Sayt test rejimida ishlamoqda

Мунир Ахмаднинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бемор ўз терисининг эпидермоцитлари трансплантацияси орқали витилигони комплекс давосини оптимизациялаш”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD./Tib2751.
Илмий рахбар: Ваисов Адхам Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Акрам Баратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади витилиго кузатилган беморларни комплекс даволашда хусусий тери эпидермоцитларини кўчириб ўтказиш ва ПУВА самарадорлигини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
витилиго кузатилган беморлар юқори хавотир/депрессия даражасига, дерматологик ҳаёт сифати индексиннг юқори ва ўрта қийматига эга бўлиб, улар эркакларга нисбатан аёлларда, шунингдек, 15-30 ҳамда 45-60 ёшдаги беморларда кўпроқ ифодаланган, бу беморлар ҳаёт сифатига витилигонинг жуда кучли салбий таъсиридан дарак бериши исботланган;
витилиго кузатилган беморлар қон зардоби ва терисида супероксиддисмутазанинг юқори даражасининг мавжудлиги, меланоцитлар мембранасининг токсик парчаланишига олиб келувчи оксидланиш стрессининг бузилиши ҳақида маълумот бериши исботланган; 
лимфоцит ва иммуноглобулинлар, Лангерганс ҳужайралари миқдорининг кескин пасайиши, айниқса чегара зонасида ва ПУВА-терапия жараёнида соч фолликулалари атрофида фаол меланоцитлар миқдорининг ошиши витилигони ижобий кечиши ҳамда даволаш самарадорлигини прогнозлаш, беморларни ички хавф омиллари бўйича текширишда аниқланган витилигони комплекс даволаш учун дори воситаларини қўшиш зарурати исботланган;
витилигони даволашда тери ауто эпидермоцитлари трансплантациясининг юқори самарадорлиги тартибининг қадамлари, бемор билан ишлаш, хавотир ва депрессияни бартараф этиш, ишонч ва хоҳиш билан даволаниш истаги, текширув, ПУВА терапия + аниқланган ички хавф омилларини бартараф этиш, ауто тери эпидермоцитлари трансплантациясида ПУВА-терапиясининг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 февралдаги 8н-з/79-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2021 йил 4-майдаги 03/1336-сонли хати юборилган).
биринчи илмий янгилик: витилиго кузатилган беморлар юқори хавотир/депрессия даражасига, дерматологик ҳаёт сифати индексининг юқори ва ўрта қийматига эга бўлиб, улар эркакларга нисбатан аёлларда, шунингдек, 15-30 ҳамда 45-60 ёшдаги беморларда кўпроқ ифодаланган, бу беморлар ҳаёт сифатига витилигонинг жуда кучли салбий таъсиридан дарак бериши Республика тери-таносил клиник касалхонасининг 2023 йил 8 июндаги №18-Р-сонли буйруғи, Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерининг 2023 йил 8 июндаги №52-сонли буйруғи, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти ҳудудий филиалининг 2023 йил 7 июндаги №50-сонли буйруғи ҳамда Тошкент шаҳридаги MShifo хусусий клиникасининг 2023 йил 8 июндаги №2-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган ёндошув витилиго билан касалланган беморларни эрта ташхислаш, даво чоралари самарадорлигини ошириш, ҳамда касаллик асоратларини олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: витилиго билан касалланган беморларда касаллик белгиларини эрта аниқлаш, касаллик дифференциал диагностикаси учун зарур бўлган лаборатор ва инструментал текширувлар, тор мутахассислар кўриклари учун сарф қилинадиган 78 нафар беморга 56 160 000 сўм ортиқча сарф-харажатлар иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: витилиго билан касалланган беморларга хос бўлган касаллик белгилари аниқланиб, касалликни эрта ташхислаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларни ўртача 720 000 сўмини иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: витилиго кузатилган беморлар қон зардоби ва терисида супероксиддисмутазанинг юқори даражасининг мавжудлиги, меланоцитлар мембранасининг токсик парчаланишига олиб келувчи оксидланиш стрессининг бузилиши ҳақида маълумот бериши Республика тери-таносил клиник касалхонасининг 2023 йил 8 июндаги №18-Р-сонли буйруғи, Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерининг 2023 йил 8 июндаги №52-сонли буйруғи, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти ҳудудий филиалининг 2023 йил 7 июндаги №50-сонли буйруғи ҳамда Тошкент шаҳридаги MShifo хусусий клиникасининг 2023 йил 8 июндаги №2-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: касалликнинг патогенезида руҳий эмоционал омиллар ва оксидловчи стресснинг аҳамиятини очиб бериши билан белгиланади, республикада витилигони ўз эпитдермоцитларини трансплантация қилиш усули самарадорлигини ўрганиш бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда юқорида кўрсатилган руҳий эмоционал омиллари ва оксидловчи стресс кўрсаткичларни ўз вақтида аниқланиши керак бўладиган сарф харажатларни чеклайди, ҳамда беморлар даволаниши учун керак бўладиган шифохона кунини қисқартиради. Госпитализация кунининг 10 кундан 5 кунга камайтирилиши 78 нафар бемор учун бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 1 175 000 минг сўм, бюджет маблағлари ҳисобидан 8 750 000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Республика тери-таносил клиник касалхонасида 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажат ўртача бюджетдан ташқари маблағларни 235 000 сўм, бюджет маблағларни 175 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: лимфоцит ва иммуноглобулинлар, Лангерганс ҳужайралари миқдорининг кескин пасайиши, айниқса чегара зонасида ва ПУВА-терапия жараёнида соч фолликулалари атрофида фаол меланоцитлар миқдорининг ошиши витилигони ижобий кечиши ҳамда даволаш самарадорлигини прогнозлаш, беморларни ички хавф омиллари бўйича текширишда аниқланган витилигони комплекс даволаш учун қўшимча дори воситаларини қўллаш Республика тери-таносил клиник касалхонасининг 2023 йил 8 июндаги №18-Р-сонли буйруғи, Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерининг 2023 йил 8 июндаги №52-сонли буйруғи, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти ҳудудий филиалининг 2023 йил 7 июндаги №50-сонли буйруғи ҳамда Тошкент шаҳридаги MShifo хусусий клиникасининг 2023 йил 8 июндаги №2-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: витилиго касаллигини ўтказган беморларни эрта ташхислаш ушбу беморларда руҳий эмоционал омиллари ва оксидловчи стресснинг аҳамияти каби оғир асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради. Шунингдек, мақсадли текширув диагностик ва даволашдаги полипрагмазиянинг олдини олади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморлар ортиқча инструментал ва лаборатор текширувларининг тежалиши; 2) мақсадсиз дори-дармонларнинг қўлланилишини олдини олиш; 3) тор мутахассис шифокорлар маслаҳатининг тежалиши беморларлар шифохонада даволанадиган кунларининг камайишига сабаб бўлади. Беморнинг шифохонада даволаниш кунининг камайтирилиши ҳам дори-дармонларнинг харажатини камайтиради. Госпитализация кунининг 10 кундан 5 кунга камайтирилиши даволаниш жараёнига сарф қилинадиган ҳаражатлар тўлов миқдорини 78 нафар беморлардан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан даволанаётган беморлар учун 18 330 000 сўм, бюджет маблағлари ҳисобидан даволанаётган бемор учун эса 13 650 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: 1 нафар бемор учун 1 кунга керак бўладиган кунлик харажатни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан даволанаётган бемор учун 235.000 сўм, бюджет маблағлари ҳисобидан даволанаётган бемор учун эса 175 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: витилигони даволашда тери ауто эпидермоцитлари трансплантациясининг юқори самарадорлиги тартибининг қадамлари, бемор билан ишлаш, хавотир ва депрессияни бартараф этиш, ишонч ва хоҳиш билан даволаниш истаги, текширув, ПУВА терапия + аниқланган ички хавф омилларини бартараф этиш, ауто тери эпидермоцитлари трансплантациясида ПУВА-терапиясининг самарадорлиги ўз териси эпидермоцитларини трансплантация қилиш усули Республика тери-таносил клиник касалхонасининг 2023 йил 8 июндаги №18-Р-сонли буйруғи, Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансерининг 2023 йил 8 июндаги №52-сонли буйруғи, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти ҳудудий филиалининг 2023 йил 7 июндаги №50-сонли буйруғи ҳамда Тошкент шаҳридаги MShifo хусусий клиникасининг 2023 йил 8 июндаги №2-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлаш амалиётига фототерапиянинг якуний курси билан ўз терисининг эпидермоцитларини трансплантация қилиш усулини жорий этиш даволаш самарадорлигини кескин оширади ва витилигодан хавфсиз ва тўлиқ халос бўлишга имкон беради. Витилиго касаллигини даволаш имконияти тўғрисидаги маълумотлар беморда ташвиш ва депрессия даражасини кескин камайтиради, ҳаёт сифатини ва терапия самарадорлигини ошириш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: витилиго касаллигини аниқлашда тери биопсияси ўтказиш учун керак бўлган 280 000 сўм, Вуд лампасида текшириш учун керак бўлган 125 000 сўм, замбуруғ текшируви учун сарфланадиган 85 000 сўм миқдордаги маблағ иқтисод қилинган. Мазкур текширувларда 78 нафар бемор учун 38 0220 000 сўм иқтисод қилишга эришилган. Шунингдек, бу текширувлар натижаларини кутиш учун кетадиган вақт ҳам тежалади. Хулоса: витилиго касаллиги мавжуд беморларда тери биопсияси, Вуд лампасида текширув, терининг замбуруғ текшируви харажати учун кетадиган маблағ ва вақт тежалади. Бу маблағ 1 нафар бемор учун ўрта ҳисобига 490 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish