Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимова Зилолахон Кахрамонжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уранопластикадан кейин танглайда қолдиқ нуқсон ва иккиламчи шакл бузилишии бўлган болаларнинг реабилитациясини такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib780.
Илмий раҳбар: Дусмухаммедов Дилшод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: JunYoung Paeng, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея); Боймуродов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиги бўлган болаларда уранопластикадан кейинги қолдик нуқсон ва иккиламчи шакл бузилишларни ривожланиш инобатга олган ҳолда реабилитацион-даволаш комплексни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уранопластикадан кейин қолдиқ нуқсонлар ва операциядан кейинги асоратларни юмшоқ танглай фаолиятига таъсирини тахлиллаш натижасида ҳамда нутқ сифати, манқаланиш даражаси назорат кўрсаткичлар даражасида қолиши аниқланиб, танглай анатомияси ва фаолиятини тиклаш бўйича реконструктив операцияларни индивидуал режалаштириш ва ўтказиш лозимлиги асосланган;
 оғиз суюқлигидаги ва қон зардобидаги цитокин ҳолати тахлили жараёнида уранопластикадан кейин қолдиқ нуқсонлар ва операциядан кейинги асоратларда қон айланиш тизимида деквамацияланган эндотелиал хужайралар, фибрин мономер комплекс ва Д-демирларнинг сонининг ортиши асоратларнинг купайшига олиб келиши асосланган;
хирургик даволаш босқичларини камайтиришга имкон берувчи, бирламчи хейлопериостопластикани ўтказишда оғиз бўшлиғининг тўлақонли даҳлизи ҳосил қилиниб, оғиз-бурун йўли ёпилиши ва ўз навбатида ҚН шаклланишини олдини олувчи ва денто-альвеоляр ёйнинг нормал ривожланиши имконини берувчи, даволаш-профилактика чоралар комплекси ишлаб чиқилган;
ЮЛТТК бўлган болаларда уранопластикадан сўнг операциядан кейинги асоратлар ва қолдиқ нуқсонлар натижаларини башоратлашнинг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 31 майдаги 06/2-сонли хулосасига кўра:
уранопластикадан кейин қолдиқ нуқсонлар ва оператсиядан кейинги асоратларнинг юмшоқ танглай фаолиятига таъсири тахлиллаш натижасида ҳамда нутқ сифати, манкаланиш даражаси назорат кўрсаткичлар даражасида қолиши аниқланган, бу танглай анатомиси ва фаолиятини тиклаш бўйича реконструктив оператсияларни индивидуал режалаштириш ва ўтказиш лозимлигини исботланган. Олинган илмий-амалий маълумотлар Андижон вилояти болалар стоматология поликлиникаси (26.11.2021й.; №411) ҳамда Наманган вилояти стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.11.2021й.; №412) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:Уранопластикадан кейин ИШБ ва ҚН бор болаларининг клиник ва функтсионал тадқиқотлари уларнинг ривожланишининг этиопатогенезини ҳисобга олган ҳолда реконструктив оператсияларни ўтказиш зарурлигини кўрсатган. Хулоса: уранопластикадан кейин ЮЛТТК бўлган болаларда мавжуд бўлган маҳаллий асоратлар ИШБ 49,1% ва 50,9% ҳолларда ҚН шаклида учрайди. Кўпинча ЮЛТТК қаттиқ ва юмшоқ танглай чегарасида ёки фарингеал этишмовчилик шаклида учрайди. Алвеоляр жараён соҳасидаги од тўлиқ икки қаватли ёпилиш учун тўқималарнинг этишмаслиги ёки бир қаватли ёпилиш пайтида яллиғланиш асоратларини ривожланиш асоратларини даражасини камайтириш, 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 54 000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 18 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Уранопластикадан кейин танглайда қолдиқ нуқсон ва иккиламчи шакл бузилишии бўлган болаларнинг реабилитатсиясини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 февралдаги 8н-з/197-сон маълумотномаси юборилган.
оғиз суюқлигидаги ва қон зардобидаги ситокин ҳолатини жараёнида уранопластикадан кейин қолдиқ нуқсонлар ва оператсиядан кейинги асоратларда қон айланиш тизимида декваматсияланган эндотелиал хужайралар,фибрин мономер комплекс ва Д-демирларнинг  купайиши сонининг инобатга олинмаслиги асоратларнинг купайшига олиб келиши аниқланган. Олинган илмий-амалий маълумотлар Андижон вилояти болалар стоматология поликлиникаси (26.11.2021й.; №414) ҳамда Наманган вилояти стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (28.11.2021й.; №418) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилинишиу уранопластикадан кейин қолдиқ нуқсонлар ва оператсиядан кейинги асоратлар беморларга ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириш имконини берган, оператсиядан кейинги даврда асоратлар частотасининг 32,40%дан 12,40%гача пасайишига эришилган. Хулоса: уранопластикадан кейин қолдиқ нуқсонлар ва оператсиядан кейинги асоратлар диагностикасини эрта аниқлаш қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказишда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 14,5 кундан 11,08 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 110 минг сўмга камайтирган (РПМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 46.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади). Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Уранопластикадан кейин танглайда қолдиқ нуқсон ва иккиламчи шакл бузилишии бўлган болаларнинг реабилитатсиясини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 февралдаги 8н-з/197-сон маълумотномаси юборилган.
хирургик даволаш босқичларини камайтиришга имконини берувчи, бирламчи хейлопериостопластикани ўтказишда оғиз бўшлиғининг тўлақонли даҳлизи ҳосил қилиниб, оғиз-бурун йўли ёпилади, бу эса уз навбатида ҚН шаклланишига герметизатсияси таъминланади ва денто-алвеоляр ёйнинг нормал ривожланиши, даволаш-профилактика чоралари комплексини ишлаб чиқилган (№ФАП 01682). Олинган илмий-амалий маълумотлар Андижон вилояти болалар стоматология поликлиникаси (26.11.2021й.; №414) ҳамда Наманган вилояти стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (28.11.2021й.; №418) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 8 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 110 минг сўмга камайтирган (РПМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 46.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитатсия харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитатсия учун ишлатиладиган 25.000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан рентген-радиология бўлимида) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Уранопластикадан кейин танглайда қолдиқ нуқсон ва иккиламчи шакл бузилишии бўлган болаларнинг реабилитатсиясини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 февралдаги 8н-з/197-сон маълумотномаси юборилган.
юқори лаб ва танглай туг`ма кемтиги бўлган болаларда уранопластикадан сўнг оператсиядан кейинги асоратлар ва қолдиқ нуқсонлар натижаларини башоратлашнинг математик модели ишлаб чиқилган ва клиник амалиётга жорий этилган (№ДГУ12173). Олинган илмий-амалий маълумотлар Андижон вилояти болалар стоматология поликлиникаси (24.11.2021й.; №424) ҳамда Наманган вилояти стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.11.2021й.; №428) билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қуйидагилардан иборат: уранопластикадан кейин ЮЛТТК бўлган болаларда мавжуд бўлган маҳаллий асоратларни эрта аниқлаш ва касалигига эрта ташхис қуйиш фақатгина бир этапли ҳейлопериостопластика усулидан фойдаланиш хисобига сарф харажатларни 23.5% каматириш имконини берган. Хулоса: уранопластикадан кейин ЮЛТТК бўлган болаларда жарроҳлик даволаш тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши 1 нафар бемор ҳисобига буджет маблағларини 48 000 сўмга ва буджетдан ташқари маблағларни 22 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Уранопластикадан кейин танглайда қолдиқ нуқсон ва иккиламчи шакл бузилишии бўлган болаларнинг реабилитатсиясини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 февралдаги 8н-з/197-сон маълумотномаси юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish