Sayt test rejimida ishlamoqda

Чориева Шахноза Шухратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз “Йўқотилган авлод” адабиётида аёллар образининг бадиий ўзига хослиги (Ричард Олдингтон ва Вера Бриттен асарлари мисолида)”, 10.00.04 –Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2220.
Илмий раҳбар: Муратова Эльмира Денисовна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зоҳиджон Якубжанович, филология фанлари доктори, профессор; Ниязов Равшан Туракулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат униерситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади инглиз “Йўқотилган авлод” адабиётида аёллар образининг бадиий ўзига хослигини Ричард Олдингтон ва Вера Бриттен асарлари мисолида очиб беришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Йўқотилган авлод” адабиёти вакилларининг урушда қатнашган ёки қатнашмаганлигига кўра жанг тасвирларини ишонарли ва ҳаётий ҳақиқатга содиқлик мезони асосида гавдалантириш маҳорати, асарлари мавзусининг ижтимоий, сиёсий ёки маънавий қиймати, ижтимоий-фалсафий моҳияти, бадиий ғоянинг ҳаққонийлиги XX аср адабий жараёнлари ракурсида далилланган;
Биринчи жаҳон уруши даврида аёллар мавқейининг ўзгариши; ирода ва қатъияти, индивидуал психологик хусусиятлари билан бир-биридан ажралиб турувчи фазилатлари, ижтимоий гуруҳ ёки синфнинг муҳим хусусиятларини ифодаловчи – ўз даврининг умумлашмаси бўла оладиган аёлларнинг типик образлари  Ричард Олдингтон ва Вера Бриттеннинг насрий ва шеърий асарлари мисолида аниқланган;
          аёл ва эркак ёзувчилар романларидаги аёллар образининг гендер хусусиятларини аниқлаш орқали аёл микрохротопи, изтиробли ўйларидан нурли ва истиқболли умидлари сари ҳаракатланаётган етакчи ва феминист аёлларнинг саъй-ҳаракатлари, эркак доминант жамиятда аёлларга муносабатнинг ошкора тасвири тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима негизида очиб берилган;
 аёл қаҳрамонларнинг ботинидаги зиддият, реал тарихий воқеликка уларнинг муносабати, аёл психологиясининг дифоник ва полифоник тасвирлари асосида урушга қарши асарлар яратиш инглиз “йўқотилган авлод” адабиёти намояндалари Р.Олдингтон ва В.Бриттеннинг маънавий-ахлоқий концепцияси эканлиги қиёсий-типологик жиҳатдан далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз “Йўқотилган авлод” адабиётида аёллар образининг бадиий ўзига хослиги (Ричард Олдингтон ва Вера Бриттен асарлари мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Йўқотилган авлод” адабиёти вакилларининг урушда қатнашган ёки қатнашмаганлигига кўра жанг тасвирларини ишонарли ва ҳаётий ҳақиқатга содиқлик мезони асосида гавдалантириш маҳорати, асарлари мавзусининг ижтимоий, сиёсий ёки маънавий қиймати, ижтимоий-фалсафий моҳиятига оид  таклиф ва тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг И-ОТ-2019-42-рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон поэтик луғатини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 25 августдаги 32-32/4866-сон маълумотномаси). Натижада Ричард Олдингтон ва Вера Бриттеннинг тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқимадан фойдаланиш маҳоратига доир илмий-назарий қарашлар лойиҳа мазмун-моҳиятини  бойитган;
Биринчи жаҳон уруши даврида аёллар мавқейининг ўзгариши; ирода ва қатъияти, индивидуал психологик хусусиятлари билан бир-биридан ажралиб турувчи фазилатлари; ижтимоий гуруҳ ёки синфнинг муҳим хусусиятларини ифодаловчи – ўз даврининг умумлашмаси бўла оладиган аёлларнинг типик образлари Ричард Олдингтон ва Вера Бриттен асарлари мисолида аниқланган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг жамиятда китоб маҳсулотларини нашр этиш, тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 35-бандига асосан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-12-13-3632-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурининг такомиллашувига хизмат қилган;
аёл ва эркак ёзувчилар романларидаги аёллар образининг тасвирланиши, гендер хусусиятлари, “аёл” тушунчасининг мазмун-моҳияти, ҳис-туйғу ва изтиробларнинг аёл қалбида акс этиши, тарихий ҳақиқат ва бадиий ҳақиқат асосида аниқланган эркак киши устун бўлган жамиятдаги аёллар образи тўғрисидаги илмий-назарий қарашлардан ҳамда аёл ва эркак ёзувчилар романларидаги аёллар образининг гендер хусусиятлари, аёл микрохронотопи, изтиробли ўйларидан нурли ва истиқболли умидлари сари ҳаракатланаётган етакчи ва феминист аёлларнинг саъй-ҳаракатлари, эркак доминант жамиятда аёлларга муносабатнинг ошкора тасвири тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима негизида очиб берилишига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимида жорий этилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023 йил 19 июндаги 01-03/792-рақамли маълумотномаси). Натижада асарларнинг тарбиявий, маърифий аҳамиятга эгалиги, бадиий асарлар орқали ўзга халқларнинг ҳаёти, ўтмиши, турмуш тарзи билан танишишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish