Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиқулова Дилноза Абдукадировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аграр соҳанинг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини эконометрик моделлаштириш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2747. 
Илмий раҳбар: Утанов Бунёд Кувандикович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мамаджанов Аброрали Аширалиевич иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори . 
Етакчи ташкилот: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Аграр соҳани макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини эконометрик моделлаштириш масалаларини илмий тадқиқ этиш ҳамда унинг услубиятини яратиш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмида томорқа ер эгалари томонидан яратилган маҳсулотлар улуши ҳамда сўровномага жалб қилинган респондентларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган ялпи талабини аниқлаш орқали томорқадан фойдаланувчи уй хўжаликлари иқтисодий фаолият натижаларининг макроиқтисодий кўрсаткичлар шаклланишига таъсирини баҳолаш таклифи асосланган;
аграр соҳа ривожланишининг бандликни ошириш ҳамда инфляцияни таргетлаш жараёнлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликка асосланган эконометрик моделларни ишлаб чиқиш томорқа хўжаликларининг самарали фаолияти шарт-шароитларини таъминлаш ҳамда рағбатлантириш омилларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
ялпи ички маҳсулот таркибидаги тармоқ ва соҳаларнинг ялпи қўшилган қиймат таркибидаги ўзгаришларини узоқ муддатли коинтеграцион алоқадорлигига кўра баҳолаш орқали аграр соҳада экспортнинг улушини доимий рағбатлантиришнинг узоқ муддатли омил сифатидаги таъсири аниқланган;
Ўзбекистон Республикасида аграр соҳанинг экстенсив, интенсив ва рақамли технология таъсиридаги ривожланишининг 2027 йилга қадар прогноз ссенарийлари АРИМА моделлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аграр соҳани макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини эконометрик моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмида томорқа ер эгалари томонидан яратилган маҳсулотлар улуши ҳамда сўровномага жалб қилинган респондентларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган ялпи талабини аниқлаш орқали томорқадан фойдаланувчи уй хўжаликлари иқтисодий фаолият натижаларининг макроиқтисодий кўрсаткичлар шаклланишига таъсирини баҳолаш  таклифи Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2022 йил 30 ноябрдаги 01/01-3180-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида томорқа ер эгаларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган ялпи талаб бўйича тезкор, ишончли ва бирламчи маълумотларни олиш имкони яратилган;
аграр соҳа ривожланишининг бандликни ошириш ҳамда инфляцияни таргетлаш жараёнлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликка асосланган эконометрик моделларни ишлаб чиқиш томорқа хўжаликларининг самарали фаолияти шарт-шароитларини таъминлаш ҳамда рағбатлантириш омилларини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республика қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 07/05-659-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалигини ўсиш сураъати 1 фоиз бўлиши бандликни 1,8 фоизга ортишига ҳамда инфляцияни 0,16 фоиз камайишига хизмат қилган; 
ялпи ички маҳсулот таркибидаги тармоқ ва соҳаларнинг ялпи қўшилган қиймат таркибидаги ўзгаришларини узоқ муддатли коинтеграцион алоқадорлигига кўра баҳолаш орқали аграр соҳада экспортнинг улушини доимий рағбатлантиришнинг узоқ муддатли омил сифатидаги таъсири аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республика қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 07/05-659-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги, саноат ҳамда экспортларни узоқ муддатда бир бирига коинтеграцион боғлиқлиги 1,4 фоизга яхшиланиб бориши имконияти яратилган;
Ўзбекистон Республикасида аграр соҳанинг экстенсив, интенсив ва рақамли технология таъсиридаги ривожланишининг 2027 йилга қадар АРИМА моделлари асосида ишлаб чиқилган прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республика қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 17 февралдаги 07/05-659-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз ссенарийларидан фойдаланиш натижасида республика қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмини мониторинг қилиш жараёнини такомиллаштириш имкони яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish