромбофилия генларидаги нохуш генотипларни эрта аниқлаш гиперкоагуляция синдроми ва “цитокин бўрони” ривожланиш хавфини камайтирган ва иқтисод қилишга хизмат қилган: тромбофилияга наслий мойилликни эрта аниқлаш стационар даволаниш кунларини 4 кунга камайтирган ва сарф харажатларни 18,2% камайтириш имконини берган. Хулоса: гиперкоагуляция ўзгаришларни юқорида келтирилган текширув усулларидан фойдаланиш 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 18,2% иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: коронавирус инфекциясида тромбофилия генлари гетерозигот генотипи аниқланганда гомоцистеин миқдори 3,0-4,4 баробар, гомозигот мутация аниқланганда 5,6 баробар юқори бўлган, натижада тромбоцитлар адгезияси 2,3-2,6 баробар, агрегацияси эса 1,9-2,5 баробар ошганлиги Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 07.07.2022 йилдаги 339-сон буйруқ, 07.07.2022 йилдаги 340-сон буйруқ ҳамда Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 01.06.2022 йилдаги 25-Т-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўрта оғир ва оғир даражали коронавирус инфекциясида гомоцистеиннинг ошиши тромбофилия генларидаги нохуш генотипларини текшириш, гиперкоагуляцион синдром ва “цитокин бўрони” ривожланиш хавфини эрта ташхислашга ёрдам берган, бу эса ўз навбатида ногиронлик ривожланиши ва летал ҳолатларни камайтирган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: гомоцистеин ошмаган беморлар учун ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги ҳисобига сарф харажатларни 37,5% камайтириш имконини берган. Коронавирус инфекциясида тромбофилия генларининг нохуш генотипларини аниқлаш беморлар учун 400000 сўмни, гомоцистеинни аниқлаш эса 250000 сўмни ташкил этади. 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 150000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. 250 нафар бемор учун 150000 х 250 =37500000 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: гомоцистеин ошмаган беморлар учун ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги ҳисобига сарф харажатларни 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 150000 сўмга, йиллик 37500000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: томир-тромбоцитар ва коагуляцион гемостаз кўрсаткичлари ўзгариш даражаси касаллик оғирлик даражасига ва тромбозларга генетик мойилликка боғлиқ бўлиб, ўрта оғир ва оғир даражали коронавирус инфекциясида нохуш гетерозигот генотип аниқланганда антиагрегант ва антикоагулянт терапия комбинацияси билан даволаш самарадорлиги 2-3-ойда, оғир даражали коронавирус инфекциясида гомозигот мутация аниқланганда терапия самарадорлиги 3-4-ойда кузатилиши Республика махсус 1-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 07.07.2022 йилдаги 339-сон буйруқ, 07.07.2022 йилдаги 340-сон буйруқ ҳамда Қашқадарё вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бўйича 01.06.2022 йилдаги 25-Т-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус инфекциясида тромбофилия генларида нохуш генотип кузатилганда кучли гипекоагуляция ҳолати аниқланганда коронавирус инфекциясини комплекс даволашга антикоагулянт терапия билан бирга 2 компонентли антиагрегант даво сифатида ацетилсалицил кислотаси 75 мг ва клопидогрел 75 мг ни бирга қўллаш тромбоэмболик асоратлар ва унинг натижасида ривожланиши мумкин бўлган ногиронлик ва летал ҳолатларнинг олдини олади, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: коронавирус инфекциясида тромбофилия генларида нохуш генотип кузатилган беморлар учун таклиф қилинган 2 компонентли антиагрегант терапияни қўллаш 3-4-ойга келиб тромбоцитларнинг адгезия ва агрегация хусусиятларининг меъёрлашишига олиб келган. Коронавирус инфекциясини комплекс даволашга антиагрегант терапия сифатида 75 мг ацетилсалицил кислотаси ёки 75 мг клопидогрелни алоҳида гуруҳларда қўллашда даво самарадорлиги 5-6-ойга келиб кузатилган. Натижада таклиф қилинган даволаш усули амбулатор даволаниш кунларини 2 ойга қисқаришига олиб келди ва 1 нафар бемор учун иқтисодий самарадорлик 2 ойга 460000 сўмдан иборат бўлган. Хулоса: таклиф қилинган даволаш усулининг иқтисодий самарадорлиги 2 ойга 1 бемор учун 460000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish