Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Саид-Амир Мурадхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояши ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берилган фан ишлаб чиқариш номи): “Ўзбекистон Республикаси компанияларида лойиҳавий бошқарувни жорий қилиш”, 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Iqt2105.
Илмий раҳбар: Марголин Андрей Маркович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: и.ф.д., академик Абдурахмонов Қаландар Ходжаевич, и.ф.д., проф. Икрамов Мурат Акрамович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.  Тадқиқотнинг мақсади компанияларда бизнес жараёнларни самарали бошқариш ва бошқарув мақсадига эришишни таъминлашда лойиҳавий бошқарув инструментидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
самарали лойиҳавий бошқувни ташкил қилиш ва компаниянинг мазкур соҳадаги етуклик даражасини аниқлаш мақсадида компанияларни жадал ривожлантиришда лойиҳавий бошқарув ҳар бир (бешта) фазасининг етуклик даражасини бошқарув билимлари йўналишлари (саккизта) бўйича ривожлантиришга йўналтирилган «Лойиҳавий бошқарувда компанияни баҳолаш модели» ишлаб чиқилган;
инвестисияларни бошқариш самарадорлигини оширишда энергетика компаниялари лойиҳавий бошқарув фаолияти ИCБ 3.0 стандартига кўра лойиҳа менежери компетенциясининг техник, хулқ-атвор ва ташкилий (контекстные) жиҳатдан баҳолашнинг услубий ёндашуви ишлаб чиқилган;
инвестицион лойиҳаларни эътиборга олган ҳолда энергетика комплекси компаниялари асосий фаолиятининг 2030 йилгача бўлган даврга ривожлантиришнинг  прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
энергетика компаниялари стратегик ривожлантириш консепцияси ва ишлаб чиқаришнинг технологик-ташкилий, персонал бошқаруви хусусиятларига кўра «Транс-Нефт-Монтаж-Қурилиш» МЧЖ рақобатбардошлигини таъминлаш лойиҳавий бошқарувининг Гант жадвали ишлаб чиқилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Энергетика компанияларида лойиҳавий бошқарув самарадорлигни оширш бўйича олинган натижалар асосида: 
инвестисияларни бошқариш самарадорлигини оширишда энергетика компаниялари лойиҳавий бошқарув фаолияти ИCБ 3.0 стандартига кўра лойиҳа менежери компетенциясини техник, хулқ-атвор ва ташкилий (контекстные) жиҳатдан баҳолашнинг услубий ёндашуви “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил 2-майдаги 01-04/1651-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши лойиҳа менежерининг шахсий сифатлари билан соҳага оид билим ва кўникмалари ҳамда меъёрий ва стратегик ёндашуви кабиларга кўра муайян даврга мўлжалланган самарали лойиҳавий бошқарувга кўра инвестисиялар самарадорлигини оширишга хизмат қилади; 
самарали лойиҳавий бошқувни ташкил қилиш ва компаниянинг мазкур соҳадаги етуклик даражасини аниқлаш мақсадида компанияларни жадал ривожлантиришда лойиҳавий бошқарув ҳар бир (бешта) фазасининг етуклик даражасини бошқарув билимлари йўналишлари (саккизта) бўйича ривожлантиришга йўналтирилган «Лойиҳавий бошқарувда компанияни баҳолаш модели» “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил 2-майдаги 01-04/1651-сонли маълумотномаси). Ушбу моделнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида компаниянинг лойиҳавий бошқарув соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш, ички имкониятлардан самарали фойдаланиш, компаниянинг лойиҳавий бошқарувдаги ўрнини аниқлаш ва фаолият  самарадорлигни оширишга ҳамда давлат лойиҳавий бошқаруви самарадорлигни оширишга хизмат қилади;
энергетика компаниялари стратегик ривожлантириш консепцияси ва ишлаб чиқаришнинг технологик-ташкилий, персонал бошқаруви хусусиятларига кўра бу компанияларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш лойиҳавий бошқарувининг Гант жадвали “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил 2-майдаги 01-04/1651-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг энергетика компаниялари амалиётида жорий этилиши бошқарув самарадорлиги ва рақобат устунлигини оширишнинг қўшимча имкониятларини аниқлашга, меҳнат унумдорлигини оширишга ҳамда лойиҳавий бошқарувга кўра технологик жараёнларнинг ўзаро мувофиқ ҳолда ташкил қилинишига хизмат қилади;
инвестицион лойиҳаларни эътиборган олган ҳолда энергетика комплекси компаниялари асосий фаолияти ривожлантиришнинг прогнози “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2023 йил 2-майдаги 01-04/1651-сонли маълумотномаси). Прогноз ҳисоб-китобларига кўра 2030 йилгача республикада электр энергиясининг истеъмоли йиллик 6-7 фоиз ўсиши тахмин қилинмоқда. Прогноз параметрларидан фойдаланиш натижасида инвестицион лойиҳалардан истиқболда янада самарали фойдаланиш ва электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансини такомиллаштиришга хизмат қилади. 


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish