Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфулин Рамил Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Металл кесиш ускуналарининг ишлаш режимлари самарадорлигини ошириш учун назорат ва диагностика тизимларини интеллектуаллаштириш», 05.03.01 – Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари. (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2023.1.PhD/T1615.
Илмий раҳбар: Жумаев Одил Абдужалилович, техника фанлари доктори, досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.T.03.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Шухрат Маннопович, техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Хуршид Абдишукурович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат муҳандислик ва иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: назорат ва бошқариш тизимларини интеллектуаллаштириш орқали металлга ишлов бериш ускуналарининг иш режимларининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
назорат ва бошқариш тизимларини интеллектуаллаштириш муаммоларини ечишда иш режимларининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш учун металлга ишлов бериш ускуналари параметрларини диагностика қилиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
кириш ахборот маълумотларининг ноаниқлиги шароитида матрица функсиялари асосида металлга ишлов бериш ускуналари параметрларини кузатиш ва диагностика қилиш учун математик моделлар ва алгоритмлар ишлаб чиқилган;
металлга ишлов бериш ускуналари иш режимларининг самарадорлигини ошириш учун электр узатгичларнинг тезлиги ва ҳолатини ўлчаш ва бошқариш тизимларини визуализация қилиш учун тескари норавшан хулосага асосланган дастурий-алгоритмик комплекс ишлаб чиқилди;
иш режимларини бошқариш ва металлга ишлов бериш ускуналарининг диагностика параметрларини визуализация қилиш учун микропроцессор тизимининг алгоритмлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металлга ишлов бериш ускуналарининг ишлаш режимлари самарадорлигини ошириш учун назорат ва диагностика тизимларини интеллектуаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
металлга ишлов бериш ускуналари параметрларини диагностика қилиш алгоритмлари Навоий машинасозлик заводига жорий этилган (Навоий кон металлургия комбинати АЖнинг 2023йил 24 июлдаги 26.01-0-05/980-сон маълумотномаси). Натижада, мониторинг ва бошқариш тизимларини интеллектуаллаштириш муоммоларини ҳал қилишда иш режимларининг ишончлилиги ва самарадорлиги таъминланади;
кириш ахборот маълумотларининг ноаниқлиги шароитида матрица функсиялари асосида металлга ишлов бериш ускуналари параметрларини кузатиш ва диагностика қилиш учун математик моделлар ва алгоритмлари Навоий машинасозлик заводига жорий этилган (Навоий кон металлургия комбинати АЖнинг 2023йил 24 июлдаги 26.01-0-05/980-сон маълумотномаси). Натижада, металлга ишлов бериш ускуналаридан фойдаланиш самарадорлиги ошди;
станоклар узатмаларининг тезлиги ва ҳолатини ўлчаш ва бошқариш тизимларини визуализация қилиш учун тескари мантиқ хулосасига асосланган дастурий -алгоритмик комплекс Навоий машинасозлик заводига жорий этилган (Навоий кон металлургия комбинати АЖнинг 2023йил 24 июлдаги 26.01-0-05/980-сонли гувоҳномаси). Натижада, металлга ишлов бериш ускуналари иш режимлари самарадорлиги ошди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish